2. 1. Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини
ўқитишга замонавий ѐндошувлар.
Маълумки, давлат ва жамият ривожининг ҳар бир босқичи шахс,
жамият ва давлатнинг ижтимоий, иқтисодий, илмий-техникавий, маънавий-
маърифий ва маданий эҳтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда дидактиканинг
тарихий ва мантиқий бирликнинг методологик принципига мувофиқ таълим
тизими олдига муайян давлат ва ижтимоий буюртмаларни қўяди.
Таълим
жараѐнини
режалаштириш
профессор-ўқитувчилар
фаолиятининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда амалга
ошириладиган чора-тадбирлар вакуум остида эмас, балки таълим
муассасининг шароитидан келиб чиққан ҳолда бажарилади. Профессор-
ўқитувчилардан албатта улар фаолият кўрсатадиган таълим муассасаси
маданиятини, ташкилотнинг мақсадини ва дунѐқарашини, интилишини,
қадриятларини ва характерини тушуниши кутилади. Муассасанинг
маданияти ва қадриятлари албатта ўқув дастурига таъсир кўрсатади.
Хориждаги олий таълим муассасаларининг кўпчилиги ўзларининг
вазифаларини бажаришда талабаларга муассаса мақсадлари ва битирувчи
ўзига хос хислатлари тўғрисида фикрини бериб боради. Мазмунан бу
умумий
тушунчаларда мазкур университетда таҳсил берилаѐтган курслар ва
дастурлар бўйича талабага кутилаѐтган натижаларни беради. Ушбу муассаса
34
талаблари албатта махсус фанлар ва фанлараро ўқув дастурларида акс
эттирилган ва белгиланган бўлиши лозим.
Масалан, Окленд университетида яхши ҳужжатлаштирилган
битирувчи профили мавжуд бўлиб, унда қўйидагилар кўрсатилади:
Окленд университетида бакалавр йўналишида таҳсил олиб битирган
талаба юқори даражадаги билимларни эгаллаб, ҳам мутахассис билимларига,
ҳам умумий интеллектуал кўникмаларга ва ҳаѐтий тажрибага эга бўлади ва
бу унинг ишга жойлашувида, фуқаролик бурчларини бажаришда, шунингдек
давомий таълим олиш ва малакасини оширишда асос бўлиб хизмат қилади.
Битирувчи профили талабанинг таҳсил олишида ҳам муассаса ва ҳам
дастур даражасидаги олиниши кутилаѐтган натижаларни яққол ифодалаб
беради. Шу сабабли профиль махсус фанларга асосланган натижалар
тавсифлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш учун йўриқнома бўлиб
ҳисобланади. Профессор-ўқитувчиларнинг факультетлар, мактаблар ва
кафедралардаги роли ушбу мақсадларга эришиш учун ўқув дастурларини,
ўқитиш
методикасини
ва
стратегиясини,
педагогик
ва
таълим
имкониятларини ишлаб чиқишдан иборат (Маки, 2004). Кўплаб
университетлар Битирувчи профилига ѐки Битирувчи хислатлари тавсифига
эга ѐки уларни ишлаб чиқмоқда.
Ўқув дастурини ишлаб чиқишда ўрганиш натижалари ѐндашуви ҳали
янгилигича қолмоқда, ва кўплаб профессор-ўқитувчилар бошида ушбу
ѐндашувни ҳам ходимлар, ҳам талабалар учун тушунарли ва мазмунли
тавсифлаб беришда қийналишади.
1
Республикамиз мустақилликка эришгач, таълим ижтимоий соҳадаги
устувор йўналиш деб белгиланди, олий таълимни жорий этишнинг
методологик ва назарий асоси бўлган “Таълим тўғрисида”ги Қонун
ва“Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури”да олий таълим тизими олдига ҳар
томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-
1
A Handbook for Teaching and Learning in Higher Education, published 2009by Routledge 270 Madison Ave,
New York, NY 10016, chapter IV: Planning teachingand learningCurriculum design anddevelopment, Lorraine
Stefani, 41-57p.
