Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet94/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Электрон савдода қатнашиш тўғрисида эълон ва талабнома. Бюджетдан маблағ олувчилар давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси белгилаган алоҳида маҳсулотлар (иш, хизмат) рўйхати бўйича бир шартнома суммаси 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг миқдордаги суммани ташкил этган харидлар бўйича товарларни (иш, хизмат) Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг электрон савдолари орқали сотиб оладилар.
Электрон савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон махсус ахборот порталига фақатгина буюртмачининг агенти орқали жойлаштирилади ва
ушбу эълон ўз навбатида электрон тизимда талабнома кўринишида шаклланади. Электрон савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

  • буюртмачининг номи ва манзили;

  • савдолар мақсадини молиялаштириш манбаси;

  • биринчи ва охирги савдо куни (савдо муддати);

  • савдолар мақсадининг бошланғич нархи;

  • савдолар мақсадининг характеристикаси (савдо мақсадининг спецификацияси);

  • лотнинг миқдори;

  • товарларни етказиб бериш муддати ва шарти;

  • товарларни етказиб бериш жойи (манзили).

Бюджетдан маблағ олувчи бошланғич нархни интернет, махсус газета ва журналлар ва матбуотда чоп этилган бошқа товар (иш, хизмат) нархларидан ҳамда республика ички бозорларидаги (корхона ва фирмалар) нархлардан фойдаланган ҳолда мустақил белгилайдилар ва электрон савдоларда қатнашиш учун махсус ахборот порталида эълон берган кундан бошлаб 25 кун ичида Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг ҳисоб-китоб-клиринг палатасида иккинчи депозит хисобварақ тарзида очилган шахсий ҳисобварағига бошланғич нархнинг 0,05 фоизи миқдорида биржанинг воситачилик йиғими сифатида аванс тўловини амалга оширади. Бюджетдан маблағ олувчи тўлов топшириқномасининг “Тўловчининг номи” устунида ғазначилик бўлинмасининг номи, “Тўловчининг ҳисобрақами” устунида – тегишли ғазна ҳисобварағи, “Тўлов мақсади” устунида – бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварақ рақами ва бюджетдан маблағ олувчининг номи, бюджет таснифининг тегишли коди, тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар, тўлов мақсади, шунингдек давлат харидлари бўйича савдоларда қатнашиш учун гаров (залог) суммаси ўтказиладиган ID (шахсий ҳисобварақ) рақами (гаров (залог) суммаси
ўтказиш учун “ЎзРТХАБ” ОАЖ ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан олинган ID рақам) кўрсатилади.
Агарда бюджетдан маблағ олувчининг Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида иккинчи депозит хисобварақ тарзида очилган шахсий ҳисобварағи биржа хизматини (бошланғич баҳо ҳисоб-китобидан) тўлаш учун етарли маблағ бўлмаса, бюджетдан маблағ олувчи томонидан махсус ахборот порталига эълон жойлаштирилган кундан бошлаб 25 кун ўтиши билан талабнома автомат тарзда ўчирилади.
Қоғоз форматдаги савдолар баённомаси биржа ёки биржанинг минтақавий савдо майдони ва етказиб берувчи (унинг агенти) томонидан икки нусхада имзоланиши керак, улардан бири буюртмачига (унинг агентига) берилади.
Буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи савдолар баённомаси асосида савдолар ғолиби аниқланган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида ҳар бир лот бўйича алоҳида контракт тузиши шарт.
Бюджетдан маблағ олувчи томонидан махсус ахборот порталига (электрон савдо тизимига) жойлаштирилган эълон (талабнома) бўйича товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар битта ёки умуман таклиф тушмаган ҳолларда, савдо ўтказилмаган деб ҳисобланади ва бу тўғрисида савдо баённомаси (тикет) нусхасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ёки унинг ҳудудий бўлимлари 1 кун ичида тегишли бюджетдан маблағ олувчиларга ёки уларнинг агентларига тақдим қилади.
Хулоса қилиб айтганда, давлат харидлари тизимини самарали ташкил этиш давлат харидларига кичик бизнес субъектларини янада кўпроқ жалб қилиш, давлат эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни сотиб олишда мақбул нархларни қўллаш, пировардида бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, давлат маблағларининг мақсадсиз ишлатилиши- нинг олдини олиш, бюджет харажатларининг самарали ижросини таъмин- лашга қаратилган.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish