Олий ва ўрта махсус таълим


Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича



Download 3,06 Mb.
bet69/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (2146-сон йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ очиладиган 4007 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда
юритилади. Ушбу бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилмайди.
Ходимларнинг овқатланганлиги учун тўловлар ходимларнинг иш ҳақидан ундирилган ҳолда маблағларни бир шахсий ғазна ҳисобварағидан иккинчи шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиш билан ёки ходимларнинг ўзлари томонидан банк муассасалари орқали нақд пулда ёки пластик карточкалари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ходимларнинг овқатланганлиги учун нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни Ғазначилик бўлинмалари томонидан қайтариш бюджет ташкилотларининг ёзма мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади. Ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб- китоблардан тушадиган тушумлар бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мақсадли равишда ходимларни овқатлантириш учун йўналтирилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларини ҳарид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, Ғазначилик бўлинмасиинг масъул ходими томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига “Шартнома бўйича тўловлар шахсий ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ доирасида амалга оширилади” деган изоҳ билан унга бириктирилган “Ҳисобга олинди” штампини қўйиш, имзолаш ва “Ғазначилик” дастурий мажмуига киритиш ва ҳисобга олинган рақам ва санаси кўрсатилиб, уларни ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқлаш орқали ҳисобга олинади. Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ- фактура) асосида, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли 4007 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварағидаги мавжуд қолдиқлар доирасида амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларининг ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар шахсий ғазна ҳисобварағи ҳисобидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish