Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/126
Sana30.03.2022
Hajmi2,23 Mb.
#519785
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126
Bog'liq
3 2 Пед технология

Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар:
“Педагогика” ва “Психология”га оид адабиётлар. 
Тингловчилар учун кўрсатмалар: 
1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг. 
2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга 
хизмат қилувчи омилларни аниқланг. 
3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор 
бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг. 
4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг. 
Кейсни ечиш жараёни: 
1. Талабалар кейс моҳиятини у билан икки-уч марта танишиш орқали, 
шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки жамоадошлари 
(жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда етарлича англаб олади. 
2. Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки 
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг 
ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқлайди. 
3. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) аниқланган омиллар орасидан 
муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни 
ажратиб олади. 


169 
4. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган омил 
(иккита омил) асосида баён этади. 
5. Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама 
қилинади. 
Ўқитувчининг ечими 
Ҳар бир шахс ижтимоий, хусусан, микромуҳитда шаклланади ва 
ривожланади. Болалар ўз тенгдошлари билан мулоқот қилиш, ўқиш, ўйнаш, 
беллашиш, бахслашиш эҳтиёжига эга. Улар тенгдошлари билан бўладиган 
муносабатларда ўзидаги камчилик ва нуқсонларни сезади, уларни бартараф 
этиш ҳақида ўйлаб кўради. Тенгдошларининг таъсири билан меҳнатга 
муносабатлари шаклланади. Ўсмирлар эса деярли барча ҳаётий вазиятларда 
тенгдошларидан намуна олишга интилишади. Ўзлари мансуб бўлган муҳитда 
лидер бўлишга ҳаракат қилади. Шу сабабли Нодирнинг дадаси ноҳақ. 
Дадаси Нодирни китоб ўқишга ўртоқларини ҳақорат қилмаган ҳолда 
ундаши зарур эди. Қолаверса, дадаси ўғлининг ўртоқлари кимлар эканлигини 
билишга интилмагани ҳолда улар ҳақида нотўғри хулоса чиқарди.
Энг тўғри йўл Нодирга кўчага чиқиши учун рухсат бериш, бироқ, узоқ 
қолиб кетмаслигини эслатиб қўйиш, у қайтиб келганидан кейин эса 
ўртоқлари кимлар эканлигини, вақтини тенгдошлари билан бўладиган 
муносабатларга ҳам сарфлаши мумкинлигини, аммо, кўпроқ вақтини 
тежашга эътибор қаратиши зарурлигини тушунтириши лозим.
7-кейс. 
Биринчи синфда ўқиётган Дилшод шеърни ифодали ўқиб 
бергани учун “беш” баҳо олди. Ўқитувчи уни бунинг учун мақтади. Дилшод 
уйга қайтгач, шошганича, бу хабарни ойисига айтди. У, ҳатто, ўзи ёд олган 
шеърни ойисига ҳам ўқиб бермоқчи бўлди. Аммо, ойиси Дилшоднинг 
хабарини совуққонлик билан тинглади ва ўғлига қайрилаб ҳам қарамасдан 
деди: 
- Беш олдингми? Жуда соз, баракалла, - энди овқат тайёрлашимга 
халақит бермагин-да, ўйнаб кел!
Дилшод тушлик ҳам қилмай кўчага чиқиб кетди.
Саволлар: 
1. Вазиятни қандай баҳолайсиз? 
2. Дилшоднинг онаси тарбиянинг қайси тамойилларига зид иш қилди? 
3. Шу каби вазиятлар Дилшоднинг тарбиясига қандай таъсир ўтказади.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish