Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил " " даги



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/83
Sana26.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#468300
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   83
Bog'liq
2

Биринчи ҳуқуқий қадам
– ўзбек тилига давлат тили мақоми 
берилишидир. Бу ҳақда гап борганда, авваламбор, 1989 йилнинг 21 октябрь 
куни қизғин баҳс ва тортишувлардан сўнг сиёсий-маънавий ҳаётимиздаги 
унутилмас ҳодиса амалга оширилгани – миллий қадриятларимизнинг асосий 
устунларидан бири бўлган она тилимизга давлат тили мақоми берилгани 
истиқлол тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этишини 
алоҳида таъкидлаш ўринлидир. 
“Ўз она тилини билмаган одам ўзининг шажарасини, ўзининг илдизини 
билмайдиган, келажаги йўқ одам, киши тилини билмайдиган унинг дилини 
ҳам билмайди, деб жуда тўғри айтишади”. “Ҳар қайси миллат, катта ё 
кичиклигидан қатъий назар, ўз она тилини ҳурмат қилади”. 


73 
Биринчи Президентимизнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш 
остонасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарларида мустақиллик 
арафасида ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш масаласида қандай 
қизғин, баъзида кескин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтгани алоҳида эслаб 
ўтилгани бежиз эмас. Ўшандай қалтис ва мураккаб вазиятда, Ислом Каримов 
ҳақли равишда қайд этганидек: “оғир-вазминлик билан иш тутиб, ҳар 
томонлама ўйлаб, мулоҳаза қилиб, барча сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг 
талабларини қондирадиган, энг муҳими, халқимиз ва Ватанимиз 
манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топишга эришдик”. 
Шундай 
қилиб 
даставвал, 
“Давлат 
тили 
тўғрисида”ги 
қонунда 
мустаҳкамланган 
муҳим 
ҳуқуқий 
қоидалар 
эндиликда 
Асосий 
Қонунимизнинг 4-моддасида қуйидагича муҳрлаб қўйилди: 
“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбекистон 
Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг 
тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, 
уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”. 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish