Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet67/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммаларидан тушумлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига мувофиқ очиладиган 4004–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан пайдо бўлган ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари 4004–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларга кирим қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорига мувофиқ, тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади. Бунда, маблағларнинг тегишли бюджетларга ўтказилиши ғазначилик томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммаларининг тегишли бюджетларга ўтказилиши тартибига ва муддатларга амал қилиниши бўйича жавобгарлик бюджет ташкилотлари раҳбарлари ва бош ҳисобчиларига юклатилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушумлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари ҳисоби тегишли молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифига (Адлия вазирлигида 2010 йил 11 октябрда 2146-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқноманинг 1-иловасига) мувофиқ
очиладиган 4005–маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан маблағларнинг сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2008 йил 13 февралда 1768-сон билан рўйхатга олинган “Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларида болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
Бюджет ташкилотларида болалар таъминоти учун тўловлар уларнинг ота-оналари ёки она-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан нақд пул орқали ёки пул кўчириш орқали ўзларининг иш ҳақлари ҳисобидан ёки банк пластик карточкалари орқали амалга оширишлари мумкин. Бунда, тўлов ҳужжатларининг тўлов мақсадида мактабгача таълим муассасаси ва мактаб-интернатнинг тегишли 4005 – маблағ манбали шахсий ғазна ҳисобварағи, ташкилот номи, тўлов қайси ой учун ва ким учун амалга оширилаётганлиги кўрсатилиши шарт. Болалар таъминоти учун нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни Ғазначилик бўлинмалари томонидан қайтариш бюджет ташкилотларининг ёзма мурожаатларига ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Бюджет ташкилотларида болалар ва тарбияланувчилар таъминоти учун тўланадиган маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади ва “Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом” (рўйхат рақами № 2157, 2010 йил 19 ноябр) талаблари асосида тегишли молия органларида харажатлар сметаси учун белгиланган муддатларда ва тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш “Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидалари”га мувофиқ амалга оширилади. Бунда, бюджет ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича етказиб берувчилар билан ўрнатилган тартибда тузилган шартномалари, молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси доирасида Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинади.
Етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун тўловлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура) асосида харажатлар сметасидаги маблағлар, рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар ва тегишли 4005–маблағ манбали шахсий ғазна
ҳисобварағидаги мавжуд маблағлар қолдиқлари доирасида амалга оширилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота- оналардан тушумлар шахсий ғазна ҳисобварақларидан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалари (унга қўшимча ва ўзгартиришлар билан) тўғри расмийлаштирилиши, шартнома билан бирга Ғазначилик бўлинмасига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик бюджетдан маблағ олувчилар зиммасига юклатилади.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish