Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   83
Bog'liq
2

Инсон ҳуқуқлари
деганда, давлат ёки мансабдор шаҳслар томонидан 
муайян шаҳсларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари тушунилади. Инсон 
хуқуқларини бузилиши мавжуд қонунларга риоя қиоя қилмаслик, 
фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишларига мансабдор шаҳслар 
тоонидан тўсқилик қилиш, ёки бўлмаса, давлат томонидан ўзининг халқаро 
мажбуриятларига зид ҳолда қонунлар, ёки қоун ости ҳужжатларини 
чиқаришлар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Яъни давлат у ёки бу 
мажбурий халқаро ҳужжатни имзолаш орқали инсон ҳуқуқларига оид 
халқаро андозаларни бажаришни ўз зиммаларига оладилар, аммо мамлакатда 
ушбу ҳужжатлар етарли равишда имплементация қилинмайди. Унинг 
нормалари миллий қонунчиликка қўлланилмайди.
Мансабдор шаҳслар, айниқса, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари 
вакиллари одил судловни ёки ҳуқуқни қўллашни амалга ошириш вақтида ўз 
вазиаларини суъистемол қиладилар, ёки ўз ваколат доираларида четга 
чиқаилар ва оқибатда муайян шаҳслар ёки шаҳслар гуруҳининг ҳуқуқлари ва 
эркинликларини поймол этадилар. 
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир халқаро ҳужжатлар
 
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Билл инсон ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиш борасида қабул қилинган энг асосий ҳужжатлар мажмуи бўлиб, у бу 
соҳада кейинчалик қабул қилинган барча ҳужжатлар учун асос бўлиб хизмат 
қилади. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Билл ўз ичига инсон 
ҳуқуқлари соҳасидаги асосий ҳужжатларини бирлаштирган. Бу халқаро 
ҳужжатлар қуйидагилардан иборатдир: 
1.
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (1948 йил); 
2.
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро 
Пакт (1966 йил); 
3.
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт ҳамда унга 
илова қилинган I Факультатив Баённома (1966 йил) ва ўлим жазосини бекор 
қилишга қаратилган II Факультатив Баённома (1989 йил). 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси томонидан 
1948 йилнинг 10 декабрида қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон 
Декларацияси инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини белгиловчи 
дастлабки муҳим тарихий ҳужжат ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги мазкур ҳужжат қабул қилинишидан олдин бу соҳада муҳим 
ишлар амалга оширилган эди. БМТнининг ташкил топиши ва унинг 


54 
Низомини қабул қилиниши инсони ҳуқуқлари соҳасидаги давлатлараро 
муносабатларни янги сифатий даражага кўтарди. БМТ Низоми халқаро 
муносабатлар тарихида инсон ҳуқуқлари бўйича давлатларнинг кенг
ҳамкорлигига асос солган биринчи кўп томонлама шартнома бўлди. Аммо 
БМТ Уставини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликларига нисбатан давлатлар турли ёндашувда эканликлари намоён 
бўлиб қолди.
1946 йилда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Комиссияси ташкил 
этилган. Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси Муқаддима ва
30 моддадан иборат бўлиб, унда инсоннинг асосий ҳуқуқлари, қадр-қиммати, 
инсон шахсининг беназирлиги ҳамда эркаклар билаен аёлларнинг тенг 
ҳуқуқлиги ўз ифодасини топган. Декларациянинг 1-моддасида ҳуқуқий 
жиҳатдан асосланган фалсафий фикрлар баён этилган бўлиб, унда “Барча 
одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар. Улар ақл 
ва виждон соҳибидирлар ва бир-бирларига биродарларча муомила 
қилишлари зарур” дейилган. 
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганидан сўнг 
БМТга аъзо давлатлар тасдиқлаши зарур бўлган инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги Пактнинг шарномавий шаклини ишлаб чиқишга киришилди.
Пактлар деярли 16 йилда ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. 1950 йилда 
БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг Резолюциясида фуқаролик ва сиёсий 
ҳуқуқлардан фойдаланиш шунингдек, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқларга 
ҳамда маданият соҳасидаги ҳуқуқларга эга бўлиш ўзаро боғлиқ ва бир-
бирини тақозо этувчи ҳуқуқлар эканлигини эълон қилди. 1951 йилда 
Комиссия махсус муассасаларнинг фикрлари ва ҳукуматнинг таклифлари 
асосида иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлар тўғрисида 14та моддани тузди. У 
шунингдек бу ҳуқуқларни амалга ошириш юзасидан чора кўриш тўғрисдаги 
10 та моддани шакллантирди. Шунга мувофиқ Пактнинг иштирокчи 
давлатлари бу масала бўйича ўзларининг ижодий маърузаларини 
топширишлари лозимлиги қайд қилинди. 1951 йилда узоқ давом этган 
музокаралардан сўнг Бош Ассамблея комиссиясига инсон ҳуқуқлари 
тўғрисидаги иккита Пактнинг лойиҳасини ишлаб чиқишни ва улардан бирида 
фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар, бошқасида эса, иқтисодий, ижтимоий ҳамда 
маданий ҳуқуқлар ёритилиши лозимлигини топширди. 1966 йилда олдиндан 
белгиланган битта Пакт ўрнига иккита халқаро Пакт ишлаб чиқилди; 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт ҳамда 
фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт. Бундан ташқари, 
фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактга Факультатив 
протокол ҳам қўшимча равишда ишлаб чиқилиб, унда алоҳида шахсларнинг 


55 
пактда ифодаланган ҳуқуқларининг бузилишига доир хабарлари кўриб 
чиқилиши ўз ифодасини топиши зарурлиги қайд этилди. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish