Логопедик ритмиканинг объекти, предмети, мақсад ва вазифалари
Логопедик ритмиканинг объекти нутқий нуқсон, нутқида патологияси бўлган шахсларда нутқий бузилишлар ва нутққа тааллуқли бўлмаган психик функциялар тузилмалари ҳисобланади.
Предмети – психомоторли, сенсор функциялар ва ҳаракат тизимининг турли-туман бузилишларини мусиқа ҳамда сўз билан уйқунлаштириш.
Мақсади – нутқий бузилишларни нутқий ва нутқий бўлмаган психик функциялар ва якуний натижада инсоннинг ташқи ва ички муҳитга мослашувини коррекция қилиш ҳамда ривожлантириш йўли билан бартараф этиш.
Логопедик ритмиканинг вазифалари соқломлаштирувчи, таълимий (англаш), тарбияловчи, коррекцияловчи сифатида белгиланади.
Нутқида бузилиши бўлган одамларда соғломлаштирувчи вазифани қал қилиш натижасида суяк-мускул аппаратлари мустаҳкамланади, нафас олиш, мотор, сенсор функциялар ривожланади, мувозанат туйғуси, тўғри қад-қомат, қадам ташлаш, чиройли ҳаракат тарбияланади.
Таълим берувчи вазифанинг амалга оширилиши ҳаракат малакаси ва кўникмасининг шаклланишига, макон тасаввурлари ва қобилияти ихтиѐрий равишда борлиқда бошқа одамлар ва предметларга нисбатан силжиш, эпчиллик, куч, чидамлилик, бир ҳаракатдан бошқасига ўтиш, ҳаракатларнинг уйқунлашуви, ташкилотчилик қобилиятининг ривожланишига имкон беради. Таълимий вазифаларни амалга оширишда нутқий патологияси бўлган одамлар метроритмика, мусиқий маданият, мусиқий идрок ва таъсирчанлик соқасидаги назарий билимларни ўзлаштирадилар. Тарбиявий вазифаларни қал қилиш нутқий патологияси бўлган одамларда ақлий, маънавий, эстетик ва меҳнат тарбиясида ѐрдам кўрсатади. Тарбиявий вазифаларни қал қилиш айнан қуйидагиларга кўмаклашади:
оҳангни сезиш, мусиқада, ҳаракатда ва нутқда оҳанг таъсирчанлигини қис қилиш қобилиятини ривожлантириш;
мусиқий образлар ва малакани ушбу образ билан мос равишда оҳангли, таъсирчан ҳаракатлантира олиш қобилиятини ривожлантириш, яъни янгича шакл олишни уддалаш, бадиий-ижодий қобилиятни кўрсата олиш;
ижобий шахсий сифатлар, жамоатчилик туйғуси, турли фаолият турларининг қоидаларини ўрганиш ва бошқаларни тарбиялаш.
Машғулотларнинг коррекцион йўналиши нутқий бузилишлар механизми ва тузилмаларини, логопедик ишнинг босқичлилиги ва мажмуавийлигини ҳисобга олишни шарт қилиб қўяди. Логопед пациентнинг ѐши ва шахсий хусусиятларини, унинг ҳаракат тизими ҳолатини, нутқий ва нутқий бўлмаган жараѐнларнинг бузилиш характери ва даражасини: праксис, гнозис жараѐни, эшитиш ва кўриш идроки, диққати, хотираси ва ҳ.к. ларни инобатга олади.
Бу барча топшириқлар махсус муассаса турига боғлиқ: нутқий болалар боқчаси; оммавий болалар боқчаларидаги нутқий гуруҳ, болалар уйида – мактабгача муасаса, мактаб; оммавий умумтаълим мактабларидаги логопедик пункт; болалар, катталар поликлиникаларида, психоневрологик диспансерлардаги логопедик кабинетлар; стационар, яримстационар, санатория.
Do'stlaringiz bilan baham: |