Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети



Download 3,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana17.07.2022
Hajmi3,79 Mb.
#815907
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
Журналистикада креатив фикрлаш

Муаммони ечиш технологияси 
1.Муаммонинг энг мақбул ечими қандай? 
2.Натижалар қандай бўлиши мумкин? 
3. Вазиятни ҳал қилишда қандай йўқотишлар бўлиши мумкин? 
4. Қандай йўл тутмоқ керак?
5. Ҳозирги шароитда қандай ҳаракат қилиш керак? Аниқ чоралар...Аниқ 
натижалар...
Аудитория бажариладиган вазифа 
Аудиторияда талабалар бир нечта гуруҳларга бўлинишади. Бирон муаммоли, 
ноодатий шароитли вазият мисол қилиб олинади. Ҳар бир жамоа мавзу 
доирасида берилган йўналиш бўйича масалани ҳал қилади ва уни тақдимот 
шаклида ҳимоя қилади. 
Мустақил бажариш учун вазифа
Аввал ҳам муаммоли вазиятни ҳал қилган бўлсангиз, унда қандай йўл 
тутганингизни эсланг ва таҳлил қилинг. Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш 
бўйича ўзингизни хулосангиз, шахсий тажрибангизни баён қилинг. 
Таянч атамалар 
муаммо, муаммоли вазият, муаммони ечиш технологияси, муаммо таркиби 
Мавзу доирасида тавсия этиладиган адабиётлар 
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. Т. 2012. 
 
 
 
 
 
 
 
 


95 
2.4.Журналистика соҳасида инновациялар 
Режа 
1.Журналистика соҳасидаги инновацияларнинг аҳамияти 
2. Ковергент журналистикага эҳтиёж 
3. Инновацияларнинг амалиётга тадбиқидаги ўзига хосликлар 
 
Журналистика барча илмий ва амалий соҳалар каби эволюцион 
тараққий этади. Ахборот технологиялар ривожланган бугунги даврда 
журналистика соҳасига янгича ёндашувлар кириб келди. Авваллари 
аудитория агитация, пропаганда, маълум бир сиёсий тизим ёки тузум учун 
таъсир доира бўлиб хизмат қилган бўлса, эндиликда аудитория вакили бўлган 
ҳар бир индивид муаллифлик қилиш, журналистга ҳаммуалиф бўлиш 
имкониятига эгадир. Бозор иқтисодиёти шароитида журналистика соҳасида 
медиабозор, медиамаркетинг, ахборот истеъмолчиси каби тушунчалар ўз 
ўрнини эгаллади. Замонавий журналистика учун мақсадли аудитория билан 
ишлаш, замонавий дизайн, маркетологиядан хабардор бўлиш, ....мақола ёзиш
ва уни чоп этиш билан ижоди якунланмайди, аксинча, бошланади. Бунда : 
маълумотларни текшириш, дата журналистикадан хабардор бўлиш, фэйк 
янгиликларни фактчеккинг қилиш, таҳлилларни амалга ошириш, аудитория 
фикрини инобатга олиш, аудитория билан мулоқотга киришиш каби ишларни 
ўз ичига олади. Шу билан бирга ҳамкасблар билан ўзаро мулоқот ўрнатиш, 
ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам ниҳоятда муҳим. 
Журналистика соҳасидаги инновациялар медиакомпания олдига бир 
қатор вазифаларни юклади. Булар ОАВ томонидан турли конференциялар, 
тадбирлар ўтказиш, сифатли журналистиканинг ривожлантириш, ҳар бир 
журналистнинг ўзига хос брендини илгари суриш, журналистика соҳасидаги 
янги технологиялар талабларини ўзлаштириш каби вазифалардир. 
Замонавий ОАВ нинг техник имкониятлари аудио, видео ва матн 
кўринишидаги ахборотни бир вақтнинг ўзида бирлашувини талаб этади. 
Мультимедий ахборот маҳсулотини тайёрлаш учун тажриба, билим зарур. 


96 
Мультимедиа журналистикаси талабига биноан ҳозирда матбуот, радио ва 
телевидение ягона ахборот ресурси бўлиб бирлашиши замон талабига 
айланган. 
Техник имкониятларнинг тараққиёти конвергент журналистикага 
эҳтиёж туғдирмоқда. Бу йўналишдаги материал тайёрлашда аудио, видео ва 
фото маълумотларни бир вақтнинг ўзида берилиши керак. Масалан, воқеа 
ҳодиса содир бўлган вақтда фақат мақолани ўзи ёзилмайди, балки 
фотосуратлар олинади, диктофонга интервьюлар ёзилади, камерада тасвирга 
туширилади, интервью ва бошловчи “стэнд ап”и ҳам суратга олинади. 
Қўшимча равишда инфографикалар, архив ҳужжатлари, маълумотлар таҳлили 
ҳам тақдим этилади. Бунда аудитория ўзи қизиққан маълумотни истаган 
шаклда олиш имкониятига эга бўлади.
Шу ўринда янгилик ва инновацияларнинг ижтимоий, психологик 
хусусиятларига эътибор қаратиш керак. Инновациялар - анъаналарга зид 
келувчи тушунчадир. Аммо бу икки қарама - қарши тушунчалар вақт кесимида 
нисбийдир. Чунки – ҳозирда инновация, янгилик - эртага амалиётга жорий 
этилгач, тез орада анъанага айланади. Бугун анъана бўлган ходисалар 
қачонлардир янгилик бўлгани табиийдир. Новация ва инновация 
тушунчаларининг ўзаги бир. Новация янгилик, инновация янгиликларни 
амалиётга жорий этишни белгилайди. Инновация ҳаётга тадбиқ этилиши 
билан секин - аста анъанага айланади. Шунинг учун инновация деганда - 
янгича тушунчалар, замонавий технологияларнинг, фаолият турларининг 
амалиётга тадбиқи, ҳаётий анъаналарга айланиш жараёнини билдиради.
Аммо инновацияларнинг ҳаётга тадбиқи - ҳар сафар ҳам ижобий 
натижа бермайди. Бошқа цивилизациялар, маданиятлар учун қўлланилган 
янги фаолият турлари урф- одат, менталитет каби қадриятлар туфайли қабул 
қилинмаслиги мумкин. Аввалги ижтимоий тизимлар тажрибаси -
инновациялар қабул қилинмаслигига ёки кутилган натижа бермаслигига, 
амалиётга тадбиқи тўлиқ бўлмаслигига сабаб бўлади. Аҳолининг кундалик 
турмушида асрий анъаналар, қадриятлар, одатлар, ўзига хос маданият муҳим 


97 
ўрин эгаллагани учун доим ҳам янгиликларнинг ҳаётга тадбиқи 
мувоффақиятли якунланмайди. Ёки инновациялар ана шу қадриятлар билан 
уйғунлашиб, ўзига хос шакл - кўринишга киради.
Журналистика соҳасида янгиликларни амалиётга тадбиқи ҳам - урф- 
одатларимиз, анъаналаримизни ҳисобга олишликни тақозо этади. Миллий 
менталитетимизга хос бўлмаган замонавий янгиликларнинг амалиётга 
тадбиқи - салбий оқибатларга олиб келиши ҳам мумкин. Айниқса, фақат фойда 
олишликни назарда тутадиган медиа бизнес шароитида миллий қадриятларни 
ҳисобга олиб янгиликлар жорий этиш ниҳоятда муҳим. Фойда олиш учун 
савияси талабга жавоб бермайдиган медиа маҳсулот ишлаб чиқариш асрий 
анъаналаримизга зид келиб, оммавий маданият тарғиботига айланиб 
кетмаслиги зарур. Ҳомий ва реклама берувчилар, гарчи молиявий фойдани
кўзласалар-да, моддий манфаатдан устун келадиган қадриятларимизни 
ҳисобга олишлари зарур. Бу хусусиятларга, айниқса, хусусий телеканаллар, 
студиялар фаолиятида эътибор берилиши керак. Ўз - ўзини молиявий қоплаш 
эҳтиёжи сабаб арзон сенсация, одоб- аҳлоқ қоидаларга зид келувчи янгиликлар 
- туб маънодаги инновация бўла олмайди. Замонавий янгиликлар албатта 
фақат эзгулик учун хизмат қилиши зарур. Ахборот асрида ўз қадриятларини 
асраб - авайлай олган жамиятда миллий маданият увол бўлмайди. Бу ОАВ 
фаолиятида ниҳоятда муҳим. Креатив, ижодий ёндашувда, албатта, мазкур 
жиҳатларга эътиборни қаратиш керак. Дунёда ўз маданиятини қадрлайдиган 
Япония давлатининг тутган йўли диққатга сазовор. Янги ахборот 
технологиялар тараққиёти бўйича жаҳонда етакчилик қиладиган бу мамлакат 
асрий анъаларини сақлай олиши билан барча учун ўрнак бўлади. Бу 
давлатининг миллий маданияти, урф- одатларига ҳурмат билан қараган ҳолда 
жаҳон цивилизациясидан узилиб қолмагани - замонавий инновацияларнинг 
маънавий зарари мавжудмаслигига ишонч ҳосил қилади.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish