Олий ва ўрта махсус таълим


БОБ. ҒАЗНАЧИЛИКДА ДАВЛАТ ХАРИДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Download 3,06 Mb.
bet89/121
Sana18.02.2022
Hajmi3,06 Mb.
#455370
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121
Bog'liq
2 5199409484945954502

БОБ. ҒАЗНАЧИЛИКДА ДАВЛАТ ХАРИДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ





    1. Давлат хариди тўғрисида тушунча. Унинг объектлари ва субъектлари

Маълумки, давлат секторининг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги роли катта аҳамиятга эга. Унинг узлуксиз ва самарали фаолияти учун тегишли товарлар, хизматлар ва ишлар билан ўз вақтида таъминлаб туриш зарур бўлади. Давлат харидлари эса айни шу мақсадда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.


Давлат харидлари – бу давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва хизматларга айтилади, яъни давлат хариди давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни қисман ёки тўлиқ давлат маблағлари евазига сотиб олинишидир. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексида “давлат харидлари – бюджет тизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш” деб таъриф берилган.
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва хизматларга қуйидагилар киради:
товарларга – хом-ашё, материаллар, ускуналар, қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатидаги предметлар, электр энергияси, шунингдек, товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар қиймати (агар у товарнинг баҳосидан юқори бўлмаса) киритилади;
ишларга – қурилиш, таъмирлаш, бино, иншоот ва объектларни қуриш ёки таъмирлаш билан боғлиқ фаолият турлари, шунингдек, грунтларни қазиш, янгидан қуриш, жиҳозлаш, қурилиш-монтаж ишлари учун қурилиш
майдонларини тайёрлаш ва бошқа қурилиш ишлари (масалан, геодезия,
бурғулаш бўйича ишлар, аеро ва сунъий йўлдош орқали суръатга олиш, сейсмик тадқиқотлар ўтказиш (агар ушбу хизматлар баҳоси асосий ишлар баҳосидан юқори бўлмаса)) киради;
хизматларга – товар ва ишларга тааллуқли бўлмаган барча харид предмети киритилади.
Давлат хариди давлат инфратузилмасини моддий ва молиявий жиҳатдан таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Давлат инфратузилмасини умумий тарзда иккита йирик таркибий қисмга ажратиш мумкин1:

  • иқтисодий инфратузилма (транспорт, алоқа, коммунал хизматлар, кундалик иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун бирламчи бўлган инфратузилмалар);

  • ижтимоий инфратузилма (мактаблар, касалхоналар, кутубхоналар ёки бошқача айтганда, жамият аъзоларининг кундалик ҳаёти, ижтимоий эҳтиёжи учун зарур бўлган бирламчи инфратузилмалар). Ижтимоий соҳалар учун давлат харидини амалга ошириш зарурати умумжамият манфаатларидан келиб чиқади ва у мавжуд қонуний-меъёрий актлар орқали тартибга солинади.

Ўзбекистонда давлат харидининг ҳажми ЯИМнинг 11 фоизини ташкил этгани ҳолда, уни иқтисодий ўсишга таъсир этувчи муҳим омил эканлигини кўрсатади2. Давлат хариди ЯИМнинг шаклланишига тўғридан- тўғри таъсир кўрсатади. Шуни инобатга олиб, давлат харидини амалга ошириш соҳасида олиб борилган оқилона сиёсат макроиқтисодий сиёсатга жиддий таъсир этувчи инструмент сифатида юзага чиқади.
Давлат харидини иқтисодиётнинг маълум соҳаларида амалга ошириш орқали, ўша соҳалар ривожига ва аҳоли бандлиги ҳамда даромадлари даражасига ижобий таъсир этилади. Жумладан:


  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларни сотиб олишда танлов жараёнларини

1 Бурхонов У. Давлат хариди. Т.: “нфоCОМ.УЗ”. 2010. 10-бет.
2 О проблемах управления государственными закупками в Республике Узбекистан и направлениях совершенствования. Аналитическая записка. UNDP. Ташкент-2008. 3-стр.
жорий этиш орқали, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга таъсир этиши мумкин;

  • сотиб олинаётган товарларнинг сифат талабини халқаро андоза талабларига тенглаштириш орқали миллий ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулот сифатини оширишга таъсир этиши мумкин;

  • очиқ тендерларни эълон қилиш орқали рақобатни ривожлантиришга таъсир этиш мумкин бўлади.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатларда фақатгина мамлакат даражасида давлат хиридини бошқаришнинг самарали механизмлари мавжуд бўлган шароитда, яъни харидни оқилона режалаштириш ва унинг иқтисодиётга таъсирини тўғри баҳолаш орқали эришиш мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати давлат хариди инструментларидан турли кўринишларда фойдаланиб келмоқда. Масалан, ўрта махсус таълим тизимидаги ислоҳотлар нафақат ўқув бинолари сонининг ортишига олиб келди, балки республикада капитал қурилиш соҳасининг ривожига катта туртки берди. 2000 йиллар бошида қурилиш компаниялари ночор аҳволда бўлган бўлсалар, ҳозир улар қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳаларнинг турли-туманлиги ва сифати бўйича хорижий компаниялар билан рақобат қила оладилар. Шунинг билан бир вақтда, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг турлари ҳам кенгайди. Капитал қурилиш соҳасига давлат буюртмаси аҳоли бандлигини оширишда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Худди шундай мисолларни саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари бўйича кўплаб келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида давлат харидининг субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

      1. Давлат буюртмачилари – бюджетдан маблағ олувчилар ва бюджет ҳамда давлат мақсадли жамғармалари маблағларини тақсимловчилар:

  • бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар;

  • давлат мақсадли жамғармалари нинг ижроия дирекциялари;

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ҳо-

кимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ягона буюртмачи хизмати;

  • ҳукумат кафолати остида халқаро грант ёки қарз кредитлар олган ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан давлат харидини амалга ошираётган ташкилотлар;

  • давлат мулки иштирокида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари.

      1. Ташқи назорат органлари – Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;

      2. Ҳукумат – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;

      3. Давлат ва хўжалик бошқарув органлари – назоратни ташкил этувчи органлар:

  • Молия вазирлиги;

  • Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги;

  • Давархитекқурилиш ташкилоти.

      1. Товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар – товарлар (хизматлар, ишлар) етказиб берувчи хўжалик субъектлари.

      2. Харидни амалга ошириш жараёнига кўмаклашувчи ташкилотлар:

  • хизмат кўрсатувчи банклар;

  • биржалар;

  • транспорт-экспедиторлик компаниялари;

  • маслаҳат, экспертиза ва бошқа ташкилотлар;

  • амалдаги қонунчилик асосида эксперт баҳолаш хизматини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар.




    1. Download 3,06 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish