Ўзбекистонда нотариф тўсиқлар даражаси ва уларнинг импорт ва
ички ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир кўрсатади.
Давлат сектори
фармацевтика маҳсулотлари асосий импорт қилувчиси ҳисобланади, лекин
харидлари тартиби ҳали бери мураккаб. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш
соҳасидаги фаолиятнинг барча турлари лицензиялашни тақозо этади.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро бизнес учун ҳам
жиддий муаммо ҳисобланади. Ҳар қандай давлат харидлари очиқ тендердан
ўтиши керак, миллий ишлаб чиқарувчиларга эса тендерларда маълум
имтиёзлар берилади.
Ўзбекистонда
фармацевтика
тармоқларида
маҳаллий
ишлаб
чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш мақсадида қуйидаги имтиёзлар кўзда
тутилган.
- дори воситалари, хом ашё ва ёрдамчи материаллар, тиббий асбоблар ва
тиббий жиҳозлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
- қўшилган қиймат солиғи маҳаллий ишлаб чиқаришда ўхшаш бўлган
дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни импорт қилишда қўлланилади;
72
- импорт божхона тўловлари технологик ва лаборатория ускуналари,
фармацевтика маҳсулотлари учун бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар,
фармацевтика саноати учун "тоза хоналар", сендвич панеллар ва шамоллатиш
тизимлари, дори-дармон, тиббий маҳсулотлар ва қадоқлаш материаллари
ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва материаллар қўлланилмайди.
ЖСТ шартлари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун
имтиёзларни бекор қилиш самараларининг ҳисоб-китоблари шуни
кўрсатадики, уларнинг рақобатбардошлиги сезиларли даражада пасаяди ва
импорт 23 млн. АҚШ долларга ошади, бу эса ички ишлаб чиқаришнинг 13%
га қисқаришига олиб келади.
ЖСТга аъзо бўлиш давлат бюджетига потенциал таъсир кўрсатади.
Дори-дармонларнинг нарҳининг пасайиши билан аҳолининг фаровонлиги
қўшимча 1 млн. долларга ошади.
Ҳисоб-китобларга кўра Ўзбекистон экспортини 4,5 миллион долларга
ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда дори-дармон воситалари
ишлаб чиқарувчи 95 та маҳаллий фармацевтика корхонасидан 10 тасида GMP
тегишли ишлаб чиқариш амалиёти талаблари жорий этилган (31 та маҳаллий
ишлаб чиқариш корхонасида ISO 9001 сифат менежменти тизими, олтита
корхонада халқаро GMP стандарти ва учта корхонада миллий GMP стандарти
жорий этилган).
ЖСТ қоидалари савдога техник тўсиқлар тўғрисидаги битим ёки
санитария-фитосанитария тадбирларини қўллаш тўғрисидаги битим билан
тартибга солинади.
Импортни тартибга солиш мақсадида ЖСТ келишувига мувофиқ
маъмурий ва техник тўсиқлардан ҳам фойдаланилади. ЖСТга аъзо давлатлар
импортга
маъмурий
тўсиқлар
сифатида
импорт
шартномаларини
расмийлаштириш ва импортни божхона тўловларидан озод қилиш чораларини
қўллашлари мумкин.
Техник тўсиқлардан фойдаланиш импортни тартибга солишнинг асосий
жиҳатларидан бири ҳисобланади. Савдо соҳасида техник тўсиқлардан
фойдаланиш ЖСТ келишувига мувофиқ техник меъёрий хужжатлар,
стандартлар, синаш ва сертификатлаш жараёнлари савдога керагидан ортиқ
тўсиқ бўлмаслиги лозим. Техник тўсиқларни жорий қилиш натижасида хосил
бўладиган номувофиқликларни четлаб ўтиш мақсадида ЖСТ келишуви аъзо
давлатлардан мазкур чора-тадбирларни барча малакатлардан импорт
қилувчилар учун бир хилда қўллашни талаб қилади.
ЖСТ келишувларида агарда бошқа давлатлар билан келишув мавжуд
бўлган тақдирда халқаро хатто чет эл миллий стандартларидан ҳам
фойдаланиш таъкидлаб ўтилган. Бундан ташқари, қонунда импорт
73
қилинаётган товарлар соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик сингари умумий
талаблар бўйича Ўзбекистон жорий қилган техник регламентларга мос келиши
кўзда тутилган. Бу эса Ўзбекистонда стандартлар ҳам мажбурий ҳам бошқа
элементлардан ташкил топганлигини билдиради ва импорт қилинаётган
маҳсулот бошқа элементларга риоя қилиши шарт эмас. Шу билан бирга,
Ўзбекистон умумий манфаатларга тегишли бўлган масалалр ЖСТ томонидан
тан олинган рўйҳатга нисбатан кўп бўлиб, ўзаро мослашув ва усуллар бирлиги
каби жиҳатларни ўз ичига олади. Шундай қилиб келишувга мувофиқ давлат
ташкилотлари
мавжуд
технологияга
мос
келишини
таъминлашга
маъсулдирлар, ваҳоланки, бошқа мамлакатларда ушбу мажбурият хусусий
тармоқ ва бозор кучларига юклатилган. Маъмурий талабларнинг кенг
ҳажмини мавжудлиги стандартларнинг 80% мажбурий стандартлар сифатида
бўлишининг сабаби ҳисобланади.
Юқорида санаб ўтилган ЖСТнинг техник тўсиқлари доирасида импорт
қилинаётган товарнинг импортёр мамлакат томонидан талаб қилинадиган
сертификат талабномаларини хам қўшиш мумкин. Сертификация қилиш
мажбурий бўлган товарлар рўйҳати мавжуд бўлиб бу рўйҳатга 454 номдаги
товарлар ва уларнинг гуруҳлари киритилган. Мазкур рўйҳатдаги товарлар
гуруҳларига гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут маҳсулотлари, мева ва
сабзовотлар, ёқилғи маҳсулотлари, кимёвий ва менерал ўғитлар ва бошқа
маҳсулотлар киритилган. Баъзи истеъмол товарларига нисбатан миллий
тартибни бузилишининг сабаби импортёрлардан талаб қилинадиган баъзи
қоидалар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланилмайди. Бундан
ташқари аҳоли соғлиғига ва атроф муҳитга таъсири бўлган товарлардан
ташқари мазкур рўйҳатга мебель, шиша ва керамика маҳсулотлари, қора
металдан тайёрланган маҳсулотлар, фотографик ва киноматография асбоб
ускуналари киритилган бўлиб, бу маҳсулотларни инсон саломатлиги учун
хавф соладиган товарлар деб айтиб бўлмайди.
Бундан ташқари мажбурий сертификатлаш тартиби Европа Иттифоқида
бўлгани каби хавф хатар даражасига қараб тақсимланмаган. Сертификация
қилиниши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйҳатига истеъмол товарларининг
деярли 100% миқдори хисобланади. ЖСТга аъзо бўлаётган мамлакат
маҳаллий товарларни сертификатлаш тартибини импортни
сертификациялаш тартиби билан бирхиллаштириши лозим. Умумий
импортдаги сертификатлаш лозим бўлган товарларнинг салмоғи юқорилигини
инобатга олиб (62%), сертификатлаш борасидаги халқаро тажрибадан келиб
чиқиб сертификация қилинадиган товарлар рўйҳатини такоммиллаштириш
мақсадга мувофиқдир.
74
Музокаралар
жараёнида
экспортни
тартибга
солиш қисмида
мамлакатнинг заиф томонлари экспорт қилишга тақиқларнинг мавжудлиги,
шунингдек миллий ишлаб чиқарувчиларга экспорт қилишда солиқ, божхона
ва бошқа имтиёзларнинг берилиши ҳисобланади. ЖСТ доирасида ташкилотга
аъзо мамлакатлар бундай чора-тадбирларни ўзини оқламаган чекловлар ва
ташқи савдонинг бузулиши сифатида қарашлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |