Сайлов компанияси ишини ташкил қилиш
Марказий сайлов комиссияси (МСК)
Президент сайловини ташкил
этиш билан боғлиқ барча ҳуқуқий-ташкилий ишларни амалга оширади. МСК
фаолиятининг
муҳим
принципларидан
бири
очиқликдир.
МСК
комиссиясининг мажлислари очиқ ўтказилади. Ушбу тамойилнинг амалда
таъминланиши сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакилларига,
бошқа
давлатлардан,
халқаро
ташкилотлардан
ва
ҳаракатлардан
кузатувчиларга Марказий сайлов комиссияси мажлисларида ҳозир бўлиш
24
имконини беради. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, МСК ўз фаолиятини
доимий асосда олиб боради, у сайлов кампанияси даврида ҳам, сайловлар
оралиғида ҳам фаолият юритади ҳамда юридик шахс ҳисобланади. У сиёсий
партиялар ёки бошқа жамоат бирлашмалари қарорларига қараб иш тутмайди,
ташкилий жиҳатдан мустақил бўлиб, фақат қонунга бўйсунади. Бошқа
органларга ҳисобдор эмас (молиявий ҳисобдорлик бундан мустасно) ҳамда
уларнинг олдида сиёсий жавобгар бўлмайди. Бу эса комиссия аъзолари
мақомини, унинг мустақиллигини таъминлайди, комиссия фаолияти
эркинлиги ва ташкилий мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлайди.
Қиёслаш учун таъкидлаш мумкинки, кўплаб давлатларда сайловларни
ташкил қилувчи ҳамда ўтказувчи ягона, марказлашган органлар тизими
мавжуд эмас. Сайловни ташкил қилиш функцияси ижро этувчи ҳокимият
органлари ёки тўғридан-тўғри ҳукумат зиммасига юклатилган. Мисол учун,
Франция, Австрия ҳамда Германияда сайловларни ташкил қилиш билан Ички
ишлар вазирлиги, Данияда Ички ва ижтимоий ишлар вазирлиги,
Финляндияда Адлия вазирлиги, Бразилияда эса Олий сайлов суди
шуғулланади. Шуларнинг ўзиёқ сайлов қонунчилигимиз, сайлов тизимимиз
демократия принципларига юқори даражада мослигидан далолат беради.
Эътиборли жиҳати, буни бизнинг сиёсий тизим билан яхши таниш бўлган
экспертлар бутун дунёда эътироф этишмоқда.
Сайловга оид муҳим қоидалар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясида (1948 йил), Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги
халқаро пактда (1966 йил), Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш
тўғрисида халқаро конвенцияда, Ирқий камситишнинг барча шаклларини
тугатиш тўғрисида БМТ декларациясида, Эркин ва адолатли сайлов
принциплари тўғрисидаги декларациясида, ЕХҲТнинг Инсонийлик
мезонлари бўйича Копенгаген ҳужжати, МДҲга иштирок этувчи давлатларда
демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқлар ва эркинликлар стандартлари
25
тўғрисидаги Конвенцияда мустаҳкамлаб қўйилган. Қайд этиш жоизки, ўтган
йиллар мобайнида миллий сайлов қонунчилигимиз ушбу халқаро сайлов
стандартларига мувофиқ ривожланмоқда.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини қабул
қилишни мақсадларидан бири ҳам айнан замонавий халқаро сайлов
стандартларини ҳисобга олган ҳолда, сайлов тизимининг ҳуқуқий асосларини
янада такомиллаштириш эди.
Юқоридаги Қарорга асосан МСК таркибида Сайлов қонунчилиги ва
замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази ташкил этилган бўлиб,
миллий сайлов қонунчилигининг умумэътироф этилган халқаро принциплари
ва стандартларига мувофиқлигини тизимли равишда мониторинг қилиб
бориш мазкур марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Эркин ва адолатли сайловлар мезонлари тўғрисидаги Декларациянинг 4-
бандида доимий ҳақиқий эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш учун халқаро
ҳуқуқий мажбуриятларга мувофиқ равишда давлатлар ҳуқуқларни
кафолатлашни таъминлаш мақсадида қонунлар қабул қилишлари ва бошқа
чораларни кўрмоқликлари лозимлиги белгиланган. 2019 йилда сайлов
кодексининг қабул қилиниши ҳам мамлакатимизни айнан мазкур талабни
оғишмай, изчиллик билан бажарганидан далолатдир.
Конституциямизнинг 117-моддасига кирган ўзгартишларга ҳамда
Сайлов кодексимизга асосан эндиликда ижтимоий хавфи катта бўлмаган,
унча оғир бўлмаган жиноят этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан
маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларда сайловда иштирок этиш,
яъни сайлаш ҳуқуқи берилди. Бу эса озодликдан маҳрум этиш жойларида
сайлов участкалари тузилиши мумкинлигини Кодекснинг 10, 27-моддаларида
мустаҳкамлаш имкониятини берди. Буларнинг барчаси эса умумий сайлов
ҳуқуқи принципини янада кенгроқ таъминланганидан, халқаро стандартлар
талабларини имплементация қилинганидан далолат беради. Сайлов
кодексида “битта сайловчи-битта овоз” тамойилини амалга оширишни
таъминлайдиган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон
рўйхатига оид қоидалар белгиланди.
Халқаро стандартларда давлатлар миллий қонун чиқарувчи органнинг
ҳеч бўлмаса бир палатасидаги ҳамма мандатлар умумхалқ сайлови жараёнида
номзодлар эркин тортишувининг объекти бўлишига йўл қўйишлари
лозимлиги белгиланган. Агар аввал қонунларда фақат МСКга нисбатан
фаолиятининг ҳуқуқий асослари, мустақиллик, очиқлик принциплари,
фаолиятига аралашмаслик кабилар қайд этилган бўлса, эндиликда Сайлов
кодексида барча сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини
26
ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор
шахслардан мустақил ҳолда амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Сайловга
хориждан
келадиган
кузатувчилар
аккредитациядан
ўтказилади. Масалан, 2021 йил 24 октябрдаги Президент сайловига
Ўзбекистон
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 47 нафар хорижий (халқаро)
кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш бўйича МСКга тақдимномалар
киритилган. Унга мувофиқ МСКнинг 2021 йил 30 сентябрдаги мажлиси
қарорига мувофиқ, ЕХҲТ ДИИҲБ (1), Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (18),
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (4), Америка қўшма штатлари (1), Германия (1),
Корея Республикаси (1), Малайзия (5), Миср (1), Озарбайжон Республикаси
(4), Россия Федерацияси (4), Украина (5), Япония (1), Қозоғистон
Республикаси (1) давлатларидан 47 нафар хорижий кузатувчи рўйхатдан
ўтказилди. Шундай қилиб, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида хорижий давлатлар ва
халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар умумий сони
Do'stlaringiz bilan baham: |