Шарсимон муғамбир қўнғизи (Гиббиум боилдиени Левз)
Шарсимон муғамбир қўнғиз ёки гиббиумнинг зараркунанда еканлиги Ўзбекистонда тахминан 70 йил илгари аниқланди. Дастлаб бу зараркунанда Термиздан топилди, бу жойдан бутун республикага тарқалган. Ҳозирги вақтда республиканинг хамма жойида, айниқса мой заводларида учрайди. У ерда гиббиум кунжарани, кунжара унини, чигитни зарарлайди. Хўжалик омборларида гиббиум оз бўлса-да, аммо бу жойда ҳам хар хил донларни ва омборда сақланадиган бошқа маҳсулотларни зарарлайди.
Қўнғизи ялтироқ, танаси бош томонига қараб ингичкалашиб борадиган ноксимон шаклда, тўқ -жигар ранг тусда бўлади. Қўнғиз танасининг тузилиши ва оёқларининг узунлиги жихатидан йирик ўргимчакка ўхшайди. Қўнғизлар секин харакат қилади. (11-расм)
11-расм. Шарсимон муғамбир қўнғизи
Тухуми 0,7 мм, оқ бўлади. Личинкаси 3—4 мм, хира-оқрангли бўлиб, танаси қалин майда тукчалар билан қопланган, бу тукчаларга озиғинииг майда заррачалари, ўзининг (тезаги) екскрименти ёпишади. Ғумбаги оқ пилла ичида бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанданинг биологияси етарли ўрганилмаган. Умуман айтганда бу оилага кирадиган бошқа турлар биологиясига жуда ўхшайди.
Пармаловчилар оиласи ( Анобиидае)
Бу оилага кирувчи қўнғизилар танаси кичкина, силиндрик шаклда бўлади. Мўйловлари аррасимон ёки тароқсимон, кўпинча учида 3 бўғимли тўғноғичи бўлади, оёқ бармоқлари беш бўғимли, боши кўкрак томонга қараб ичга тортилган.
Ғалла пармаловчилари (Стегобиум (ситодрепа) паниcеум Л)
Бу тур бутун ер юзи бўйича жуда кенг тарқалган. Ундан қилинган маҳсулотларга жиддий зарар етказади: сухарини, печенени, галетни, донни, крупани, шунингдек чигитни, кунжарани зарарлайди, чигитнинг мағизини ейди. Кўпинча бу қўнғиз китоб муқоваси орасига кириб олади, бу жойда муқовадаги ундан қилинган клейни ейди, чойни, қалампирни ва тамакини зарарлайди. Қўнғизи гарчи ҳар хил озиқлар маҳсулотларини пармаласада, аммо актив озиқланмай ўз танасида тўпланган захира ёғ таначалари ҳисобига умр бўйи яшаши мумкин.
Қўнғизи 1,7—3,7 мм, сарғиш-кўнғир рангли, танаси жуда қисқа ва узун туклар билан қопланган. Боши кичкина, остки томонга қараб егилган, бошини олдинги елка қисми капюшон каби қоплаб туради.
Мўйловлари калта, еркагининг мўйловлари учида уч бўғимли кичкина тўғноғичи бор, урғочи қўнғизи мўйловларининг учи салгина йўғонлашган (12-расм).
Тухуми 0,3—0,4 мм га яқин, оқ, овал шаклли бўлади.
Личинкаси 5,5 мм, хира-оқ рангли, калта оқиш тукчалар билан қопланган териси бужмайган, танаси остки томонга қараб урчуқсимон шаклда егилган. Боши оч жигар ранг тусда. Кўкрак бўғимлари қорин бўғимларига нисбатан кенгроқ бўлади. Анал тешиги ва унинг атрофидаги бурма, муғамбир қўнғизникидан фарқли ўлароқ тана учига нисбатан тик жойлашган.
1
2
Do'stlaringiz bilan baham: |