Дудуқланадиган болаларда коррекцион ишнинг босқичига логоритмик таъсирнинг боғлиқлиги
Дудуқланадиган болаларда тўғри, талвасаланмаган нутқни тарбиялаш аста- секин амалга оширилади: унинг енгиллашган шаклидан мустақил шаклигача, дудуқланадиганлар учун алоқида турмуш вазиятларида ҳиссиѐтли нутқ. Табиийки, дудуқланадиганларга комплекс таъсир қилинганида логопедик ритмика логопедик коррекция вазифаларига боғлиқ бўлади. Мактабгача ѐшдаги дудуқланадиганлар билан логопедик ритмика машғулотлари методикаси дудуқланишни бартараф қилиш босқичлари билан мувофиқликда муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Нутқнинг чекланган даври вазифалари (сукут ва пичирлаш мулоқоти): умумий эркин моторикани ва юз мускулларини; нафас нутқини; эшитиш диққатини ва эшитиш хотирасини; кўриш диққатини ва кўриш хотирасини; шахсий сифатларни ривожлантириш йўли билан эркин хулқни: чидамлиликни, диққат-эътиборни жамлашни, эътиборни; пичирлаб талаффуз қилинган иборада пауза қилиш устида ишлашни; луқатни қуйидаги мавзулар ва уларнинг вариантларида фаоллаштириш ва тўлдиришни тарбиялаш: «Куз», «Сабзавотлар»,
«Мевалар».
Логоритмик машғулотларда логопедик таъсир вазифалари билан боғлиқ бўлган нутқсиз машқ ва ўйинлар ўтказилади. Юз мимикасини, орал праксисни, эшитиш ва кўриш диққатини ривожлантириш учун, фазода мўлжал олиш, тақлид қилиш, умумий ва нозик эркин моторика учун материал берилади ва бошқалар. Логопед берган матнга этюдлар ўтказилади, иккита дудуқланадиган жим туриб ҳаракатлари, мимикаси, пантомимикаси билан матн сюжетини ривожланишини кўрсатади. Этюдлар мусиқа остида ѐки усиз ўйналади. Бу даврда машғулотларда чолқу ва вокал мусиқалари ѐзувини санъат усталари ижросида эшитиш фойдали. Мусиқали асарлар мавзулари логопедик машғулотлар мавзусини акс эттириши керак. Масалан, агар логопедик машғулот «Куз» мавзусида ўтказилаѐтган бўлса ѐки унинг вариантларини («Сабзавотлар ва мевалар», «Мўл қосил», «Ўрмон кузда», «Куз ўрмонида ўрмон қайвонлари», «Ўрмонга мева тергани бордик»,
«қосилни йиҳамиз» ва бошқалар) акс эттираѐтган бўлса, унда логоритмик машғулотда П.И.Чайковскийнинг «Йил фасллари. Куз» мусиқасини эшитиш, педагог ижросида М.Пришвин, В.Бианканинг асарлари бўйича куй деклмациялари, кетаѐтган поезд, машинага тақлид қилувчи ҳаракатларни қайта ишлаш; далада сабзавотли қутиларни машинага ташиш ва сабзавот дўконида машинадан тушириш вазиятларида мускуллар тонусини тартибга соладиган машқлар ва бошқалар киритилади. Логопед болаларни машғулот мавзусига шундай киритадики, у бир сюжет бўйича ўцин, логоритмик воситалар эса бир бирини алмаштириб сюжетни очиб беради. Логопедик машғулотлар ҳам логоритмик машғулотлар ҳам ўқитиш-ўргатиш хусусиятидан иборат. Болалар логопедни эшитишни, унинг кўрсатмаларини бажаришни ўрганадилар, лекин бунда ўзлари жим турадилар. Логопед (мусиқа рақбари, тарбиячи) болалар билан пичирлашиб гаплашади.
Туташ ва аксланган нутқни тарбиялаш босқичида логопедик коррекциянинг вазифалари ўзгача: просодияни, нафас нутқини тарбиялаш: нафас чиқаришни узайтириш; мотор четга чиқишларини, товуш талаффуз қилишнинг бузилишини коррекциялаш; ўйин ҳолатларида ва ундан ташҳарида шерик билан мулоқот қилишни ўргатиш давом этади; эркин хулқни тарбиялаш: фақат катталардан чиқадиган талабларни эмас, балки тенгдошларининг талабларини ҳам бажариш; луқатни фаоллаштириш, ибораларни тўртта сўзгача узайтириш. Кўрсатилган вазифалар қуйидаги мавзуларнинг ўтишида амалга оширилади: «Куз», «қушлар»,
«қўзиқоринлар», «Касблар» – туташ талаффуз қилишда. «Катталарнинг меҳнати»,
«қишлаѐтган қушлар», «қишлаѐтган қайвонлар» мавзулари – аксланган талаффуз қилишда ўтказилади.
Логоритмик машғулотларда юқорида кўрсатилган вазифалар махсус воситалар орқали амалга оширилади. Илгари кўрсатиб ўтилган машқлардан ташҳари қўшиқли, хороводли ўйин ва машқлар, қўшиқларни сақналаштириш киритилади, нарсаларсиз ҳаракатли ўйинларга ўргатиш, қўл, панжа, бармоқлар моторикасини ривожлантириш учун ўйинлар ва бошқалар ўтказилади. Логопед машғулотларда туташ ѐки аксланган нутқли шуғулланадиганлар билан мулоқотда бўлади. Негаки нутқнинг бу кўринишлари анча кўп вақтни олади (нутқ намунаси икки мартадан талаффуз қилинади: педагог билан ѐки педагогнинг орқасидан), шунинг учун логоритмик машғулотларга кам сонли иш турлари киритилади.
Савол-жавоб нутқини тарбиялаш даврида тўла меъѐрда ахлоқий фаоллик ва мустақиллик шаклланади: гуруҳдаги бутун шуғулланадиганлар машғулотларда галма галдан логопедик вазифаларни бажаришда ва ўйинларда етакловчи бўлишлари, сақналарда, этюдларда бош ролни ижро этувчи, навбатчи бўлишлари мумкин. Диалоглар савол-жавоб шаклида қурилади. Бу босқичнинг вазифалари қуйидагилар: нутқнинг просодик компонентлари устидаги; иборани бешта сўзгача узайтириш устидаги, иборани муттасил талаффуз қилиш устидаги, диалогнинг ифодалилиги устидаги иш давом этади. Шахс сифатларининг тарбияси давом этади: фаоллик, ташаббускорлик, мустақиллик, ижодийлик. Товуш талаффуз қилишнинг бузилишларини коррекциялаш амалга оширилади, тарбиячи билан биргаликда қуйидаги мавзулар бўйича дастурлар ўтилади: ―қиш‖, ―Ёввойи қайвонлар‖, ―Мебел‖, ―Идиш-товоқ‖, ―қушлар‖ ва уларнинг вариантлари.
Нутқнинг савол-жавоб шаклида нутқ материали танлаб олинади. Масалан, болаларнинг бир гуруҳи унлиларни баландлашган овоз билан сўроқ оҳангида, бошқаси эса пастлашган овоз билан ундов оҳангида куйлайдилар. Худди шу оҳангда саноқ машқлари, қўшиқлар, мусиқа жўрлигидаги сақналаштирилган диалоглар ва бошқалар ўтказилади.
Мустақил нутқ босқичи қайта қикоя қилиш материалида тайѐрланган нутқнинг тарбияси ва қикоя материалида мустақил нутқни тарбиялашни ўзига киритади. Бу бўлимларнинг ҳар бирида ўзининг вазифалари бор. Мустақил нутқ устидаги қайта қикоя қилиш ишида болалар тайѐрланган матнни қайта қикоя қилишни қуйидагича драмалаштириш билан ўрганадилар: воқеаларни, ҳаракатларни турлича ўйин материаллари асосида қикоя қиладилар. Машғулотларда фаоллик, мустақиллик, ўйиннинг ҳамма кўринишларида (ҳаракатли, дидактик, драмалашган ўйинлар, сюжети-ролли) хулқнинг эркинлиги тарбияланади; товуш талаффуз қилишдаги бузилишларнинг коррекцияси бўйича, нутқнинг лексик-грамматик қурилишини ривожлантириш бўйича иш давом этади. Бу даврда педагог умумий вазифаларни ҳисобга олган қолда логоритмик машғулотларни қуради. Машғулотларга катта ҳажмда нутқ вазифалари, ўйинлар, мусиқа жўрлигисиз машқлар, ҳамда мусиқали-ритмик тарбия бўйича материаллар (хороводли ва мусиқали композициялар, рақсли, мусиқа остида ѐдланганлари ҳам, ҳаракатли импровизациялар ҳам) киритилади.
қикоя материалида мустақил нутқни тарбиялаш болаларни тасвирий қикоя қилишга, хотира бўйича қикоя қилишга, ижодий қикоя қилишга ўргатишни мўлжаллайди. Бу даврдаги логоритмик машғулотлар оммавий болалар боқчаси
болаларини мусиқали-ритмик тарбияси билан мосликда қурилади. Коррекцион ўқитиш ва тарбиялаш босқичининг охирида дудуқланадиган болалар шу қадар коррекцияланган бўлишлари муҳимки, оммавий болалар боқчаси дастури талабларини эплашлари керак. Шунинг учун логопедик ритмика бўйича машғулотлар нутқ материали, ижодий ҳолатлар ва етарлича ҳаракат вазифаси билан бойитилади.
Фаол қулқни ва эркин мулоқотни мустаҳкамлаш босқичида логопедик ва логоритмик машғулотлар болаларда тенг меъѐрда келгусида ташкилотчилик сифатларини, фаол, шахснинг ижодий бошланишини, турли вазиятларда ҳар қандай нутқ мураккаблигида мулоқотни уддалашни мустқкамлаш масалаларини қал қилади.
Катталар ва ўсмирлар билан логоритмик машғулотлар ҳам логопедик иш вазифалари ва нутқ муассасасининг турига сабаб бўлади. Дудуқланадиганлар 1 ойдан 3 ойгача бўладиган шифохонада логоритмика курси нутқ коррекцияси учун замин яратишга қурилади: машғулотлар умумий ҳаракатларнинг темпи ва ритмини, мимикали мускулларни, орал праксисини, релаксацияни, мускуллар тонусини тартибга солишни тарбиялаш учун кўп вазифаларни киритади. Куй декламация кенг қўлланилади: махсус танлаб олинган мусиқа остида дудуқланадиганлар логопеддан олган нутқ материални ифодали гапириб берадилар. Шифохона шароитида логоритмика курси 35–60 кунга мўлжалланган ва учта босқичга бўлинади.
(5 кун). Психомоторикадаги четга чиқишларни аниқлаш мақсадида беморларни кўрикдан ўтказиш.
(20 кун). Вазифалар: фаол тормозланиш жараѐнини мустаҳкамлаш; мускуллар тонусини тартибга солишни ўрганиш; мимикали мускулларни ривожлантириш; нутқ–ҳаракат мувофиқлигини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.
(10 кун). Олинган кўникмаларни мустаҳкамлаш.
Агар катталар ва ўсмирлар логопедик ѐрдамни поликлиникада ѐки асабневрологик диспансерда оладиган бўлса, унда логоритмика логопедик машғулотларга киритилади. Бу муассасаларда ритмист штати йўқ, шунинг учун мусиқали-ритмик тарбия билан таниш бўлган кенг маълумотли, билимдон бўлган мутахассис логопеднинг роли ошмоқда.
Назорат саволлари:
Дудуқланадиган болалар билан коррекцион ишда логопедик ритмикадан фойдаланиш қандай ҳолатлар билан шартланганқ
Дудуқланадиган болалар хулқида ва ҳиссий-ирода доирасида, мотор бузилишлари қандайқ
Катта ѐшдаги дудуқланадиганларда бўладиган моторика бузилишларининг хусусиятлари қандайқ
Дудуқланадиган болалар ва катталар билан ишда логопедик ритмиканинг қандай воситаларидан фойдаланиладиқ
Ўйин фаолияти методикаси бўйича логопедик ритмика билан логопедик машғулотларнинг боғлиқлиги қандайқ
Дудуқланадиган болалар билан пичирлаш нутқи босқичида логопедик ритмика бўйича машғулотларни таҳлил қилинг. Унинг хусусиятларини сўзлаб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |