Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Bilimlarga  asoslangan iqtisodiyot



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Bilimlarga 
asoslangan iqtisodiyot 
tizimi 
Ilmiy tadqiqot 
ishlari maydoni 
Bilimlarga asoslangan 
iqtisodiyotning 
infratuzilmasi 
Bilimlar hosil 
qilish 
Bilimlar, 
ma’lumotlar, 
yangilklar
Jamiyatning 
mahsulot ishlab 
chiqarishi 


170 
Рақамли иқтисодиётни билимлардан фойдаланиш асосида таҳлил қилиб 
чиққанда ишлаб чиқариш тизими, ишлаб чиқариш потенциали, билимларга 
асосланган иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш жараёни, бу билан боғлиқ 
иқтисодий муносабатлар субъектлари, инновацион тизим, инновацион 
потенциал, инновацион амалиёт субъектлари ва бошқа тушунчалар 
ўрганилади. Юқорида тавсиф этилган муаммолар бўйича бир қанча илмий 
манбаъларни /5-8/ танқидий равишда ўрганиш шуни кўрсатадики, илк илмий 
изланишлар информатизация тушунчаси ва унинг иқтисодиётга таъсирини 
ўрганишга бағишланган – худди шу ҳолат “
рақамли иқтисодиёт
” 
парадигмасининг пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу йўналишнинг муаллифи 
иқтисодиётдаги неоклассик йўналиш намоёндаси Дж. Стиглер ҳисобланади 
/11/. Аммо информация тушунчаси мавҳумроқ бўлгани учун, “
агент учун 
информация
” тушунчаси киритилиб, у информация жамланиши ва қайта 
ишланиши натижасида пайдо бўладиган билимни намойиш қилишга имкон 
беради. Муҳитнимг ҳолати ҳақидаги маълумотлар мажмуи сифатида 
тушуниладиган ”
билим
” тушунчаси информацияга нисбатан бирламчи деб 
аниқланди. Худди шунинг учун ҳам “
рақамли информацион иқтисодиёт
” 
дан “
билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт
” тушунчасига ўтилди. 
Лекин “
билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт
” тушунчаси унчалик 
аниқ эмас ва шунинг учун турли ҳил илмий иқтисодий мактабларнинг 
намоёндалари томонидан бир-биридан фарқ қиладиган бир қанча маъноларда 
талқин этилиши мумкин. Мисол сифатида Ф. Хаекнинг “
тарқоқ билим
” 
концециясини ёки П.Н. Завлин ва Л.А. Жоленц, Поляк олими Я. Муйжел, 
Венгер олими Б. Санто ва бошқаларнинг ишларида ўрганилган “
инновацион 
иқтисодиёт
” ни келтириш мумкин. Билимлар иқтисодиёти тизими, унинг 
тузилиши, инфратузилмаси ва унинг фаолияти маҳсуллари таҳлили А.И. 
Татаркин, А. Э. Когута, Н.Л. Фролова ва В.Ж. Келленинг илмий ишларида ўз 
аксини топган /9/. Янгилик киритишлар ва унинг рақамли иқтисодиётдаги 
аҳамиятини Й. Шумпетер аниқлаб, уларнинг манъбаи сифатида рақобатнинг 
асосий фактори бўлган корпорацияларнинг илмий фаолиятини кўрсатган. 


171 
Аммо бу ҳолда ҳам асосий доминанта сифатида янги ғояларни самарадор 
иқтисодий ечимларга айлантира оладиган новатор-тадбиркор инсоннинг 
ижоди ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Америка иқтисодчиси Р. 
Солоу АҚШ иқтисодиётидаги қуйидаги қизиқарли боғлиқликни аниқлади: 
ишлатилаётган капиталнинг кўпайтирилиши маҳсулот ўсишининг 12,5% 
гагина сабаб бўлади, қолган 87,5 % ли ўсиш эса технологик ўзгаришларга 
боғлиқ бўлар экан. Шундан сўнг, техника ва технологиянинг 
ривожланишини ўрганадиган бир қанча соҳа мутаҳассислари, шу жумладан, 
иқтисодчилар ҳам ишлаб чиқариш ўсишининг асоси - керакли жойда, 
керакли вақтда ва керакли иқтисодиёт тармоқларига илмий-технологик 
янгиликлар киритиш эканлигини таъкидладилар. Иқтисодчи П.Н. Завлин 
фикрича /10/, иқтисодиёт маҳсулоти сифатида билимларга асосланган 
янгиликлар киритиш ишлаб чиқариш усули, илғор технология, ҳизмат 
кўрсатиш тури, ташкилий тузилиш, молиявий ёки илмий изланиш фаолияти 
кўринишида бўлиши мумкин.Я. Муйжел ва Л.А. Жоленц эса билимлар 
натижасида вужудга келган янгиликни “
илмий ғоя ёки техник ихтирони 
амалий фойдаланишгача олиб келиш жараёни”
деб тушунтиришади. Россия 
олимларидан В.Ж. Келле фикрига кўра эса, билимлар асосидаги рақамли 
иқтисодиётнинг пойдевори янги технологиялар ва янги маҳсулотларни 
яратиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва тарқатишда илм-фанни кенг миқёсда 
қўллашдир. А.И. Татаркиннинг фикрича, билимларга асосланган рақамли 
иқтисодиёт 
шароитларида 
илмий-техник 
билимларнинг 
амалиётда 
қўлланилиши натижасида янги маҳсулот сифатидаги (
маҳсулот тури, 
ҳизмат тури, технология, ташкилий усул ва бошқалар
) “
рақамли 
инновациялар
” ҳосил бўлиб, улардан фойдаланиш иқтисодий ёки ижтимоий 
самараларга олиб келади. Аммо рақамли инновацияларни янги технология ва 
янги маҳсулотлар сифатида моддий ишлаб чиқаришдагина бўлади деб 
тушуниш хато бўлар эди. Улар инсон фаолиятининг исталган соҳасига 
мансуб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам рақамли инновацияларни 
уларнинг тарқалиши ва ишлатилиши, улардан қандай фойдаланилиши, 


172 
янгилилик даражаси ва бошқаларга нисбатан ҳам фарқлаш мумкин. Шундай 
қилиб, рақамли инновацион иқтисодиёт билимларни юқори даражада 
ташкиллаштириш асосида ёки билимларга асосланган иқтисодиёт 
шароитларида амалга оширади. Ундан сўнг пайдо бўладиган рақамли 
иқтисодиёт эса ишлаб чиқаришнинг янги фактори – информацияни ажратиб 
олиш ва уни кенг миқёсда ишлатиш билан боғлиқ бўлади. Замонавий 
билимлар ва информациядан фойдаланиш асосида уйштириладиган 
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг маҳсулоти сифатида янгиликлар киритиш ёки 
рақамли инновациялар вужудга келса, уларнинг ишлаб чиқарилиши, 
тақсимланиши, алмашинуви ва истеъмоли рақамли инновацион иқтисодиёт 
борлигидан дарак беради. Ушбу иқтисодиёт анъанавий иқтисодиётнинг барча 
секторларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун том маънодаги 
имкониятлар яратиб беради. Шу жумладан, бу ҳолат депрессив, стагнант ва 
ривожланиб келаётган ҳолатлардаги миллий иқтисодиётларга ҳам 
тегишлидир. 
4

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish