2.3. Фаннинг “Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар” мавзуси юзасидан кейслар, амалий топшириқлар, ишланмалар
2.3.1. Кейс-стади ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ Ўқув предмети: Аниматорлик хизматини ташкил этиш Мавзу: Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурлар Кейснинг асосий мақсади: Турли ёшдаги туристларга мўлжалланган анимацион дастурларнинг ўзига хос жихатларини тадқиқ этиш, бу борада талабаларнинг билимларини чуқурлаштиришдан иборат.
Муаммонинг қисқача тавсифи ва долзарблиги.
Республикамизда туризм сохаси ривожланаётган бир даврда туристларга анимацион дастурларни тақдим этишда ушбу жараённинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Шу сабабли хам аниматорлик хизматини ташкил этишда иштирок этадиган ходимлардан юқори малакали ва касбий тайёргарликга эга бўлиши талаб этилади.
Мазкур кейс анимацион хизматларини ташкил этишнинг назарий асослари ҳамда Урганч шахридаги “Браво Люкс” меҳмонхонаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган.
Кейсда фойдаланилган маълумотлар манбаи: “Браво Люкс” меҳмонхонасида амалга ошириладиган аниматорлик хизматини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар асос қилиб олинган.
Яратилган ушбу кейс кабинетли турига кириб, унда қўйилаётган савол ва топшириқлар сюжетсиз тарзда тузилган. Кейснинг объекти сифатида Урганч шахридаги “Браво Люкс” меҳмонхонаси олинган. Кейс тузилиши жихатидан ўрта хажмдаги кейс-стадилар турига киради.
Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар “Браво Люкс” меҳмонхонасидаги вазият билан танишишлари зарур: “Браво Люкс” меҳмонхонаси 2017 йил март ойида таъсис этилган. Корхонанинг юридик манзили Хоразм вилояти Урганч шаҳри Мустақиллик кўчаси 14-уй.
“Браво Люкс” меҳмонхонасининг асосий фаолияти Урганч шахрига келган туристларга жойлаштириш хизматларини кўрсатишдан иборат. Фаолияти давомида туристларга жойлаштириш хизматларини кўрсатиш орқали иқтисодий фойда кўради.
Муаммо. Турли ёшдаги туристларга аниматорлик ҳизматини тақдим этиш дастурларига хос хусусиятлар турлича бўлганлиги сабабли уларга аниматорлик хизматларини кўрсатиш дастурларини тавсия этиш ва шу билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Вазифалар
Мактабгача болаларга хос бўлган хусусиятларни тахлил қилган холда ушбу туристларга тавсия этилиши мумкин бўлган анимацион дастурлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Ёшлар ва талабаларни тахлил қилган холда уларга анимацион дастурларни ташкил этишни оптимал вариантларини таклиф қилиш.
Ёши катта туристларни ўрганиш ва ушбу ўзлаштирилган билимлар асосида уларга ёқадиган анимацион дастурларни ишлаб чиқиш.