35
ҳунар дастурларини онгли равишда танлаган ва кейинчалик пухта
ўзлаштирган, ижтимоий-сиѐсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа
тарздаги шароитларни яратиш, жамият, давлат ва оила олдидаги ўз
жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялаш каби давлат
буюртмалари қўйилган.
Жамиятимизда содир бўлаѐтган ижтимоий-иқтисодий, мафкуравий,
маънавий-маърифий ўзгаришлар, ҳуқуқий-демократик жамият қуриш
тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда яратилган “Миллий ғоя: асосий тушунча
ва тамойиллар” номли рисолада таълим тизими олдига ижтимоий
буюртмалар қўйилган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда мазкур давлат ва
ижтимоий буюртмалардан олий таълим муассасаларида махсус фанларни
ўқитишга қўйиладиган мақсад ва вазифалар шакллантирилади.
Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитишда
ўқитувчи мазкур буюртмаларни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар:
• Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнида талаба-ѐшларни маънавий-аҳлоқий тарбиялаш, маърифий
ишларнинг самарали шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
• Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанлардан ташкил
этиладиган таълим-тарбия жараѐнида инновaцион ва ахборот-коммуникатив
технологиялардан фойдаланиш;
• Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитишда
тайѐргарликнинг модуль тизимидан фойдаланган ҳолда ўқитиш жараѐнини
жадаллаштириш;
• халқнинг бой маънавий ва интеллектуал мероси ва умумбашарий
қадриятлар асосида махсус таълимнинг инсонпарварлик йўналишини
таъминлаш;
• Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларидан таълим
жараѐнининг ўқув-методик мажмуалар ва дидактик таъминотнинг янги
авлоди силабусни ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш;
36
• миллий мустақиллик принциплари ва халқнинг бой интеллектуал
мероси ҳамда умумбашарий қадриятлар устуворлиги асосида махсус
таълимнинг барча даражалари ва бўғинларида талаба-ѐшларнинг маънавий ва
аҳлоқий фазилатларини ривожлантириш;
• Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнида талаба-ѐшлар онги ва қалбига миллий ғоя ва мафкурани
сингдириш, таълим муассасаларида мафкуравий тарбияни бугунги кун
даражасига кўтариш;
• Таълим-тарбия жараѐнида таълим ва тарбияни узвийлаштириш
орқали талабаларнинг баркамоллигини таъминлаш, ҳуқуқий, иқтисодий,
экологик
ва
санитария-гигиеник
таълими
ҳамда
тарбиясини
такомиллаштириш;
Бўлажак педагог кадрларнинг мафкура борасидаги билимларини
чуқурлаштиришни бажариш лозим.
Мазкур буюртмалар асосида олий таълим муассасаларида мактабгача
таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитишга замонавий ѐндошувлар
мавжуд:
1. Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнига тизимли ѐндошув;
2. Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнига модулли ѐндошув;
3. Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнига инновaцион ѐндошув;
4. Мактабгача таълим педагогикаси туркум фанларини ўқитиш
жараѐнига талаба шахсига йўналтирилган ѐндошув.
Мазкур ѐндошувларга хос хусусиятларни аниқлаш мактабгача таълим
педагогикаси туркум фанларини ўқитиш методикасининг долзарб
муаммолари саналиб, ҳар бири машғулотлар давомида алоҳида кўриб
чиқилади.
37
Юқорида қайд этилган ѐндошувларни муваффақиятли амалга ошириш
учун аввало олий таълим тизимида барча ўқув фанлари, хусусан мактабгача
таълим педагогикаси туркум фанларидан ташкил этиладиган ўқитиш
жараѐнини илмий-назарий асослари бўлган ўқитиш принциплари ва
қонуниятларини аниқлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |