Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил


III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ .................... 17



Download 2,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/126
Sana30.03.2022
Hajmi2,23 Mb.
#519785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
3 2 Пед технология

III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ .................... 17 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ................... 136 
V. КЕЙСЛАР БАНКИ .................................................................. 161 
VI. ГЛОССАРИЙ .......................................................................... 176 
VII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ................................................. 181 



I. ИШЧИ ДАСТУР 
 
Кириш 
Замонавий таълим барча турдаги таълим муассасаларида фаолият 
юритаётган ўқитувчи, педагогларнинг ижодкор бўлишларини тақозо этмоқда. 
“Креатив педагогика асослари” модули
 
педагогнинг анъанавий педагогик 
фикрлашдан фарқли равишда таълим ва тарбия жараёнини самарадорлиги 
таъминлашга хизмат қилувчи янги ғояларни яратиш, шунингдек, мавжуд 
педагогик муаммоларни ижобий ҳал қилишга бўлган қобилиятини 
ривожлантиришга хизмат қилади. 
Муаммоли масала ва вазиятларни ҳал қилар экан, педагогнинг масала 
ечимини топишга ижодий ёндашиши унда ҳиссий-иродавий сифатларнинг 
ривожланишига ёрдам беради. Педагог ўз олдига муаммоли масалаларни 
қўйиш орқали мавжуд билимлари ва ҳаётий тажрибаларига зид бўлган 
далиллар билан тўқнаш келади. Бунинг натижасида ўз устида ишлаш, 
мустақил ўқиб ўрганишга нисбатан эҳтиёж сезади. Педагогнинг илмий-
тадқиқот ишлари ва илмий ёки ижодий лойиҳаларни амалга ошириши унда 
креативлик потенциалини янада ривожлантиради. Бу эса мазкур модулнинг 
долзарблигини белгилайди. 
Дастур 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2015 
йил
12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли, 2017 йил 7 февралдаги 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли, 2019 йил 27 августдаги “Олий 
таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини 
ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-5789-сонли Фармонлари, 
шунингдек 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2909-сонли қарорида 
белгиланган устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган 
бўлиб, у замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш 
жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда олий таълим 
муассасалари педагог кадрларининг касбий маҳорати, компетентлиги билан 
бир қаторда креативлигини ҳам мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.
Зеро, педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлиши унинг шахсий 
қобилиятлари, табиий ва ижтимоий қувватини касбий фаолиятни сифатли, 
самарали ташкил этишга йўналтиради. Олий таълим тизимида фаолият 
юритаётган педагогларнинг креативлик сифатларига эга бўлишлари уларда 
ўқув ва тарбия жараёнларини ташкил этишга анъанавий ёндашишдан фарқли 



янги ғояларни яратиш, бир қолипда фикрламаслик, ўзига хослик, 
ташаббускорлик, ноаниқликка тоқат қилмасликка ёрдам беради. Бинобарин, 
креативлик сифатларига эга педагог касбий фаолиятини ташкил этишда 
ижодий ёндашиш, янги, илғор, талабаларнинг ўқув фаолиятини, шахсий 
сифатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган ғояларни яратишда 
фаоллик кўрсатиш, илғор педагогик ютуқ ва тажрибаларни мустақил 
ўрганиш, шунингдек, ҳамкасблар билан педагогик ютуқлар хусусида доимий, 
изчил фикр алмашиш тажрибасига эга бўлишга эътибор қаратади.
Одатда педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари 
педагогик муаммоларни ҳал қилишга интилиш, илмий-тадқиқот ишлари ёки 
илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро ижодий ҳамкорликка 
эришишлари орқали таъминланади.
Ушбу дастур мазмунида “Креативлик” ва “Креатив педагогика” 
тушунчаларининг моҳияти, креативлик – яратиш, ижод қилиш эканлиги, 
креатив педагогиканинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети,
таркибий тузилмаси ҳамда муҳим категориялари, креатив педагогиканинг 
бошқа фанлар билан алоқадорлиги ва илмий тадқиқот методлари, 
педагогларнинг креативлик сифатлари ва уни ривожлантиришнинг самарали 
йўллари ва шартлари, педагогларда креативликни ривожлантиришга тўсқинлик 
қилувчи омиллар, педагогларнинг креативлик имкониятлари ва унинг 
таркибий асослари, креативлик имкониятини ифодаловчи тамойиллар, 
креативлик имкониятига эга педагогларда намоён бўладиган малакалар,
педагоглар креатив имкониятининг муҳим даражалари, педагогларнинг 
креативлик имконияти даражасини аниқловчи мезонлар, креативлик 
сифатларини ривожлантириш босқичлари ва методлари, ўқув дастурлари ва 
манбаларини яратишга креатив ёндашув каби масалалар баён этилган.

Download 2,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish