Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ў Қ у в – у с л у б и й м а ж м у а


Қарор қабул қилиш даражалари,босқичлари ва турлари



Download 2,5 Mb.
bet16/30
Sana28.04.2022
Hajmi2,5 Mb.
#586139
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
135612 89165 МТ менежмент УМК 2021-2022

2.Қарор қабул қилиш даражалари,босқичлари ва турлари.
Қарор қабул қилишнинг тўртта даражаси фарқланиб, уларнинг ҳар бири доирасида ҳаракат қилиш учун маълум бошқарув малакалари талаб этилади.
1.даража: Одатий, кундалик қарорлар – корхона режаси бўйича амалга ошувчи кундалик дастур асосида қабул қилинади.Пайдо бўлган муаммо мавжуд ечимлар мажмуаси билан қиëсланади, улар ичида мақбули қабул қилинади ва амалга оширилади. Ташкилотдаги одатий ҳолларда “ мана бундай вазиятда, мана бундай қилиш керак” қабилида иш тутилади ва айнан шу услуб ўрта ва қуйи бўғин менежерларига хос асосий қарор қабул қилиш шаклига айланади. Бундай вазиятдаги қийинчиликлар менежернинг малакасизлиги, мавжуд йўриқномаларни яхши билмаслик, вазиятни нотўғри баҳолаш ëки шахснинг журъатсизлиги асосида келиб чиқиши мумки. Вазиятни тўғри идрок этувчи ва мақбул хулосалар чиқарувчи ҳамда натижаларни назорат эта олиш қобилиятига эга бўлган менежер ушбу вазият учун узукка кўз қўйгандек бўлади. Қарор қабул қилишнинг бу даражасида ижодий ëндашув талаб этимайди, чунки вазият ечимлари аввалдан белгилангандир.
2.даража: Танловга асосланган – (селектив) даражада раҳбар мавжуд муаммо бўйича қатор имкониятларни таққослаб кўради ва улар ичидан айнан шу муаммо ечимига энг мос келувчи самарали ва тежамли устида тўхталади.
3. даража: Мослашувчан – қарор қабул қилиш бир мунча мураккаб бўлиб, бунда раҳбар таниш муаммога янгича ечим топиши талаб этилади.Бунда у мавжуд муаммога эскича ëндошишдан воз кечиши ва ижодий қарорга келиши лозим. Айни шароитда раҳбар муваффақияти, унинг ўахсий ташаббуси ва ноъмалумликка шаҳдам қадам қўя олиши билан асосланади.
4.даража: Инновatsiон – яъни янгиликларни жорий этиш билан боғлиқ қарорлар анча мураккаб ҳисобланади. Ноаниқ вазиятда раҳбарнинг янгича ëндашув услубларидан, бошқа мутахасисларнинг ижодий ғояларидан фойдалана олиши талаб этилади.
Раҳбар муаммоли вазият билан тўқнаш келиб, маълум қарорни қабул қилиши зарурати бўлар экан, авваламбор, ушбу вазият ва ундан кутилаëтган ечимни юқорида санаб ўтилган қарорлар гуруҳига таққослаши ва тахминан бўлса ҳам, қайси тоифага киришини аниқлаб олиши лозим. Бундай ҳаракат раҳбарга айни муаммо ечими нимада ифодаланиши, қай шаклда намоëн бўлишини қисман бўлса ҳам олдиндан тасаввур этиш имконини беради. Бу эса танланган йўл қанчалик тўғри ëки нотўғрилиги ҳақидаги маълумот билан бирга, зарур бўлган тақдирда ҳаракат услубини ўзгартиришга асос яратади. Ҳар қалай, қарорнинг ўйлаб қабул қилинганлиги уни бирон – бир тоифага киритишдан, ва натижани қисман бўлса ҳам олдиндан тасаввур этган ҳолда талабдаги намуна билан тақосслашдан иборатдир.



Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish