66
кетганида мақсад ва вазифалар) креативликни шакллантиришга таъсир этади,
бошқа тадқиқотчи Пииртонинг (2004)
фикрича эса, креативлик таваккал
қилишни талаб этади. Ваҳоланки, ўқитувчи синфда талабалар ўзини эркин
сеза оладиган ва ўз
фикрлари, ғоялари билан бўлиша оладиган муҳит
яратиши лозим. Талабалар креативлик синф хонасида ўз ғоя ва фикрларини
турли йўллар билан ифода этишлари мумкин ва улар буни қадрламоқлари
лозим. Талабалар мияда юз бераётган жараёнларни янада фаоллаштириш
учун ўрнатилган қонун қоидалар, стандартлардан четга чиқиб, турли
саволлар беришда эркин ҳаракат қилишлари керак. Ўқитувчи талабалардаги
креативликни ноодатий ғояларни ўртага
ташлаш ва уларни вербал ва
новербал тарзда рағбатлантириш орқали қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг
талабалар бераётган креатив ғояларига нисбатан тўғри муносабати уларнинг
мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган шартларни англашида муҳим аҳамиятга
эга. Мазкур элементларнинг барчаси ўқитувчи-талаба муносабатининг муҳим
қисми бўлиб, талабалар муваффақиятини таъминлайди (Hattie, 2011)”
26
.
Муайян
омиллар
педагогларда
креативлик
сифатлари,
малакаларини
ривожлантиришга тўсқинлик қилади. Шу сабабли педагогик жараёнда ўқитувчилар
ушбу омилларни бартараф этишга эътибор қаратишлари лозим. Қуйидаги
омиллар шахсда креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади:
“Креатив муҳитда ўқитувчи талабалар диққат-эътиборини жалб этиш
мақсадида бирор бир янгиликдан фойдаланади. Қизиқувчанлик ва шубҳани
уйғотувчи маълумот, талабаларни ўзига
жалб этиб, уларда ўқишга бўлган
интилишни кучайтиради (Koutstaal, 1997; Willis, 2006). Олиб борилган мия
тақиқотлари шуни кўрсатдики, янгилик ҳамиша мияни фаоллаштиради.
Ўқитувчи талабаларни янги маълумот ва манбалар билан таъминлаганда ёки
янги стратегияларни қўллаганда, мия “уйғонади” ва эътибор қаратади.
Масалан, бирор бир адабий асар қаҳрамони ёки тарихий шахсга ўхшаб
кийиниш, тарихий буюм ёки замонавий предметлардан фойдаланиш, мусиқа
эшиттириш, латифалар айтиш, синф хонасидаги жиҳозлар ўрнини
алмаштириш, ўйинлар ўйнаш (бу ўрта мактаб ўқувчилари ва
олий таълим
26
Ўша асар. – 15-бет.
1)
ўзини таваккалдан олиб қочиш;
2)
фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш;
3)
шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги;
4)
бошқаларга тобе бўлиш;
5)
ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш
67
муассасалари талабаларига ҳам бирдек тааллуқли), дарс шаклини
ўзгартириш.
Креатив муҳитда ўқитувчи талабаларга тез-тез танлаш имконини беради.
Танлов креативликни шакллантиришда муҳимдир (Sprenger, 2010) ва у
талабаларни руҳлантириб, уларга ўқишни назорат қилиш имконини
берибгина қолмай, балки ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиради.
Танлов
ҳуқуқи нафақат ўқитувчи-талаба муносабатини яхшилаш, балки ҳар икки
тарафнинг ҳам индивидуаллигини ифодалашга замин яратади (Deci, 1995).
Танлов ҳуқуқи фақат бир томонлама бўлиши ҳам мумкин, яъни танлов талаба
томонидан мустақил равишда амалга оширилиши ва якуний натижа икки ёки
ундан кўп шаклда тақдим этилиши мумкин”
27
.
Олий таълим муассасаларида ҳам ўқитувчилар талабаларда креатив
фикрлаш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда
уларнинг жамоа
бўлиб, кичик ёки катта гуруҳларда ишлашлари учун зарур шарт-шароитни
яратиб бера олишлари зарур. Зеро, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида
билдирилган ҳар қандай фикрни креатив жиҳатдан ривожлантириш имконияти
юзага келади.
“Ўқитувчи
креативлик
дарсларида жамоа туйғусининг
аҳамиятини ангалаган ҳолда,
доимий равишда гуруҳларни
ўзгартириб, талабаларда жамоа
бўлиб
ишлаш,
бошқалар
қобилияти
ва
маҳоратини
ҳурмат
қилиш
кўникмаси
шакллантиради.
Ваҳоланки,
якка
тартибда ишлаш маълум
вазиятларда
самара
берса,
креативлик дарстарида кичик гуруҳларда ишлаш мақсадга мувофиқдир,
чунки креативлик кўникмаси ижтимоий феномендир (Farrell, 2001; John-
Steiner, 2000; Sawyer, 2003, 2006b); Сойернинг фикрига кўра, креатив
қарашлар жамоа бўлиб ишлаш жараёнида ва креатив ҳамкорлик натижасида
шаклланади (Sawyer, 2006a, p. 42).
Ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиш мезонлари:
талабаларни
Do'stlaringiz bilan baham: