Олий ва ўрта махсус таълим



Download 3,06 Mb.
bet93/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг электрон савдоларда иштирок этиши тартиби. Молия вазирлиги Ғазначилиги ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг маълумотлар базасини электрон боғлаш йўли орқали бюджетдан маблағ олувчилар биржа томонидан марказлашган тартибда автоматик тарзда буюртмачи сифатида рўйхатдан (аккредитациядан) ўтказилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида ташкил этилган электрон савдоларга мустақил равишда ёки агентлар (брокерлар) орқали қатнашади.
Бюджетдан маблағ олувчилар ва агентлар ўртасидаги муносабатлар улар ўртасида тузилган топшириқ шартномасига асосан белгиланади. Топшириқ шартномасида қуйидаги шартлар кўзда тутилиши лозим:

  1. Агентларга хизмати учун тўловлар (Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган миқдорда);

  2. Биржанинг воситачилик хизмати (электрон савдоларда тузилган битим суммасининг 0,05 фоизи миқдорида);

  3. Савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонлар махсус ахборот порталига жойлаштирганлиги учун тўловлар (эълонлар агентлар орқали махсус ахборот порталига жойлаштирилган ҳолларда – Ўзбекистон республика

товар хом-ашё биржаси ҳамда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган миқдорда).
Шунингдек, топшириқ шартномасида шартнома мақсади, ҳисоб- китоб қилиш тартиби, буюртмачи ва агентнинг мажбуриятлари, томонларнинг жавобгарлиги, шартноманинг амал қилиш муддати ва бошқа шартлар кўрсатилади. Топшириқ шартномасида сумма белгиланмайди. Бюджетдан маблағ олувчи ва агент ўртасида тузилган топшириқ шартномалари асосий шартнома вазифасини ўтайди ва улар Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатга олинмайди, яъни фақатгина уларнинг ҳисоби юритилади. Бюджетдан маблағ олувчилар агентлар билан топшириқ шартномасини тузаётганда уларга раҳбар ва бош ҳисобчининг имзо намуналари карточкаларини кейинчалик биржанинг ҳудудий бўлинмаларига етказиш учун тақдим қиладилар.
Биржа ва агентлар хизматларига аванс тўловлари бюджетдан маблағ олувчи томонидан Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим қилинган талабномалар асосида аниқланади (биржа ва агентлар хизмати бўйича харажатлар, товар (иш, хизмат) олинаётган модда бўйича, тегишли талабномаларнинг жамламалари асосида акс эттирилади).
Аванс тўловини амалга ошириш учун бюджетдан маблағ олувчилар “Давлат бюджети ғазна ижроси Қоидалари”нинг 6-иловасидан фойдаланишлари лозим. Бюджетдан маблағ олувчилар давлат харидлари тўғрисида ўз вақтида эълон қилиш учун улар томонидан харидлар амалга оширилиши режалаштирилган ойдан илгарироқ харидлар режасини тузишлари керак.
Ҳукумат комиссияси белгилаган, алоҳида товарлар (иш, хизмат) бўйича Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасида ташкил этилган электрон савдолар орқали амалга оширилувчи, давлат харидлари бўйича харидлар режаси алоҳида бўлиши лозим. Бюджетдан маблағ олувчилар
электрон савдоларда қатнашиш тўғрисида давлат харидларини амалга ошириш учун талабномаларни махсус ахборот порталига жойлаштиришдан аввал харажатлар сметасида етарли маблағ мавжудлигини ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатларни амалга оширишга рухсат (ХАОР) берилганлигини инобатга олишлари лозим. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бош ҳисобчилари ғазначилик бўлинмалари томонидан берилган ХАОРни ҳар бир давлат харидлари бўйича эълонлар ва талабномаларга тўғри тақсимланиши ва ишлатилишига жавобгардирлар, шу билан бирга, тайёрланган харидлар режасига мувофиқ Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси махсус ахборот порталига эълонларни ўзлари мустақил ёки агентлар орқали киритади.
Махсус ахборот порталига эълон жойлаштириш тартиби. Бюджетдан маблағ олувчилар махсус ахборот порталида (Давлатхарид.уз, Харид.уз, Госзакупки.уз) бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ҳар бир харид тўғрисидаги эълонни товар (иш, хизмат) етказиб берувчиларни аниқлашдан камида 30 кун аввал жойлаштиришлари лозим, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун қайта эълон бериш бундан мустасно. Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар жорий йилнинг тегишли чоракларида (ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатларни амалга оширишга рухсат (ХАОР) берилганлигини инобатга олинган ҳолда) амалга оширилиши режалаштирилган харажатлар бўйича эълонлар бериши мумкин. Етказиб берувчилардан таклиф бўлмаслиги (ёки савдоларда фақат бир нафар етказиб берувчи қатнашиши) сабабли, шунингдек етказиб берувчилар томонидан бошланғич нархдан ортиқ бўлган нархлар таклиф қилинганда, бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланган буюртмачи учун озиқ- овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда такрорий савдолар ўтказмасдан буюртма беришга йўл қўйилади.
Такрорий савдолар ўтказмасдан озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича буюртма бериш тўғрисидаги қарорни келишиш учун бюджет маблағларини олувчи ҳисобланган буюртмачи ғазначиликнинг тегишли органларига кўрсатиб ўтилган давлат хариди билан боғлиқ ҳужжатларнинг (шу жумладан савдо баённомаси (тикет) ксеронусхаси) нусхаларини илова қилган ва савдоларни бўлиб ўтмаган деб эътироф этган ҳолда ёзма мурожаатни юборади. Такрорий савдолар ўтказмасдан буюртма бериш тўғрисидаги қарорни келишиш муддати ғазначилик органларига келишиш тўғрисидаги мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Такрорий савдолар ўтказмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган эълонда назарда тутилган шартларда ушбу буюртма бўйича тузилиши мумкин. Бунда, тузилган контрактнинг нархи:

  • савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда ягона етказиб берувчи – савдолар қатнашчиси нархидан;

  • ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ёки етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган нархлар бошланғич нархлардан юқори бўлган ҳолларда эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўзда тутилиши керак:

  • бюджетдан маблағ олувчининг номи ва манзили;

  • маблағ билан таъминланиш манбаи;

  • товарни етказиб бериш шартлари ва мўлжалланган етказиб беришни бажариш муддатлари;

  • сотиб олинадиган товарни энг юқори нархи (электрон савдолардан ташқари ҳолларда - ихтиёрий тарзда);

  • савдо таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати;

  • савдо предметининг характеристикаси (спецификацияси);

  • товарларни етказиб бериш жойи (манзили).

Бюджетдан маблағ олувчи савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матнини ҳамда савдо (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш савдоларини ўтказишда) мақсади бўйича ҳужжатларни (лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқалар) махсус ахборот порталига мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқига эга. Бюджетдан маблағ олувчилар савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матнини махсус ахборот порталига мустақил жойлаштириш учун Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси ва унинг ҳудудий бўлимларидан (брокерлардан) ўрнатилган тартибда логин ва паролларни олишлари лозим.
Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга логин ва пароллар берилиши ҳамда бюджетдан маблағ олувчилар томонидан савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонлар матни махсус ахборот порталига жойлаштирилиши бепул амалга оширилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонларда айрим турдаги товарлар бўйича битта эълон предметида бир нечта товарлар (иш, хизмат) рўйхатини кўрсатиши мумкин. Бунда, қуйидаги бир нечта товарлар бўйича умумлаштирилган ҳолда эълон берилиши мумкин:

  • канцелярия маҳсулотлари;

  • озиқ-овқат маҳсулотлари;

  • дори-дармон воситалари (савдо ўтказиш тўғрисида эълон берилган ҳолларда);

  • таъмирлаш ишлари;

  • бошқа бир типдаги товар(иш, хизмат)лар (Ҳукумат комиссияси- нинг ишчи органи билан келишилган ҳолда).

Бунда, бюджетдан маблағ олувчи бир нечта товарлар (иш, хизмат) рўйхатини эълон иловасида алоҳида кўрсатади.
Бюджетдан маблағ олувчи савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матнини махсус ахборот порталига агент орқали жойлаштириши мумкин. Бунда, бюджетдан маблағ олувчининг савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матни агент томонидан махсус ахборот порталига 1 кун ичида жойлаштирилиши лозим.
Бюджетдан маблағ олувчининг савдо ўтказиш тўғрисидаги ахборот порталига жойлаштирган эълони бўйича 30 кун давомида таклиф тушмаса, лекин бюджетдан маблағ олувчининг ўзи савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонларни оммавий ахборот воситаларида (ихтисослашган журналлар, газеталар) жойлаштириши ёки товар (иш, хизмат) етказиб берувчиларни почта, телефакс ва бошқача шаклда хабардор қилиш натижасида 3 та ва ундан ортиқ тижорат таклифлари тушган бўлса, у ҳолда бюджетдан маблағ олувчи ахборот порталида қайта эълон бермасдан, ўзи танлов ўтказиши мумкин. Электрон савдоларда қатнашадиган эълон (талабномалар) бундан мустасно. Бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмаларига шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда (қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно) ахборот порталига жойлаштирилган, савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон ксеронусхасини илова қилган ҳолда тақдим қилади.

Download 3,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish