Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana06.06.2022
Hajmi2,07 Mb.
#641277
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
6.2-Milliy-goyani-oqitish-metodikasi

3.
 
5х5х5” методи 
Гуруҳ тингловчилари 5 нафардан бўлиб 5 та гуруҳга бўлинадилар. 
Мавзунинг умумий матни 5 қисмга бўлиниб, ҳар бир қисм ҳар бир гуруҳга 
берилади ва гуруҳларга матнни ўрганиб чиқиш вазифаси топширилади. Матн 
гуруҳлар томонидан ўрганилгандан сўнг, гуруҳлар қайта ташкил этилади 
(ушбу ўринда ҳар бир гуруҳда аввалги бешта гуруҳнинг бир нафар аъзоси 
бўлиши шарт).
Гуруҳлар қайта ташкил этилгандан сўнг ҳар бир тингловчи ўзи 
ўзлаштирган маълумотларни қолган тингловчиларга ҳикоя қилиб беради. Шу 
тарзда мавзу матни барча тингловчилар томонидан ўзлаштирилади. 
 
4.“Ўз ўрнингни топ” методи 
Агар аудиторияда у ѐки бу мавзу буйича тортишувлар вужудга келса 
бу метод ѐрдамида муаммонинг ечимини топиш мумкин. Ундан кўпинча 
дарснинг кириш кисмида фойдаланишади ва ўтилаѐтган мавзуни ўрганишга 
турли хил ѐндашувлар мавжудлиги намойиш этилади. Бу бир томондан. 


17 
Иккинчи томондан, тингловчиларга ўз фикрини баѐн қилишга, мулоқот 
кўникмаларини қайтадан тузатишга имкониятлар мавжуд бўлади. 
Учинчидан, дарс сунгида ўқитувчи томонидан мавзуни ўзлаштириш 
даражасини баҳолаш аниқ амалга оширилади. 
1.
Аудиториянинг карама-карши бурчакларига иккита плакат осилади. 
Уларнинг бирига ―розиман‖, бошқасига ―рози эмасман‖ деган сўзлар 
ѐзилиши керак. Плакатларда баъзи бир мавзуга оид саволлар буйича 
билдирилган карама-карши фикрлар ҳам ѐзилиши мумкин. Масалан: ―ғоялар 
моҳиятига кўра икки турга бўлинади‖, ѐки ―ғоя моҳиятан ҳеч қандай турга 
бўлинмайди‖. 
2.
Дарсни ташкил этиш коидалари муҳокама қилинади. 
3.
Қаралаѐтган муаммо юзасидан ўз фикрларига мос келадиган плакат 
ѐнига бориш зарурлиги тингловчиларга эслатиб ўтилади. 
4.
Бўлинган тингловчилардан ўз қарашларини асослаш сўралади. Бу 
пайтда бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўтиш рухсат этилади ва шу тариқа 
тингловчиларининг ҳаммаси жалб этилди. 
5.
Муаммо буйича фикрлар билдирилгач, тингловчилар ичида мунозара 
давомида ўз нуқтаи назарини ўзгартирганлар ва бошқа гуруҳга ўтувчилар 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда улар ўз ўрнини ўзгартириш сабабларини 
асослашлари керак булади. 
6.
Иштирокчилардан оппонентлари ичида муаммо юзасидан энг ишончли 
фикр айтган тингловчиларни аниқлаш сўралади.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish