Мавзу. Рақамли микросхемаларнинг характеристикалари ва параметрлари. Асосий мантиқий схемаларни уларнинг характеристикалари бўйича таққослаш.
Мавзу. Мантиқий микросхемалар. Шифраторлар. Дешифраторлар.
Мавзу. Код ўзгарткичлари. Мультиплексорлар. Демультиплексорлар. Сумматорлар. Кодлар компараторлари. Арифметик–мантиқий қурилмалар.
Мавзу. Кетма-кет мантиқ схемалари, хотирали элементар схемалар - триггерлар. Асинхрон ва синхрон RS – триггерлар. D-С, D-L, Т, JK – триггерлар ишлаш тамойиллари. Бу тригегерларнинг ишлатилиш соҳалари.
Мавзу. Ҳотира регистрлари. Универсал силжиш регистлари синтези. Регистрларни кетма-кет ва параллел силжитиш.
Мавзу. Ҳисоблагичлар турлари. Тақсимлагичлар. Ҳисоблагичларни кетма-кет ва параллел силжитиш.
Мавзу. Импульс генераторлари ва шакллантиргичлари. Таймерлар ва танлаб олиш - сақлаш (УВХ) қурилмалари.
Мавзу. Аналог-рақамли қурилмалар (РАЎ), компараторлар ва АРЎ лар турлари.
Мавзу. Рақамли микросхемаларнинг хусусиятлари ва ишлатилиш соҳалари. Рақамли сигналларни акс эттириш қурилмалари.
Мавзу. Кетма-кет мантиқ схемаларининг қўлланилиши ва уларни лойиҳалаш. Ўзгармас хотира қурилмалари ва микросхемалари. Хотира микросхемалари умумий тавсифлари. Тезкор хотира қурилмалари ва микросхемалари.
Мавзу. Рақамли микросхемалар қўлланилган қурилмалар, рақамли ўлчов асбоблари, Сигнални рақамли қайта ишлаш истиқболлари.
IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларини ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
амалий машғулотларининг мақсадини аниқ белгилаб олиш;
ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш;
амалий машғулотлари нафақат аниқ Мавзу бўйича билимларни якунлаш, балки талабаларни тарбиялаш манбаи ҳамдир.
Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Актив ва пассив электрон компонентлардан ташкил топган кетма-кет ва параллель занжирларни ҳисоблаш.
Диод йиғилмаларидан тузилган схемалар параметрларини ҳисоблаш.
Биркаскадли биполяр транзисторда йиғилган кучайтиргични чизиқли режимда текшириш.
Чизиқли ўзгарувчан кучланиш генараторини қурилиши ва вазифасини ўрганиш.
Операцион кучайтиргичларда бажарилган релакcацион генераторни тадқиқ қилиш.
Мантиқий элементлар ва уларнинг ишлаш принциплари.
ИСларнинг шартли белгилашлар тизими, ИСларнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш.
Комбинацион турдаги ИС учун эквивалент схемаларни қуриш.
Рақамли схемаларни ишлаш жараёнини вақт диаграммаларини қуриш, уларни иш қобилиятини таҳлил қилиш.
Асинхрон ва синхрон триггер қурилмаларининг қўлланилиши.
Счетчикларни қуриш.
Универсал регистрларни лойиҳалаштириш.
Транзистор-транзистор мантиқ (ТТМ), интеграл микросхема (ИМ) асосида бир разрядли сумматорларни комбинацион схемасини (КС) тузиш.
Ихтиёрий функцияни амалга ошириш учун дастурланувчи мантиқий матрицани (ДММ) қўллаш.
Аналогли калитлар ва операцион кучайтиргичларни лойиҳалаш, аналог ахборотларни чизиқли қайта ишлаш.
Мультиплексорнинг ишлаш принципи билан танишиш ва уни текшириш.
Шифраторнинг ишлаш принципи билан танишиш ва уни текширишни ўрганиш.
Дешифраторларнинг ишлаш принципи билан танишиш ва уларни текшириш.
Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза Мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, Мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |