Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ў Қ у в – у с л у б и й м а ж м у а


-Мавзу: БОШҚАРУВ КАСБИЙ МАҲОРАТ СИФАТИДА



Download 2,5 Mb.
bet15/30
Sana28.04.2022
Hajmi2,5 Mb.
#586139
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
135612 89165 МТ менежмент УМК 2021-2022

6-Мавзу: БОШҚАРУВ КАСБИЙ МАҲОРАТ СИФАТИДА


Режа:

  1. Педагогик маҳоратини асосий таркиблари

  2. Бошқарув қарори

  3. Рахбарнинг қабул қилиш маҳорати



Таянч сўзлар: педагогик маҳорат, таркиб, фаолият, тизим, педагогик жараён, мақсад, тактика, бошқарув, рахбарлик.

Педагогик маҳорат ўқитувчи - тарбиячига педагогик ижодкорлик, педагогик техника, таълим - тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўкувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, мулоқот олиб бориш тактикаси, нутқ маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий - маърифий ва тарбиявий ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, бу жараёнда хулқ-атворни ва ҳиссиётни жиловлай олиш хусусиятларини ўргатади ва ўз касбини ривожлантириб борувчи педагогик фаолиятлар тизими тўғрисида маълумотлар беради. Педагогик маҳорат ўқитувчининг педагогик фаолияти замирида такомиллашиб боради. Педагогик фаолият ёш авлодни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш учун жамият олдида, давлат олдида жавоб берадиган, таълим-тарбия беришда махсус тайёрланган ўқитувчилар меҳнати фаолиятидир. Бўлажак ўқитувчи ўз педагогик фаолияти жараёнида фаолиятнинг қуйидаги таркибий қисмларини билиши лозим: • Педагогик фаолиятнинг мақсади. • Педагогик фаолиятнинг обьекти ва субъекти. • Педагогик фаолиятнинг воситаси. Педагогик жараённинг моҳиятини англамаган, болага нисбатан чуқур ҳурматда бўлмаган ўқитувчи таълим-тарбия самарадорлиги ва инсон камолотини таъминловчи фикрга эга бўлмайди. Педагогик жараённинг вазифаси билим бериш, тарбиялаш, ривожлантириш бўлиб, ўқитувчининг фаолият мезонини бегилаб беради. Ўқитувчининг фаолияти педагогнк жараённинг қаракат воснтасидир. Педагогик жараённинг объектлари бўлмиш тарбияланувчи инсонга, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳига ҳамда алоҳида ўқувчига, педагогик жараённинг субъектлари — ота-оналар, ўқитувчилар, тарбиячилар, синф жамоаси, педагогик жамоа масьулдирлар ва улар жамият талаблари асосида таълим ва тарбия бериш фаолиятини бажарадилар. Ўқитувчи педагогик фаолиятининг ижобий натижалари меҳнат малакасини, яъни эгаллаган билимларини ўзининг ҳаётий ва амалий фаолиятида нечоғлик қўллай билиши билан белгиланади. Ўқитувчининг педагогик фаолияти самарали бўлиши учун зарур бўлган қобилиятлар тизимини: билим, болани тушуна олиш, кузатувчанлик, нутқ малакаси, ташкилотчилик, келажакни кўра билиш, диққатни тақсимлай олиш, вазиятни тўғри баҳолаш, юзага келиш эҳтимоли бўлган ҳар хил зиддиятларни ўз вақтида бартараф этиш, ўкувчиларни билим олишга қизиқтириш кабилар ташкил этади.


Шундай экан, ёш авлоднинг юксак билим ва тафаккур сохлби бўлиши учун барчамиз жавобгармиз. Бу жавобгарлик кўпроқ ўқитувчилар зиммасида. Дарҳақиқат, ўқитувчининг обрў-эътиборини таъминлайдиган илк восита унинг тарбиялавганлик даражасидир. Биринчидан, ўқитувчи маънавий жиҳатдан соғлом ва кенг фикрлай оладиган бўлиши, ўз миллий қадриятлари, урф-одатлари ва миллатимизнинг буюк сиймолари ижодий меросини теран билишлари керак. Айниқса, ўзи танлаган мутахассислик ва фан соҳасида изланишлар олиб борган алломаларнинг ҳаёти ва ижодини яхши билиши ҳамда мантиқий тафаккурга эга бўлиши лозим. Бу ўқитувчи педагогик маҳоратининг шаклланиб боришида муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз асосида давлатимизнинг буюк келажаги бўлмиш ёш авлодга чукур билим бериш ўқитувчидан юксак қобилиятни ва ишчанликни талаб қилади.
Педагогик маҳоратнинг асосий таркибий қисмлари миллий анъана ва урф одатларимиздан келиб чиқиб, ҳозирги глобал ривожланиш даврида янада тўлдириб борилиши мумкин.
1. Нутқ малакаси ва техникасини ўзлаштириш.
2. Тушунарли, таъсирчан фикр ва ҳис-туйғуларни сўзда аниқ ифодалаш.
3. Мимик ва пантомимик ҳаракатлардан ўз ўрнида фойдаланиш.
4. Маъноли ва очиқ чеҳрали нигоҳ билан қараш.
5. Ҳиссий психик ва тасодифий ҳолатларда ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олиш.
6. Турли вазиятларда тарбиячига хос бўлган ижодий кайфиятни бошқариш.
7. Кулги ва табассумда самимийликни эътироф этиш.
8. Ўқувчилар билан доимо яхши кайфият ва рагбатлантирувчи муносабатда бўлиш.
9. Саводли ва соф адабий тилда сўзлаш.
10. Аниқ имо-ишораларни ўз ўрнида ишлата олиш.
11. Ижодий педагогик қобилиятини қўллай билиш.
12. Муошарат одобига доимо риоя қилиш.
Ҳозирги вақтда ҳар хил масала бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинади, аммо уларнинг сифати жуда қониқарсиздир. Масалан, йирик корхона, фирмаларнинг менежерлари кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш масаласида, турли бўлимлар орасидаги ўзаро муносабатлар масаласида қарорлар қабул қилишда сезиларли қийинчиликларни бошдан кечирмоқдалар. Бу вазиятларда ўз соҳасида билимни, тарбия ишига оид тажрибани етишмаслигидир. Бундай вазиятдан осон чиқиш учун яхши қобилиятли раҳбарга мурожаат қилиш лозим.
Бошқарув қарори бир қатор талабларга жавоб бериши керак:

  1. Ҳар қандай бошқарув қарори жиддий мақсад йўналишига эга бўлиши, вужудга келаётган муаммоларни ечмоғи керак;

  2. Бошқарув қарори қонунга мос равишда бўлмоғи керак. У раҳбар эга бўлган ҳуқуқ доирасида қабул қилинмоғи даркор.

  3. Бошқарув қарори замонавий тараққий этиш босқичига тўғри келиши лозим. Қарор қабул қилишда шошма-шошарлик ва кечикиб қолишга йўл қўйилмаслик лозим.

  4. Қарор бошқа қарорларга зид бўлмаслиги, бошқа қарорлар билан келишилган бўлиши, шакли бўйича тушунарли, аниқ ифодаланган ва ихчам бўлиши керак.

  5. Тўғри қабул қилинган бошқарув қарори аниқ вазиятни барча хусусиятларини ҳисобга олган ва илмий ёндашув асосида тузилган бўлмоғи, ижтимоий-иқтисодий қонунларни таъсирини ҳисобга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш аҳволини таҳлили асосида қабул қилиниши керак

  6. Қарор тежамли бўлиши, яъни мақсадга эришишда энг кам харажатлар эвазига таъминланиши керак.

  7. Қарор аниқ амалга ошиши, уни қабул қила туриб, барча объектив ва шахсий чекланишларни, бошқарилувчи тизимни аниқ имкониятларини, мавжуд заҳираларни ва уларни ишлатилишини аниқ шароитларини ҳисобга олиши керак.

  8. Қарор самарали бўлиши керак, бу ерда самара деганда қўйилган мақсадга эришиш кўзда тутилади.

Ташкилотни бошқарининг асосий жиҳатларидан бири, бошварув қарорларин қабул қилиш ва улар ижросини таъминлашдир. Бошқарув қарори бирон объектни кўзланган мақсадга мувофиқ равишда бир холатдан, иккинчи холатга келтириш билан ифодаланади.
Раҳбарни бошқарув қарори билан боғлиқ жараëнни қуйдаги таркибий қисмларга ажратиш мумкин:

  1. Қарор қабул қилиш.

  2. Қарорни бажариш учун уни топшириқ сифатида йўллаш.

  3. Ходимларни ижрога ундовчи шароитни яратиш.

  4. Назоратни амалга ошириш.

Одатда ташкилот раҳбари томонидан қабул қилинувчи қарорлар турлича бўлиб, уларнинг
1.Яккаҳокимлик
2.Коллегиал
3.Жамоавий, турларини фарқлаш мумкин.Коллегиал тарздаги қарор қабул қилиш, муаммони мутахасислар билан муҳокама этиш натижасида, таклиқ этилган ғоялар ичида энг мақбулини раҳбар томонидан қабул қилишда ифодаланади. Бу қарорни натижаси ва амалга ошириш маъсулиятини ҳам раҳбар ўз зиммасига олади. Жамоавий қарор қабул қилишда эса орқали гуруҳ аъзолари томонидан қабул қилинади, унинг натижасига масъул бўлиб бутун жамоа ҳисобланади.
Бошқарув амалиётида қарорлар бир неча ишлаб чиқариш, хўжалик, иқтисодий, ижтимоий фаолият масалалари бўйича қабул қилинади ва улар ўзларининг ифодаланиш шакли, вақти бўйича қабул қилиниш услуби билан фарқ қилинади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish