Ечиш кетма-кетлиги
1. Корхонадаги Аниматорлик хизматини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган асосий вазифалари билан танишилади.
2. Кейсдаги ҳолатларни ойдинлаштирилади, юзага келган ечимлар ёрдамида оптимал вариант таклифлари ишлаб чиқилади.
3. Ўрганилган билимларга таянилган холда муаммоларнинг ечимлари ишлаб чиқилади.
Амалий вазиятни таҳлил қилиш учун методик кўрсатма
Таҳлил босқичлари
|
Тавсия ва маслаҳатлар
|
1. Кейс билан танишиш
|
1.Кейсни ўқиш жараёнида вазиятни таҳлил қилишга шошилманг.
2.Берилган вазият билан танишинг. Вазиятга таъриф беришга ҳаракат қилинг.
3.Вазиятни таҳлили учун ахборот манбалари билан таъминланганликни аниқланг.
|
2. Вазиятнинг ташҳиси ва таҳлили
|
1.Корхона фаолиятида юзага келган ҳолатни ойдинлаштиринг. Вазиятнинг муҳим ҳусусиятларини, миқдор ва сифат томонларини белгиланг. Уларга асосан корхонанинг ҳақиқатда бўлган ва бўлиши мумкин бўлган ҳолатини аниқланг ҳамда уларни таққосланг.
2.Вазиятни таҳлил қилиш жараёнида муаммо қандай даражада ечилишини белгиланг. Уни ечиш мумкинми? Қандай натижага эришиш мумкин?
3.Муаммони ечиш жараёнида бўладиган ёки бўлиши мумкин бўлган қейинги ҳолатларни кўрсатинг.
|
3.Муаммоли вазиятнинг ечими бўйича таҳлил вариантларини танлаш ва баҳо бериш
|
1.Вазиятнинг ечимини ҳал қилинг. Берилган хулосаларни салбий ва ижобий томонларини кўрсатинг ва баҳоланг. Энг яхши вариантни танланг.
|
Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар таҳлили
Анимация фаолиятини ташкил қилиш ва таклиф этишда туристик марказлар бир қатор ёш гуруҳларини ҳисобга олишлари лозим бўлади. Улар дам олиш фаолиятида етакчи гуруҳлар бўлиб ҳисобланади:
Мактаб ёшигача бўлган ёшлар (билимга чанқоқ, фаол, қизиқувчан) турли ўйинларга, танловларга, эртак қаҳрамонларига қизиқишади, анимацион хизматларни ташкил этишда ушбу ҳусусиятларни ҳисобга олиш тавсия этилади.
Мактаб ёшидаги ўсмирларга анимацион дастурларнинг санаб ўтилган шакллари билан бир қаторда бошқа турларини ҳам таклиф қилиш мумкин. Бу ёшдаги болалар романтик ва орзуманд бўлишади, уларга анимацион хизматлар таклиф этишда турли романтик учрашувлар ва саёҳатлар таклиф этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўсмирларнинг қизиқишлари кенг доирада бўлади. Бу ёшдагилар романтик ва кўп орзу қиладиган кишилардир, шунинг учун бу туркумга айниқса кўркам бўлиб юриш, романтик учрашувлар ва саёҳатлар анча хос. Шунинг учун бу ёш гуруҳи учун саёҳатлар, музокаралар, спорт тадбирлари, танловлар, мусобақалар таклиф қилиш мумкин, шу билан бирга дискотекалар, викториналар, қизиқарли тадбирлар ҳамда дам олиш соатлари уюштириш мақсадга мувофиқ.
Ёшлар учун анимация дастури бироз бошқача бўлади. Ёш эркаклар ва аёллар ҳаётнинг бу даврида жисмонан етук ҳисобланиб, бу даврда уларнинг дунёқараши ва характерлари шаклланаётган бўлади. Бу даврда улар кўплаб энергия сарфлашлари, фаол ҳаёт тарзини олиб боришлари муносабати билан асосан кўнгилочар анимацион дастурлар: ҚВЗ, мусиқий кечалар, дискотека, аукционлар, ярмаркалар, театр томошалари, фестиваллар, шоулар, спартакиадалар, олимпиадалар, спорт ва енгил атлетика, танловлар, дебатлар, саёҳатлар, “Нима? Қаерда? Қачон?”, “Мўжизалар майдончаси”, “Заковат”, “Имкон шоу” ва бошқа турдаги телевизон типдаги ўйинлар тақдим этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |