Гуллаётган ўрикзор хира пардага бурканди.
А) –лаб, -зор, -да В) –н, -ди, -га С)-б, -ган, - зор Д) –ла, -зор Е)–нди,-ган,-ла
Мардикорчилик сўзи тўғри маъноли қисмларга ажратилган қаторни топинг.
А) мард-икор-чи-лик В)марди-кор-чилик С) марди-кор-чи-лик Д) мардикор-чилик Е)марди-корчилик.
Фақат шакл ясовчи қўшимча олган сўзлар қаторини аниқланг.
А) ўқиб чиқди, оғринди, бошланди В)келмоқда, уйда С) ўқияпман, қизга, синфдош Д) келган, қўзичоқ, ўйнагин Е) ўнта, болага, камтарлик
Хунобгарчилик сўзи тўғри маъноли қисмларга ажратилган қаторни топинг.
А) хуноб-гар-чилик В)хуноб-гарчи-лик С) хуноб-гарчилик Д) хун-об-гар-чилик Е) хун-обгарчилик
қуйидаги қўшимчалардан қайсилари тилшуносликка оид атамалар ясашда иштирок этади?
1 –вчи 2 -нчи 3 –ма 4 –ағон 5 –ли 6 –шунос 7 –дош 8 -лик
А) 1,2,3,6 В)1,3,5,7 С)1,3,5,7,8 Д)5,6,7 Е)барчаси
Қайси сўз туркумлари ясалмайди?
1) сифат 2) сон 3) олмош 4)равиш 5) тақлид сўзлар 6) ундов сўзлар
А)1,4 В)2,3 С)1,2,3,4 Д)1,2,3,4,5,6 Е)2,3,5,6
Морфологияга оид атамалар қайси жавобда берилган?
А) ундов сўзлар, ундалма В) ҳис-хаяжон гаплар, тақлид сўзлар С)хайдаш-чақириш ундовлари Д) А,С Е)В, С, Д
Қайси қатордаги сўзларда бир хил вазифадаги қўшимчаларнинг икки марта қўшилишини кузатиш мумкин?
1 кичкинагина 2 ихчамгина 3 ярмиси 4 укаси 5 синглиси
А) 3,5В)1,3,5 С)3,4,5 Д)1,2,3,4,5 Е)тилда бир қўшимчанинг икки марта қўшилиши кузатилмайди.
Сўз ясовчи қўшимчалар ҳақидаги қайси хукм тўғри?
А) сўз ясовчи қўшимачалар ҳамма вақт бир сўз туркумидан бошқа сўз туркуми хосил қилади В)баъзан сўз ясовчи қўшимчалар шакл ясовчи қўшимчалардан кейин қўшилиши мумкин С)айрим сўз ясовчи қўшимчалар сўзларда ажралмас ҳолга келиб қолиши мумкин
Д) В,С Е)барчаси тўғри
Ясама сўзларни аниқланг.
1 дукурла 2 букла 3 ишқала 4 ўйла 5 қашила 6 типирчила
А) 1,4 В)барча қаторда ясама сўзлар берилган С)1,2,4 ясама сўз, 3,5,6 – маъноли қисмларга ажралмайди Д)1,2,3,4 Е) берилган сўзларнинг барчаси хозирги ўзбек адабий тили учун туб сўз хисобланади .
бур-бура, чай-чайқа, тўз-тўзғи, юл-юлқа сўзларидаги тагига чизилган бирикмалар ҳақидаги қайси хукм тўғри?
А) бугунги кунда ажратилмайди, қотиб қолган қўшимачалардир
В) камунум сўз ясовчи қўшимчалар С) феълга хос сўз ўзгартирувчи қўшимчалар Д)шакл ясовчи қўшимчалар Е)берилган жуфтликларнинг иккинчи қисми ҳозирги ўзбек адабий тилида ишлатилмайди
Қайси қатордаги сўзлар таркибида шакл ясовчи аффикслар қўлланган?
А) очиқ, ўроқ, ёйиқ В)қўзичоқ, болалар, келинчак С)тошқин, боғбон, гулла Д) ўтлоқ, серсув, ишла Е) бўша, беғубор, бўёқ.
Бирдан ортиқ мустақил маъноли сўзларнинг бирикувидан ҳосил бўлган янги сўзлар қаторини аниқланг.
А) ғуборсиз, шарсимон, ишчан В)дўстлик, гулзор, қаламдон С)садарайхон, сотиб олмоқ, туяқуш Д) ишла, кўкар, бўша Е) қардошларча, янгича, дўстона.
Оқаринқирамоқ, кулимсирамоқ феълларидаги қўшимчалар қандай қўшимчалар турига киради?
А) сўз ясовчи қўшимчаларВ)шакл ҳосил қилувчи қўшимчалар С) сўз ўзгартирувчи қўшимчалар Д)сўз ясовчи ва шакл хосил қилувчи қўшимчалар Е)А,В,С
–ла қўшимчаси вазифасига кўра қандай қўшимча?
А) фақат феъл ясовчи қўшимча В)от ва феъл ясовчи қўшимча С)феъл ясовчи ва шакл ясовчи қўшимча Д)от ва шакл ясовчи Е)омоним қўшимча
Ясама сўзни топинг.
А) барчаси туб сўз В) тиббий С) самимий Д) миллий Е) берилган сўзлар ясама сўзлар.
–ик қандай қўшимча?
А) от ва сифат ясовчи В) сифат ясовчи С) от ясовчи Д) феъл ясовчи Е)от, сифат, феъл ясовчи.
Қайси сўз таркибида иккита сўз ясовчи қўшимча мавжуд?
А) серсувроқ В) хўплам С) мехнаткашлардан Д) бошлагандик
Е) пишириқларни
Деҳқончиликдан сўзида нечта морфема(маъноли қисм) бор?
А) 5 В) 4 С) 3 Д) 2 Е) 6.
Мураккаб қўшимча –лан билан ясалган қаторни аниқланг.
А) тайёрлан, озиқлан В)уйлан, ўйлан С)фахрлан, иккилан
Д) шаклан, хаёлан Е) А,В ва С.
Do'stlaringiz bilan baham: |