МАРКАЗИЙ БАНКНИ БОШҚАРИШ.
Марказий банк юридик шахс сифатида ўз ташкилий тузилишига ва ваколатли бошқарув органларига эга.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўйлама (вертикал) бошқарув тизимига эга бўлган марказлашган ягона тизимни ташкил этади. Бунга Марказий Маҳкама (Республика Марказий банки), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги бош бошқармалар (юридик шахс мақомисиз), бошқа худудий муассасалар, ҳисоб-китоб марказлари, ҳисоблаш маркази ва бошқалар киради.
Марказий банкнинг ҳудудий муассасалари юридик шахс мақомига эга бўла олмайдилар, норматив-хуқуқий хужжатлар қабул қилиш ваколатига эга эмаслар. Марказий банк худудий муассасаларининг вазифа ва ваколатлари МБ бошқаруви томонидан тасдиқланадиган худудий муассасалар тўғрисидаги Низомга асосан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олий органи МБ бошқаруви саналади. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.
Бошқарув ўн бир кишидан иборат бўлиб, унинг таркибига МБ раиси, унинг ўринбосарлари, шунингдек, унинг асосий бўлимларининг бошлиқлари киради. Бошқарув аъзоларини МБ Раиси тақдимномасига мувофиқ, Олий Мажлис кенгаши тасдиқлайди.
Қонунда Марказий банк фаолиятининг ташкилий жиҳатларига эътибор қаратилган бўлиб, Марказий банк ягона марказлаштирилган бошқарув тизимига эга эканлиги, Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун тегишли хизматлар ва муассасалар ташкил этилиши мумкинлиги, жумладан, бу борада Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти, вилоятларнинг марказлари ва Тошкент шаҳрида юридик шахсмақомга эга бўлмаган ўзининг бош бошқармаларини тузиши мумкинлигини ҳуқуқий асослари келтирилган, аммо ушбу банк бошқармалари юридик шахс мақомига эга эмас. Марказий банк ўзига қарашли хизматлар ва муассасаларга ҳам эга бўлади. Лекин улар юридик шахс мақомига эга бўлмайдилар, ҳамда Марказий банк Бошқаруви тасдиқлайдиган улар ҳақидаги Низомларга асосан иш юритадилар.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки халқаро молия-кредит ва валюта муносабатларига оид фаолиятни амалга оширишда бошқа давлатларнинг Марказий банклари, халқаро банклар ва бошқа молия-кредит муассасаларида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишга, молия оператсиялари бажаришга, шу жумладан чет элҳукуматлари, чет эл Марказий банклари ва пул-кредитни тартибга солиш органларига, ш унинг дек Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган халқаро ташкилотларга банк хизмати кўрсатиш, хорижий давлатларда ваколатхоналар очиш, Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини аккредитатсия қилишгаҳақли эканлиги белгилаб берилган.
Марказий банк ўз фаолиятида фойда олишни мақсад қилиб қўймайди, аммо ҳар бир молия йил давомида олинган даромадлардан ишончсиз, шубҳали қарзлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан сўнг; барча даромадлар ва чиқимлар ҳисобланганидан, шунингдек, активлар ва пассивлар амалда баҳоланганидан сўнг банк фаолиятининг натижаси (фойдаси) аниқланади.
Марказий Банкнинг фойдаси бошқарув белгилаган тартибда, йиллик ҳисоботни тасдиқлаш билан бир пайтда тақсимланади. Шунингдек, банк бошқарувининг қарорига мувофиқ фойда ҳисобидан аниқ мақсадли резервлар ва фондлар ҳам ташкил этилиши мумкин .
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳисобот беради. Марказий Банкнинг ҳисобот даври 1 январ — 31 декабр қилиб белгиланади. Йиллик ҳисобот 15 майдан кечиктирилмай Олий Мажлис Сенатик кўриб чиқиши учун тақдим этилиши лозим.
Марказий Банкнинг органи унинг Бошқарувидир. Бошқарув Марказий банк сиёсати ва фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради, банкни бошқаради.
Хулоса
Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Марказий банкнинг мустақиллиги даражаси, унинг ҳукумат органларидаги нуфўзи ҳамда илмий асосланган мустақил пул-кредит сиёсати мамлакат пул бирлигининг барқарорлигига хизмат қилади. Марказий банк давлат органи сифатида иқтисодиётнинг ва бутун банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш учун хизмат қилади.
Бугунги кунда ана шу мақсадга эришиш сохасида муайян ютуқларга эришилганлиги қайд этиб ўтилиши лозим. Жумладан, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида Марказий банк ва 29 та тижорат банклари (5 та давлат банки, 13 та аксиядорлик, 6 та хусусий банклар, 5 та чет эл капитали иштирокидаги банклар) фаолият кўрсатмоқдалар.
Марказий банк раиси банк бошқарувнинг раиси ҳисобланади.
Марказий банк раиси Марказий банк ва унинг Бошқаруви фаолиятига раҳбарлик қилади, Банкнинг фондларини тасарруф этади ва Марказий банк зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун жавобгар бўлади. Марказий банк фаолияти масалаларини ҳалқилади, Марказий банк фаолияти ва жорий оператсияларини оператив тарзда бошқариш бўйича ҳаракатларни амалга оширади.
Олий Мажлисда, ҳукуматда, вазирликлар ва идораларда, судларда, банклар ва муассасаларда, халқаро ва чет эл ташкилотларида банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Марказий банк номидан иш кўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |