Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet79/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Буджетдан ташқари фондлар
аҳоли учун ижтимоий хизматларни кенгайтириш ва уларни молиялаштириш.



9.1.-расм. Бюджетдан ташқари фондларнинг таърифланиши


Бюджетдан ташқари фондлар давлат молияси тизимининг таркибий бўғини бўлиш билан бирга, бир неча ўзига хос хусусиятларга эга:



  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан режалаштирилади ҳамда қатъий мақсадли йўналтирилган бўлади;

  • фондлар маблағларидан бюджетга киритилмаган давлат харажатларини молиялаштириш учун фойдаланилади;

  • асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ва ихтиёрий ажратмалари асосида шакллантирилади;

  • фондларга суғурта бадалларини тўлаш ва бу борадаги ўзаро муносабатлар солиқ характерига эга, яъни бадалларнинг миқдори ва суғурта тарифлари давлат томонидан белгилаб қўйилади ҳамда барча тўловчилар учун мажбурий ҳисобланади;

  • фондларнинг пул маблағларига давлат эгалик қилади, улар қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган мақсадларга ишлатилмайди;

  • фондлар маблағларидан махсус кўрсатмаларга мувофиқ давлат томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилади.

Юқоридаги расмда (9.1-расм) кўрсатилганидек, бюджетдан ташқари фондлар – давлат томонидан баъзи жамоат эҳтиёжларини қўшимча молиялаштириш учун мустақил тезкорлик асосида молиявий ресурслардан қатъий мақсадли фойдаланиш шаклидир.
Мустақилликка эришган дастлабки йилларда давлат молия тизимида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат молия тизимида бир неча давлат бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари ташкил этилди ва фаолият юрита бошлади, Бандликка кўмаклашувчи жамғарма, Минерал-хомашё ресурсларини тиклаш фонди, Республика йўл фонди, Ижтимоий суғурта фонди, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши фонди кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг ҳар бири маълум вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. Бандликка кўмаклашувчи жамғарма ишсизлик масалаларини ҳал этса, Минерал-хомашё ресурсларини тиклаш фонди - минерал-хомашё базаларини ривожлантириш учун маблағларни жалб этар эди. Йўл фонди Ўзбекистон ҳудудида автотранспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш муаммоларини ҳал этса, Ижтимоий суғурта фонди ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта учун йўналтирилар, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши фонди меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш вазифасини бажариш учун тузилган эди.
1995 йилдан бошлаб маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирилганлигини сақлаган ҳолда, давлат бюджети таркибида давлат мақсадли бюджетдан ташқари фондлари жамланди. Ушбу чора давлатнинг барча маблағларини давлатнинг фискал органлари назорати остида жамлаш имконини берди.
2014 йилдан амалга киритилган Бюджет Кодексининг 46-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради:

  • Давлат бюджети;

  • давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;

  • Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари.

Ҳозирги вақтда жамланма бюджет таркибидаги давлат мақсадли жамғармалари қаторига Бюджет Кодексининг 36-моддасида назарда тутилган қуйидаги жамғармалар киради:

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

  • Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси.


Бюджетдан ташқари фондларнинг гуруҳланиши. Бюджетдан ташқари фондлар ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш лозимки, бу фондлар ҳар доим ҳам давлатга тегишли бўлмайди, жамият тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларнинг кенгайиши жамият аъзоларининг кенгайиб бораётган турли хил эҳтиёжларини қондиришга қаратилган нодавлат мақсадли фондларининг шаклланиши ва ривожланишига туртки бўлди. Мақсадли жамғармаларни қуйидаги хусусиятлар бўйича таснифлаш мумкин (9.2-чизма):

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish