Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83
Bog'liq
2

 
 
 
 
 
 
 
27
Коррупцияга қарши курашиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. 30.12.2017// 
http://www.Prokura-tura.uz/ uz/ page / news/sahdhsagdhsagd7673826378687/.


47 
3-мавзу. Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари 
маданиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва 
 эркинликларини ҳимоя қилиш 
 
Режа: 
 
1. Шарқ мутафаккирлари ва ислом ҳуқуқи таълимотларида инсон ҳуқуқлари 
ғояси. 
2. Ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият тушунчалари мазмуни ва юксалтириш 
масалалари. 
3. Инсон ҳуқуқларини химоя қилишга доир халқаро хужжатлар. 
4. Инсон ҳуқуқларини химоя қилишга доир халқаро ва миллий институтлар 
 
Шарқ мутафаккирлари ва ислом ҳуқуқи таълимотларида
инсон ҳуқуқлари ғояси. 
 
Буюк алломалар Форобий, Ибн Сино, Берунийлар ҳам инсон ҳуқуқлари 
масаласини четлаб ўтмаганлар. Сомонийлар даврида амалда бўлган тартиб-
қоидалар, ўша даврнинг ижтимоий-сиёсий тузуми бу мутафаккирларнинг 
дунёқарашига катта таъсир кўрсатган. Улар ўз асарларида бу даврга баҳо 
бериш билан бирга, қимматли ғояларни илгари сурганлар, инсон ҳуқуқлари 
ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида ҳам ўз фикрларини ёзиб қолдирганлар.
Инсон ҳуқуқлари ғояси диний ва ҳуқуқий асарлардагина эмас, 
фалсафий тафаккурнинг энг сара меваларида ҳам ўз аксини топган. Марказий 
Осиёнинг энг йирик мутафаккирларидан бири Абу Наср Форобий (873-950) 
ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» деган асарида айтган, фозил шаҳар 
ҳукмдори «шаҳар учун дастлабки имомлар томонидан жорий этилган 
қонунлар, қоидалар ва расм-русмларни биладиган, ёдда тутадиган ва ўз 
ишлари, ҳаракатларида уларга риоя этадиган» бўлмоғи лозим
28
. Бошқача 
қилиб айтганда, фозил шаҳарда инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг энг 
асосий омили бўлган қонун устунлигига риоя этилмоғи лозим. Ер юзида 
бахт-саодатга эришувнинг шартларидан бири ҳам шу. «Агар халқлар бахт-
саодатга эришиш учун бир-бирларига ёрдам берадиган бўлсалар, бутун 
курраи замин фозил ва оқил бўлиб қолади»
29
, - деб ёзган Форобий 
инсонпарварлик соҳасида, мурувватпешаликда, шу жумладан инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорлик имкониятларини 
олдиндан кўргандек. Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри” жамоаси 
ҳақидаги таълимоти, унинг комил инсон ҳақидаги фикрлари биан боғланиб 
28
Фараби. Трактат о взглядах жителей добродетельного города / Пер. А.В.Сагадеева//Григорян 
С.Н. Из истории философии Средней Азии и Ирана VII-XII вв. М., 1960. С.165
29
Там же. С. 157


48 
кетган. Комил инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли, эркин фуқароси бўлиши 
лозимлги, жамоа унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, кишиларнинг тинч ва 
осойишта хаёт кечиришлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни 
таъминлаб бериши ҳақидаги фикрлар асарнинг асосий мазмунини ташкил 
этади. Гарчи, бу масала хаёлий тарзда тасвирланган бўлса-да, бироқ унда 
инсонга ғамҳўрлик қилиш, унинг хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлиги 
ғоялари илгари сурилганлигининг ўзи муҳим аҳамиятга эгадир. 
Мусулмон ҳуқуқи ўз заминида норматив тизим сифатида VII-X асрларда 
араб халифалигида феодал жамият қарор топаётган бир даврда шаклланган 
бўлиб, ислом динига асослангандир
30
. Ислом мавжуд ҳуқуқ Аллоҳ томонидан 
юборилганлигига асосланади. Сарвари коинот тарихнинг муайян бир даврида 
башариятга ўзининг расули – Муҳаммад пайғамбар (тахминан 570 – 632 
йиллар) орқали ислом таълимотини аён этди. Аллоҳ томонидан инъом 
этилган ҳуқуқ инсониятга бир йўла ва абадул абад берилган. Шу боис 
жамият бу ҳуқуққа амал қилмоғи, бинобарин муттасил ўзгариб турувчи 
ҳаётнинг ижтимоий шароитлари остида ўз ҳуқуқини яратишга уринмаслиги 
лозим. Тўғри, мусулмон ҳуқуқи назарияси илоҳий кашфиёт тушунтириш ва 
шарҳлашга 
муҳтож 
эканлигини 
эътироф 
этади. 
Мусулмон 
ҳуқуқшуносларининг неча асрлик сермашаққат ишлари айни ана шунга, яъни 
тушунтириш ва шарҳлашга кетган. Бироқ уларнинг бу саъй-ҳаракатлари янги 
ҳуқуқ яратишга эмас, балки Аллоҳ томонидан нозил бўлган ҳуқуқни 
фақатгина амалий жиҳатдан фойдаланишга мослаштиришга қаратилган. 
Мусулмон ҳуқуқида Римнинг кейинги даврига оид ҳуқуқдаги, 
қолаверса Ғарб ҳуқуқига хос қонун тушунчаси йўқ. Назарий жиҳатдан ёлғиз 
Аллоҳ қонунчилик ҳокимиятига эга. Амалда эса ҳуқуқшунос олимларнинг 
асарлари мусулмон ҳуқуқининг бирдан-бир манбаидир. Мусулмон ҳуқуқи 
хусусий мутахассислар томонидан яратилган ва ривожлантирилган. Давлат 
эмас, балки фиқҳ – ҳуқуқ илми қонун чиқарувчилик ролини ўйнайди
31
. Ҳуқуқ 
муайян нормаларнинг мажмуи сифатида ислом амал қила бошлаган 
дастлабки икки аср мобайнида шаклланди. Кейинги асрлар амалда бу борада 
ҳеч бир янгилик киритмаган. Ана шу турғунликни ижтиҳод эшикларини 
ёпилишига боғлайдилар. XIX асрга қадар мусулмон ҳуқуқий онгининг 
тадрижий ривожи диний-ҳуқуқий шарҳлар ҳамда фатволар мажмуида ўз 
ифодасини топган. Бу шарҳ ва фатволар эса шариатнинг анъанавий 
қоидалари ва принципларини янгича тарзда талқин этар эканлар, ҳеч қачон 
30
Human Rights in Islam. Kuwait University, 1982 
31
Schacht J. Introduction to Islamic Iaw. Oxford, 1966. P.5. Муфассалроқ билиш учун қаранг: Сюкияйнен Л.Р. 
Доктрина как источник мусульманского права//Источники права. М., 1985. С.65-83. 


49 
уларни очиқдан-очиқ рад этмаганлар ва уларнинг одатий жарангини 
ўзгартирмаганлар
32

Ислом насронийлик каби руҳ абадийлиги ғоясига эътиқод қилади. Унда 
бани башар Одам Атонинг тенг ҳуқуқли фарзандлари сифатида қаралади. 
Мусулмонлар ўз қаламравларидаги кофирларга, бединларга ҳамиша сабр-
муроса билан муносабатда бўлиш, бағрикенглик фазилатини намоён этиб 
келганлар. Номусулмон жамоаларга одатда ўз ички ишларини бошқариш 
ҳуқуқи берилган.
Арабларнинг исломгача бўлган урф-одатлари ва удумларига нисбатан 
исломда қашшоқлар, етим-есирлар ва аёлларга муносабатда анчагина илғор 
тамойиллар кўзга ташланади. Гарчи қулдорлик сақланиб қолган бўлса-да, 
қулларга юридик ҳуқуқлар берилган, улар хусусан ишлаб топган маблағлари 
асосида ҳақ тўлаб озод бўлиш ҳуқуқини олганлар. Мажбурий тусда бўлмаса 
ҳам, ҳар қалай қулларнинг озод қилиниши дин шарофати билан содир 
бўладиган ҳаракат сифатида қўллаб-қувватлаб келинган. Илгари кенг 
тарқалган қиз болаларни гўдаклигидаёқ нобуд этиш, йўқ қилишдек ваҳший 
одат тақиқланган. Қотиллик учун шахсий ўч олганлик ёки бошқа жиноий 
қилмишлар юзасидан жавобгарлик кучайтирилган. Одил судлов дин 
пешволари томонидан Қуръон оятларига қатъий мувофиқ равишда амалга 
оширилган. Муқаддас китоб – Қуръонда эр-хотин ажралиши тўғрисидаги 
нормалар, никоҳ бекор бўлиши оқибати болалар учун келтириб чиқарадиган 
қоидалар ҳам қамраб олинган. 
Шу сабабли, Э.Мейер таъкидлаб айтганидек, «ислом тафаккур олами 
инсон ҳуқуқларининг ривожланган назариясига эга бўлмаганлиги факти 
мусулмон дунёсининг анъанавий жамиятларида давлат репрессив намунада 
тузилганлигини англатмайди; аксинча тарихан бундай жамиятларда 
ижтимоий ва маданий масалаларга ҳукмдорларнинг аралашмаслигидек 
умумий намуна мавжуд бўлган. Ўтмишда қарор топган анъаналар, уруғ-
аймоқ ва жамоалар сингари ноҳукумат институтлар шахс эркинлигига таъсир 
этувчи омиллар сифатида ҳукмдорларга нисбатан муҳимроқ роль ўйнаган. 
Давлат билан шахс ҳуқуқлари ўртасида муттасил низо ва можаролар 
келтириб чиқарадиган ёки ислом мутафаккирларини бундай эркинликларни 
ҳукмдорлар эгаллаб олишидан ҳимоя этиш билан, инсон ҳуқуқларининг 
ҳозирги нормалари ривожи замирида ётган ташвиш-андуҳлар билан боғлиқ 
32
Хайдарова М.С. Основные направления и школы мусульманского права //Мусульманское 
право. М., 1984. С.47.


50 
масалалар устида иш олиб боришга ундайдиган шарт-шароитларнинг ўзи 
йўқ эди»
33

Имом Бухорий, Ат-Термизий, Ахмад Яссавий, Абул-Қосим Замахшарий 
сингари хадис ва тасаввуф илмининг етук намояндалари инсон ҳуқуқлари ва 
унинг ижтимоий моҳиятини Қуръони Карим ва Хадиси Шарифларда 
куйилган ислом хамда шариат талаблари асосида кўрсатиб беришга ҳаракат 
қилганлар. Исломнинг бу муқаддас манбаларида инсоннинг такдири ва хаёти 
Оллоҳ номи билан боғлик ҳолда ифодалаб берилади. Бунда ер юзидаги барча 
инсонларнинг Оллоҳ олдидаги тенглиги ғояси, ҳар бир инсонга Оллоҳ 
томонидан берилган неъматлардан уларнинг баравар фойдаланиши 
зарурлиги ғояси билан чамбарчас боғланиб кетганини кўрамиз34. 
Куръони Карим ва Хадиси Шарифларда инсоннинг Оллоҳ ва 
шариатдаги хақ-ҳуқуқлари инсон фойдаланиши зарур бўлган алоҳида-
алоҳида ҳуқуқлар мисолида кўрсатиб берилган. Масалан, “Куръони 
Карим”нинг “Бақара сураси”даги 223, 228-229, 230-оятларида эркак ва 
аёлнинг никоҳга кириш ёки никоҳдан чиқиш ҳуқуқи, "Ол-и имрон 
сураси"нинг 20-оятида ислом динига эътиқод қилиш ҳуқуқи ва инсоннинг 
бошқа ҳуқуқлари шариат талаблари асосида баён қилинган. 
Инсон ҳуқуқларини шариат талаблари асосида кўрсатиб беришга доир 
бундай ёндашиш хадисларда ҳам ўзининг аниқ, ифодасини топган. Ҳар бир 
хадисда жамият хаётининг алоҳида бир масаласига доир талаблар илгари 
сурилганлиги учун хам, уларда инсоннинг хилма-хил хақ.-ҳуқуқлари 
уларнинг алоҳида ҳуқуқдари мисолида баён қилиб берилади. Масалан, Имом 
Бухорийнинг "Ал-адаб, ал-муфрад" (Адаб дурдоналари) асарида ота-она 
хақини адо қилиш, фарзанднинг ота-онаси олдидаги ва ота-онанинг фарзанди 
олдидаги хақ-ҳуқуқлари, зиёрат қилиш, турар жойга эга бўлиш ва бошқа 
шулар сингари хақ-ҳуқуқларнинг ҳар бири алоҳида хадисларда берилганки, 
бундай холни хадислар тўғрисида ёзилган ҳар бир асарда учратиш мумкин. 
Турли масалалардаги сингари, инсон ҳуқуқлари масаласига доир 
хадисларда хам инсон ҳуқуқлари масаласи унинг хақ-ҳуқуқлари мисолида 
берилади. Бунда инсоннинг кимнингдир олдидаги хақи (Оллоҳнинг, унинг 
расули Мухаммад Пайғамбарнинг ёки жамиятнинг) унинг ҳуқуқи эканлигини 
ҳам англатади. 
Масалан, борди-ю, бир киши иккинчи бир кишидан бирор нарса билан 
қарздор бўлиб қолган бўлса, бу қарзни қайтариб олиш шариатда иккинчи 
кишининг ҳуқуқи хисобланади ва шу иккинчи киши ўзининг қарзини 
33
Қаранг: Mayer A.E. The Dilemmas of Islamic Identity//Human Rights and the World’s Religions. Ed. 
By L.S. Rouner (Boston University studies in philosophy and religion. Notre Dame, 1988. P.94-95
34
Инсон ҳуқуқлари. Ўқув қўлланма. Х.Бобоев таҳрири остида. Т.: Ўзбекистон. 1997. Б. 44


51 
қайтариб олиш ҳукуқидан фойдаланиши мумкин бўлади. Қарз олган 
кишининг уни қайтариб бериши эса унинг ҳуқуқи хисобланмайди. Шунга 
кўра исломда ва унинг манбаларида инсоннинг ҳуқуқлари унинг хақи 
мисолида берилганлигини кўрамиз. Жумладан, Имом Бухорий фарзандлар 
ота-оналарини рози қилиш ҳуқуқига эга эканлигини қуйидаги бир хадисда 
шундай баён қилади: “Ким ота-онасини рози қилса, унга тубо (жаннат) насиб 
бўлиб, Оллоҳ Таоло унинг умрини ҳам зиёда килади”35. Бунда фарзанднинг 
ота-онасини рози қилиши кераклиги Оллоҳ номи билан ҳар бир инсоннинг у 
фойдаланиши мумкин булган ҳуқуқи эканлиги назарда тутилган. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish