ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Рўйхатга олинди:
№ БД – 5313300 – 3.07/3.13
201__ йил “___” _____
|
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
____________________
201__ йил “___” _____
|
СХЕМОТЕХНИКА
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300 000
|
–
|
Ишлаб чиқариш техник соҳа
|
Таълим соҳаси:
|
310 000
|
–
|
Муҳандислик иши
|
Таълим йўналиши:
|
5313000
5320300
|
–
|
Биотиббиёт мухандислиги
Технологик машиналар ва жиҳозлар (тиббиёт саноати)
|
Тошкент – 2019_
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201__ йил “___” _____даги ___ -сонли буйруғининг ___ -иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201__ йил “___”_________ даги ___ -сонли баённомаси билан маъқулланган.
Фан дастури Тошкент давлат техника университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:
-
Ибрагимов Ш.Б.
|
– ТДТУ, «Биотиббиёт мухандислиги» кафедраси доценти, ф.-м.ф.н.;
|
Хасанов М.М.
|
– ТДТУ, «Биотиббиёт мухандислиги» кафедраси катта ўқитувчиси;
|
Тақризчилар:
Абдурахмонов У.
|
– ЎзМУ «Умумий физика» кафедраси профессори, ф.-м.ф.д.;
|
Илиев Х.
|
– ТДТУ, «Рақамли электроника ва микроэлектроника» кафедраси мудири, ф.-м.ф.д.
|
Фан дастури Тошкент давлат техника университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (201__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баённома).
I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Хозирги техника ва технологиялар асрида электрон асбоб-ускуналар таркибий элементлари юқори технологиялар асосида шиддат билан ривожланиб тараққийлашиб бормоқда. Айниқса замонавий тиббиёт техникалари бу каби технологиялар пойгасида биринчиликни қўлдан бой бермай келмоқда. Бу каби ривожланган юқори технологияли қурилмаларнинг асосий таркибий элементлари, бу дастлаб уларнинг электрон ва техник схемаларини яратишдан бошланади. Шу сабабли схемотехника фанинг биотиббиёт муҳандислиги таълим йўналиши ўқув режасига киритилиши ўринли бўлиб, бўлғуси мутахасисларга тўлақонли ва малакали билим ва кўникмалар бериш орқали бу каби долзарб масалага ечим топилади.
Схемотехника фани асосий умумкасбий фан ҳисобланиб, 4 - ва 5 - семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (физика, олий математика, информатика ва ахборот технологиялари), умумкасбий (инсон ва ҳайвонот биологияси, биофизика, йўналишга кириш ва биотиббиёт сигналлари ва маълумотларини қайта ишлаш усуллари) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиш талаб этилади.
Олий таълим тизимида малакали мутахасисларни тайёрлашда биотиббиёт мухандислиги таълим йўналишида етишиб чиқаётган бакалавриат талабаларининг келажакда нафақат стандарт қурилмаларни тузатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш балки юқори технологиялар асосида янги асбоб-ускуналарни яратиш фаолиятларида схемотехника фанидан олинадиган билим ва кўникмалари катта аҳамиятга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |