Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларнинг қабул қилиниши қандай амалга оширилади?
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича Қоидаларда белгиланган алоҳида тартибда
Бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди
Бюджетдан ташқари маблағларни ташкилотлар мустақил равишда депозит ҳисобрақамлари орқали ишлатадилар
бюджет маблағлари каби бир хил тартибда
БОБ. ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ ҒАЗНА ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Давлат мақсадли жамғармалари ҳақида тушунча, уларнинг гуруҳланиши, мақсад ва вазифалари
Давлат мақсадли жамғармалари ҳақида умумий тушунча. Маълумки, давлатнинг марказлашган пул фонди бўлмиш давлат бюджетига турли манбалардан ва турли воситалар (солиқлар, йиғимлар, божлар, мажбурий тўловлар) билан маблағ тўпланади, ўз навбатида, бу маблағлар турли мақсадларда ва йўналишларда сарфланади (масалан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, иқтисодиёт, давлат бошқаруви ва ш.к.). Бунда аниқ бир даромад тури маълум бир харажат турини қоплаш учун бириктирилмайди. Шу жиҳатдан давлат бюджети универсал пул фонди ҳисобланади. Лекин амалдаги бюджет қонунчилиги маблағларнинг аниқ йўналишлар, харажат гуруҳлари ва моддалари бўйича сарф этилишини талаб этади. Бундай шароитда алоҳида ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни аниқ манбалар ҳисобидан маблағ билан барқарор таъминлаб бориш зарурати туғилади, чунки иқтисодиётдаги кескинлик, нобарқарорлик ва уларнинг натижаси ўлароқ, бюджетдаги этишмовчиликлар даврида айнан ушбу мақсадлар учун мўлжалланган харажатларни камайтириш хавфи юзага келади. Шунинг учун ҳам жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим йўналишларини аниқлаб олиш ва маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу ҳолатлар бир қатор умумдавлат вазифаларини молиялаштириш учун тегишли бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларни ташкил этиш учун жиддий асос бўлиб хизмат қилди.
Бюджетдан ташқари жамғармаларни қуйидаги усуллар билан шакллантириш мумкин:
маълум мақсадга мўлжалланган пул фонди тузиш учун маблағларни давлат бюджети(ёки тегишли ҳудудий бюджетлар)дан ажратиш йўли билан;
ҳукумат қарорлари билан аниқ мақсадли бюджетдан ташқари фондларни ташкил этиш ва уларга мажбурий ва ихтиёрий тўловларни жорий қилиш йўли билан.
Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичида ҳар иккала усулдан ҳам фойдаланилмоқда. Давлат молия тизимида амал қилиб турган мавжуд
мақсадли фондлар бюджет қонунчилиги билан белгилаб қўйилган ўз даромад манбалари билан бир қаторда, давлат бюджетидан ажратмалар (айрим солиқларнинг бир қисмини ўтказиб бериш, бюджетдан дотациялар ажратиш шаклидаги) ҳисобидан ҳам шаклланади.
Бюджетдан ташқари фондларни ташкил этишдан мақсад - жамият учун муҳим бўлган ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни мустақил манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминлаш.
Мақсадли фондлар дастлаб махсус фондлар шаклида ёки ҳукуматнинг махсус ҳисобрақамларидаги маблағлари шаклида пайдо бўлган. Ҳукуматлар ўз фаолиятининг кенгайиб бориши билан уни амалга ошириш учун зарур бўлган янги-янги харажатларга эҳтиёж сезарди. Бу маблағлар махсус мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида фондларда йиғилар эди. Бу фондлар одатда вақтинчалик амал қилиб, давлатнинг режалаштирилган тадбирлари амалга ошириб бўлинганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатар эди. Шу билан боғлиқ равишда турли мақсадларга мўлжалланган фондларнинг сони ҳам доимо ўзгариб турар эди.
Марказлашган давлатнинг мустаҳкамланиши билан унинг функцияларини тўлақонли бажарилишининг моддий асоси бўлган давлат бюджети ҳам мустаҳкамланди. Лекин жамият эҳтиёжлари кенгайиб бораётган бугунги кунда давлат бюджети билан бир қаторда, бюджетдан ташқари мақсадли фондларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда.
Шу ўринда “нобюджет фондлар”, “мақсадли фондлар”, “давлат мақсадли жамғармалари” каби таянч ибораларнинг мазмун-моҳиятига ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ.
Дастлаб айрим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни аниқ манбалар билан таъминлаш мақсадида давлат бюджети таркибидан маълум мақсадларга мўлжалланган бюджетдан ташқари мақсадли фондлар шаклланган. Масалан, давлат бюджети таркибига кирувчи “ижтимоий суғурта фонди” негизида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тузилган. Бу ва шу каби бошқа фондлар давлат бюджетидан ажралиб чиққани боис адабиётларда “нобюджет фондлар” ёки “бюджетдан ташқари фондлар” деб юритилган. Шунингдек, янги Бюджет кодексининг қабул қилиниши ва амалга киритилишигача бўлган охирги ўн йилликлар давомида “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси билан бир қатор жамғармаларнинг давлат бюджетида консолидацияланиши (жамланиши) белгилаб берилди ва улар бюджет назарияси ва амалиётида “давлат мақсадли жамғармалари” деган умумий ном олди. Лекин жамланма бюджет таркибига кирмаган, шаклланиш манбалари ва ишлатиш йўналишлари ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан белгилаб қўйилган, вазирликлар ва бошқа давлат идоралари тасарруфидаги фондлар ҳам бугунги кунда давлатнинг айрим ижтимоий-иқтисодий вазифаларини қўшимча маблағ билан таъминлаш учун хизмат қилиб келмоқда ва уларга нисбатан адабиётларда “мақсадли фондлар” ибораси қўлланилмоқда. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, дарслик муаллифлари тегишли мавзуларнинг мазмунини ёритишда “фонд” терминидан “жамғарма” сўзининг синоними сифатида фойдаланганлар.
Шундай қилиб, давлат молия тизимининг муҳим бўғини бўлган бюджетдан ташқари фондлар миллий даромадни аҳолининг маълум ижтимоий гуруҳлари фойдасига қайта тақсимлашнинг бир усулидир (9.1- расм).
Бюджетдан ташқари фондлар қуйидаги асосий вазифаларни
бажаради:
иқтисодиётнинг устувор тармоқларини қўшимча маблағлар билан таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |