Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


 Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

.2. Билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт
 
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётни тушуниш, унинг туб 
моҳиятини ўрганишдан, яъни охирги маҳсулотда (
ёки кўрсатиладиган 
ҳизматда
) акс этган билим ёки инновацияларнинг моҳиятини тушунишдан 
бошланади. Замонавий назария асосида тушунилса, инновация бозорда 
амалга 
ошириладиган, 
амалиётда 
қўлланиладиган 
янги 
ёки 
мукаммаллаштирлган технологик жараён натижасида амалга ошадиган 
инновацион фаолиятнинг янги ёки мукаммаллаштирилган маҳсулоти 
сифатидаги охирги натижаси ҳисобланади. Турли хил кўрсатгичлардан 
фойдаланган ҳолда, иқтисодий назария турли кўринишлардаги ”
инновация
” 
ларнинг қуйидаги тафсифларини тақдим этади. Бунда у инновацияларнинг 
ишлатилиши ва миқёсини, қандай кўринишда амалга оширилиши, янгилик 
даражаси ва қўлланилиш чегаралари бўйича тавсифлайди. Масалан, қамраб 
олиш миқёси ва фойдаланилиши бўйича рақамли инновацияларнинг 
қуйидаги асосий турлари бўлиши мумкин: 


173 

Рақамли иқтисодий инновациялар
– янги рақамли иқтисодий 
механизмлар, бозор ташкилотлари, маҳсулотни тарқатиш ва 
алмаштириш усуллари; 

Рақамли ишлаб чиқариш-технологик инновациялар
– ишлаб 
чиқаришда янги рақамли технологиялар яратиш ва улардан 
фойдаланишга йўналтирилган; 

Рақамли экологик инновациялар
– ташқи муҳитнинг ифлосланишини 
камайтирадиган, хавфли чиқиндиларни тозалайдиган, чиқиндиларни 
қайта ишлайдиган ва шунга ўхшашлар; 

Ташкилий-бошқарув туридаги рақамли инновациялар
– ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқариш фаолиятида янада самаралироқ 
ташкилий-бошқарув усулларидан фойдаланиш; 

Сиёсий инновациялар 
– сиёсат соҳасида, сиёсий фаолият турларида, 
ички ва ташқи фаолиятда, ҳалқаро муносабатларда янги ғояларни 
амалга ошириш; 

Ҳуқуқий инновациялар 
- янги ижтимоий-сиёсий ҳуқуқлар киритиш, 
янги қонунлар ишлаб чиқиш, норма ва нормативлар яратиш ва 
бошқалар; 

Маънавий муҳитдагирақамли инновациялар 
– маънавий фаолият 
билан боғлиқ янги парадигмалар, гипотезалар, концепциялар ёки 
фанда янги назариялар яратиш, таълимда янги усуллардан 
фойдаланиш, янги фаолият турларини топиш, маданиятда янги 
санъат йўналишлари ва стилларини яратиш. 
Амалга оширилиш усули бўйича қуйидаги рақамли инновациялар 
турларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин: 

Моддий материалда акс эттирилган рақамли инновациялар
(
ҳард
) – 
буларга мисол сифатида рақамли янги маҳсулотлар, машиналар, 
ускуналар ва жиҳозларни кўрсатиш мумкин; 


174 

Моддий материалда акс эттирилмаган рақамли инновациялар 
(
софт
) – буларга мисол сифатида янги самарадор таълим 
усулларини, компютер дастурларини, ташкилий ва бошқарув бўйича 
ўзгаришларни, фан тизимидаги парадигмаларнинг ўзгартирилиши 
ёки бошқасига алмашинувини кўрсатиш мумкин. 
Янгилик даражаси бўйича рақамли инновацияларни ниманидир 
янгилаш, қандайдир янгилик киритиш ёки ниманидир мукаммаллаштириш 
каби турларга бўлиш мумкин. Бунда рақамли инновацион янгилик киритиш 
деганда, қандайдир янгиликнинг (
янги концепция, ғоя, техник ечим ва 
бошқалар
) биринчи марта (
жаҳон миқёсида, мамлакат миқёсида ёки вилоят 
миқёсида кабилар
) ишлатилишига тушунилади. Аммо унинг ижтимоий ва 
иқтисодий афзаллиги ҳам ўша миқёсда тан олинган болиши лозим. Рақамли 
янгилик киритишни бошқача шароитларга мослаштириш, янгилаш 
тариқасида тушунилади. Демак, янгилаш ушбу ташкилот учунгина 
инновация, аммо у ташқи дунё учун янгилик бўлмаслиги ҳам мумкин. 
Ниҳоят, мукаммаллаштириш деганда оригинални жойлардаги конкрет шарт-
шароитларга бироз ўзгаришлар киритган ҳолда мослаштиришга тушунилади. 
Демак, бу амал бир мамлакат ёки ташкилот учунгина рақамли инновация 
ҳисобланиши мумкин ҳолос. 
Рақамли иқтисодиётдаги янгиликларнинг тарқалиш чегараларига 
боғлиқ равишда рақамли инновациялар қуйидаги турларга бўлинадилар: 

Дунё миқёсидаги рақамли инновациялар; 

Мамлакат миқёсидаги рақамли инновациялар; 

Регионал ёки вилоятлар миқёсидаги рақамли инновациялар; 

Алоҳида фирма, ташкилот ёки шаҳар доирасида амалга 
ошириладиган рақамли инновациялар. 
Ижтимоий йўналишдаги рақамли инновацийлар ҳам қуйидаги асосий 
турларга мансуб бўлишлари мумкин: 


175 

Иқтисодий
– рақамли оламдаги янги моддий ёки маънавий 
тақдирлашлар турлари, кўрсатгичлар, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 
прогрессив тизимлари ва бошқалар; 

Ташкилий-бошқарув
– янги рақамли ташкилий тузилмалар, меҳнатни 
ташкил қилиш усулларини рақамлаштириш ва бошқалар; 

Ҳуқуқий 
– меҳнат ёки хўжалик юритиш билан боғлиқ қонунлардаги 
ўзгаришларни рақамли кўринишда амалга ошириш; 

Педагогик 
– рақамли воситаларни қоллаган ҳолдаги янги инновацион-
интерфаол ўқитиш, таълим бериш ёки тарбия қилиш усуллари. 
Рақамли инновацион иқтисодиётнинг замонавий шароитларида 
янгиликлар, билим ва информациянинг бунчалик кўп турларда намоён 
бўлиши инновацияларнинг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. 
Иқтисодиётнинг ХХ-ХХИ асрлардаги эволюцияси ишлаб чиқариш 
соҳасидаги янги билим ва информациянинг маъноси ва моҳиятини ҳам 
тубдан ўзгартириб юборди. Ушбу эволюция натижалари қуйидаги жадвалда 
келтирилган 
(
рақамлиинновацион 
давр 
2000-йилдан 
сўнгги 
давр 
ҳисобланади
): 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish