14
ҳам электрон платформаларга ўтказилмоқда. Мазкур ўқув қўлланма
муаллифлари рақамлаштириш сабабларини таҳлил қиладилар, рақамли
иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат пайдо бўлишининг сабаблари ва
мақсадларини кўриб чиқадилар ҳамда рақамли иқтисодиёт фаолиятини
қўллаб-қувватлашга ҳизмат қиладиган усуллар ва технологияларни таҳлил
қиладилар. Иқтисодий жараёнларни рақамлаштириш нафақат бевосита
ахборот-коммуникация тармоғини, балки мамлакат хўжалик
фаолиятининг
барча соҳаларини ҳам қамраб оладиган кенг қамровли тенденсияга айланиб
бормоқда. Интернет-савдо, рақамли қишлоқ хўжалиги, «ақлли» электр-тармоқ
тизимлари, ҳайдовчисиз транспорт, шахсийлаштирилган соғлиқни сақлаш
тизимигаҳам рақамли иқтисодиёт инқилоби кучли таъсир қилмоқда.
Нафсиламбирини айтганда, рақамли иқтисодиёт - бу инновацион ғоя ва бу
фикр Жаҳон банки томонидан 2016 йил «
Жаҳон тараққиёти ҳақида маъруза
– 2016: рақамли дивидендлар
» маърузасида маълум қилинган. Бундай
шароитларда алоҳида компаниялар, минтақалар, мамлакатлар ва уларнинг
бирлашмалари
технологиялар, товарлар ва ҳизматларнинг янги турлари
бозорларида янги шаклланадиган узоқ муддатли рақобатли устунликларни
таъминлашга интилиб, рақамли иқтисодиёт соҳасида стратегик қарорларни
шакллантириш
ва
амалга
ошириш
жараёнига
фаол
кириша
бошлайдилар.Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон тижорат – реал
воқеълликни тўлдириб турадиган ўзига ҳос виртуал муҳитдир. Ғарб
мамлакатлари экпертлари рақамли технологиялар иқтисодиёт субъектлари ва
бошқарув ўртасидаги муносабатлар созланмаган бўлса, иш бермаслиги
борасида якдил фикр билдирадилар.Фаол ахборотлаштириш жараёни
истеъмолчиларнинг хулқ-атворини ўзгартириб юборади. Электрон маркетинг
ҳам аста-секинлик билан тўхтовсиз равишда иқтисодий ўзаро алоқаларнинг
моҳиятига, ҳар бир кишининг иқтисодий ўзаро алоқаларга киришишга
мажбур қиладиган асосий ҳаракатлантирувчи куч – эҳтиёжларга
яқинлашмоқда. Рақамли иқтисодиётдаги электрон тижоратнинг бошқарув
жараёни (профессионал кадрлар орқали) – ўзаро алоқаларни бошқаришнинг
15
компъютерлаштирилган тизими бўлиб, инсониятнинг ўсиб бораётган
эҳтиёжларини қондириш борасида электрон
маълумотлардан фаол
фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб боради. Масалан, унда
тизим фаолиятини башорат қилиш, режалаштириш, ташкил қилиш, ижро
этиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш кўзда тутилган. Яъни, мамлакатни
ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ қилиш учун
маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш асосида халқ хўжалиги мажмуини
бошқаришнинг умумий интеграллашган тизими бўлиши лозим. Шуни ҳам
айтиш керакки, ҳозирги пайтда рақамли олам ва жисмоний (ёкимоддий)
оламлар кундан-кунга бир-бирига тезкорлик билан яқинлашиб келмоқда. Бу
икки оламнинг жипслашуви, охир-оқибат, ўзаро боғлиқлик
тушунчаси катта
аҳамият касб этувчи идрокли оламга олиб келади. Глобал рақамлаштириш
жараёни эса жисмоний шахслар, корхоналар ва ҳукуматларнинг барқарор
ўсиши ва уларга қулайлик яратишни таъминлаган ҳолда тезлигини оширишда
давом этмоқда. Бундай глобал рақамлаштириш шароитида ривожланишнинг
суст бўлиши Марказий Осиё мамлакатларида регресс ҳолатини келтириб
чиқариши мумкин. Бу мамлакатларга фақатгина етакчи тажрибалар яратишда
янги рақобатбардош устунликларни, янгича ғояларга асосланган қарорларни
қидириб топишни таъминловчи ўсиш жараёни ёрдам беради, холос.
Тадқиқотлар
шуни
кўрсатаяптики,
электрон
тижорат
соҳасидаги
информатион тизимларга киритилган инвестициялардан
тушадиган асосий
фойда иқтисодиёт ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Мисол сифатида шуни кўрсатиш мумкин: 2017 йили
Do'stlaringiz bilan baham: