Иш тузилмасининг тавсифи. Диссертация кириш қисмидан, уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалардан ташкил топган. Умумий хажми ... бетдан иборат.
I БОБ. ТАЪЛИМ ХИЗМАТИ МАРКЕТИНГИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Таълим хизмати моҳияти
Таълим хизмати маркетинги иқтисодиётда 3 асосий рол ўйнайди.
Иқтисодий ривожланишда таълим хизматининг аҳамияти.
Замонавий технологиялар жамият иқтисодий ривожланишининг юқори чегараларини белгилаб беради. Бироқ, уларнинг тарқалиши аҳолининг илмий салоҳиятига боғлиқ. Бинобарин, маркетинг илғор таълим хизмати ғояларини илгари суради.
Таълим хизматлари маркетингининг иқтисодиётни бир тармоғи сифатида ривожланиши.
Таълим хизматлари ва маҳсулотлари кўлами қанча кенг бўлса, уларнинг сифати, улардан фойдаланиш имконияти ҳамда, жамият ҳаёт даражаси шунчалик юқори бўлади. Чунончи, таълим тизимининг ривожланиши бевосита таълим соҳасида фойдаланилаётган маркетинг стратегияларига боғлиқ.
Таълим муассасалари таълим хизматлари учун тўловларни ундириш йўли билан олинган бюджетлар ва маблағлар ҳисобидан таъминланади. Иқтисодиётда бюджетларнинг чекланган имкониятлари пулли таълим хизматлари маркетинги ривожига ўз ҳиссасини қўшади.
Таълимда маркетинг воситаларидан фойдаланиш имконияти зарурлигини тушунган ҳолда, биринчи навбатда, менежерлар ва мутахассислар “маркетинг цивилизациялашган бозор муносабатлар иштирокчиларининг турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган фикрлаш элементидир” деган тушунчага эга бўлиши керак. Таълим соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун маркетинг фалсафаси сифатида маркетингга содиқлик даражаси ишлаб чиқариш ва ташкилотнинг маиший йўналишига ўтиш, бозорга йўналтириш босқичларида намоён бўлади. Шундай экан, маркетинг стратегияларидан фойдаланувчи ҳар қандай давлат таълим муассасасида ҳал қилиниши керак бўлган биринчи муҳим вазифа жамоани бошқариш ва уни янги таълим хизматлари ва маҳсулотлари билан ишлашга ташкилий равишда мослаштиришдир.
Таълим хизматлари ва маҳсулотлари бозорида рақобат янада кучайиб бораётганини ҳисобга олиб потенциал талабни баҳолаш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш лозим. Маркетинг тадқиқотларини мақсади-истиқболли таълим эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг қониқиш даражасини баҳолаш, фаразларни синаш ва истеъмолчиларнинг ҳулқ-атворини таҳмин қилишдан иборат. Шу нуқтаи назардан, маркетинг тадқиқотлқрини ўтказиш методологиясини таълим эҳтиёжларини таҳлил қилишда қўллаш лозим. Бундан ташқари ҳал қилиниши керак бўлган яна бир муаммо маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва бозор истиқболларини аниқлашдир.
Филипп Котлер сўзлариги кўра, бу аниқлик эмас, балки бир томон бозорда тақдим этиши мумкин бўлган барча имтиёзлар ёки ҳаракатларни назарда тутади, аммо бу ҳақиқий маънога эга эмас, нарса ёки буюмга эгалик қилмайди.
Хизматлар – бу амалга ошириладиган изчил ҳаракатлардир. Таълим эса шахс ва давлат манфаатларини кўзлаб, таълим муассасаларида амалга оширилаётган тадбирлар йиғиндиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |