Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ў Қ у в – у с л у б и й м а ж м у а



Download 2,5 Mb.
bet10/30
Sana28.04.2022
Hajmi2,5 Mb.
#586139
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
135612 89165 МТ менежмент УМК 2021-2022

«ФСМУ» методи


Технологиянинг мақсади: Мазкур технология иштирокчилардаги умумий фикрлардан хусусий хулосалар чиқариш, таққослаш, қиёслаш орқали ахборотни ўзлаштириш, хулосалаш, шунингдек, мустақил ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур технологиядан маъруза машғулотларида, мустаҳкамлашда, ўтилган мавзуни сўрашда, уйга вазифа беришда ҳамда амалий машғулот натижаларини таҳлил этишда фойдаланиш тавсия этилади.
Технологияни амалга ошириш тартиби:

  • қатнашчиларга мавзуга оид бўлган якуний хулоса ёки ғоя таклиф этилади;

  • ҳар бир иштирокчига ФСМУ технологиясининг босқичлари ёзилган қоғозларни тарқатилади:







  • иштирокчиларнинг муносабатлари индивидуал ёки гуруҳий тартибда тақдимот қилинади.

ФСМУ таҳлили қатнашчиларда касбий-назарий билимларни амалий машқлар ва мавжуд тажрибалар асосида тезроқ ва муваффақиятли ўзлаштирилишига асос бўлади.
Намуна.
Фикр: “Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” дастури”.
Топшириқ: Мазкур фикрга нисбатан муносабатингизни ФСМУ орқали таҳлил қилинг.

1-Мавзу: МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
Режа:
1. Мактабгача таълим – узлуксиз таълимнинг биринчи буғини
2. Мактабгача таълими тизимини такомиллаштириш.
3. Бошқарув жараёнининг ягона тизим сифатида таснифи.
4. Таълим сифатини бошқариш давлат тизими.
Таянч тушунчалар:

узлуксиз, такомиллаштириш, билиш, , режа, предмет, тамойил, рағбат, метод, қонуниятлар, фунциялар, режалаштириш, бошқариш, лойиҳалаштириш.


1. Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. 
Жумладан, сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари сони 45 фоиздан зиёдроқ камайган бўлиб, бугунги кунда республика бўйича болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 30 фоизни ташкил этади. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талабга жавоб бермайди. 
Мактабгача таълим тизимида вариатив дастурлар жорий этилмаган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли даражада ривожланмаган ҳамда тараққий этган мамлакатлар сингари ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ қилинмаган. 
Давлат мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, бу болаларни мактаб таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермайди. 
Бундан ташқари, мактабгача таълим сифати мониторингини юритиш тузилмавий ва ташкилий жиҳатдан назарда тутилмаганлиги сабабли, мактабгача таълим муассасаларидаги таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш замон талабларига жавоб бермайди. 
Хорижий давлатлар илғор тажрибасининг таҳлили замонавий мактабгача таълим муассасаларида мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун шароитларни яратишга йўналтирилганлиги билан тавсифланиб, боланинг ижобий ижтимоийлашуви имкониятларини намоён қилиш, унинг ҳар томонлама шахсга оид маънавий-ахлоқий ва онгли ривожланиши, мактабгача ёшга оид тегишли фаолият турлари асосида ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мулоқот доирасида катта ёшдагилар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини очишга қаратилган. 
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида: 
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг туман(шаҳар)лардаги бўлимлари ташкил этилсин. 
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин: 
биринчидан, мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
иккинчидан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш; 
учинчидан, республикада давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш, уларга солиқ имтиёзлари ва преференциялар бериш, бюджетдан субсидиялар ажратиш, шунингдек, болаларнинг мактабгача таълими ва тарбиясининг муқобил шаклларини амалиётга татбиқ этиш; 
тўртинчидан, замонавий инновatsiон педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига, шу жумладан нодавлат секторида жорий этиш; 
бешинчидан, миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш; 
олтинчидан, замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 
еттинчидан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш; 
саккизинчидан, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг рatsiонал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун муносиб шароитлар яратиш, кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштириш; 
тўққизинчидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш. 
3.Таълимни бошқариш қонуниятлари бошқарув жараёнида турли элементлар ва ҳодисаларнинг объектив равишда мавжуд бўлган, такрорланувчи ўзаро алоқаларини акс эттиради. Улар умумий ва хусусийга бўлинади. Умумий қонуниятлар бошқарувнинг барча тизимларига хос бўлса, хусусийлари айрим таълим ташкилотлари ва муассасаларининг амал қилиши билан боғлиқ.
Қуйидагиларни бошқарувнинг умумий қонуниятлари сирасига киритиш мумкин: устувор самарадорлик ва онгли режали бошқариш; бошқарадиган ва бошқариладиган тизимларнинг, бошқариш субъекти ва объектининг ўзаро муносабати, бошқарувда меҳнат тақсимоти ва кооперatsiяси жараёнларини кучайтириш. Ушбу қонуниятларни кўриб чиқамиз.
Таълимни онгли бошқаришнинг устувор самарадорлиги қонунийдир, чунки унда кечаётган жараёнларни режали бошқариш тизими амалда ушбу жараёнларни беихтиёр тартибга соладиган бош­қариш тизимларидан самаралироқдир. Ҳозирги таълимда бошқаришнинг барча даражаларида дастурий-мақсадли ёндашув, тизимли ёндашув ва таҳлил кенг қўлланилаётганлиги бунинг далилидир.
Бошқарадиган ва бошқариладиган тизимлар, бошқариш субъекти ва объектининг ўзаро муносабати қонуният эканлиги бошқарув соҳасининг бошқарув объекти талабларига мувофиқлигини билдиради. Чунончи, иқтисодиётни ривожлантиришда 90-йилларнинг ўрталаридан кўзга ташланган силжишлар мамлакатимизда бутун бошқарув аппаратини муайян ўзгартиришни талаб қилди, бу ҳол 1997 йилдан бошланган таълим ва кадрлар тайёрлашдаги ислоҳотлар мажмуида ўз ифодасини топди. Натижада таълим ва уни бошқариш тизими ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар, фан-техника тараққиёти талабларига мос тушган ҳолда барқарор ривожланиш тамойилини касб этди.
Бошқарувда меҳнат тақсимоти ва кооперatsiялаш жараёнларининг кучайишини ҳам таълимни бошқаришнинг умумий қонуниятларига киритиш мумкин. Қонуният, биринчидан, бошқарувда меҳнатнинг бундан кейин ҳам горизонтал ва вертикал тақсимотини акс эттиради, бу ҳол бошқарувнинг ривожланганлиги, бошқариладиган тизимлар кўлами кенгайганлиги, янги функсиялар ва фаолият турлари пайдо бўлганлиги билан боҚлиқдир. Иккинчидан, меҳнат тақсимоти унинг мувофиқлаштирилишини, яъни бошқарув меҳнатини кооперatsiялашда ўз ифодасини топадиган бошқарув субъектлари иши мувофиқлаштирилишини тақозо қилади.
Агар умумий қонуниятлар умуман бошқарувга хос бўлса, хусусий қонуниятлар бошқарувнинг айрим томонлари ва тизимлари учун хосдир.
Қуйидагиларни хусусий қонуниятлар сирасига киритиш мумкин: бошқарув функсияларининг ўзгариши, бошқарув босқичлари сонининг мақбуллаштирилиши, бошқарув функсияларининг жамланиши ва назоратнинг кенг тарқалиш қонунияти кабилар.
Таълимни бошқариш функсияларининг ўзгариш қонуниятлари бошқарувнинг турли иерархик даражаларида бир функсиянинг юксалиши, бошқасининг пасайишини билдиради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги даражасида асосан таълим мазмунини қамраб олган стратегик вазифалар (ўқув режалари, дастурлари, давлат таълим стандартлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва бошқалар) ҳал қилинса, таълим муассасаси даражасида кўпроқ умумий ўрта таълим мақсадларини амалга ошириш билан боғлиқ тактик масалалар ҳал этилади.
Бошқарув босқичлари сонини мақбуллаштириш қонуниятлари бошқарувнинг ортиқча бўғинларини бартараф этишни тақозо қилади, бу ҳол унинг мослашувчанлиги ва тезкорлигини кучайтиради.
Таълимни бошқариш функсияларини жамлаш шундан иборатки, ҳар бир бошқарув босқичи функсияларни кўпроқ жамлашга, яъни бошқарув ходимлари сонини кўпайтиришга интилади. Барча мамлакатларда бюрократик аппарат сони ошиб бораётгани ҳақида маълумотлар бу қонуниятни яққол намойиш этади.
Назоратнинг ёйилганлик қонунияти қўл остидаги ходимлар сони билан бошқарув ходими томонидан уларнинг фаолиятига самарали раҳбарлик қилиш ва ишларини назорат қилиш имкониятлари ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради.
Таълимни бошқаришнинг (ҳам умумий, ҳам хусусий) қонуниятлари объектив хусусиятга эга бўлиб, кишилар фаолиятини бошқариш жараёнида амалга оширилади. Таълимни бошқариш тамойилларини шакллантиришда бошқарув қонуниятлари тўлиқ ҳисобга олиниши керак.
4.Таълимни бошқариш тамойиллари — бу бошқарув тизими, тузилмаси, бошқарувни ташкил этишнинг асосий талабларини белгилаб берувчи қоидалар демакдир. Бошқарув тамойиллари ҳам, қонуниятлар каби, умумий ва хусусийга бўлинади.
Таълимни бошқаришнинг умумий тамойиллари универсал табиатга эга бўлиб, бошқарувнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади.
Қуйидагиларни таълимни бошқаришнинг умумий тамойиллари сирасига киритиш мумкин: аниқ мақсадга йўналтирилганлик, режалилик, билимдонлик, интизомлилик, рағбатлантириш, иерархиклик (поғоналилик).
Аниқ мақсадга йўналтирилганлик тамойили дастурий-мақсадли бош­қарувнинг моҳияти билан белгиланган бўлиб, ҳар бир таълимни бошқариш органи ва унинг ҳар бир бўлинмаси олдига мақсадлар аниқ қўйилишини кўзда тутади. Бунда мақсад ҳақиқатан ҳам эришиш мумкин бўлган ва иложи борича аниқ-равшан белгиланган бўлиши керакки, бу иш ақлга мувофиқ бўлишини таъминлайди, ходимлар саъй-ҳаракатини унинг ижросига сафарбар этади.
Аниқ мақсадга йўналтирилганлик тамойили қўйилган мақсадларгина эмас, балки ана шу мақсадларнинг зарур ресурслар билан нисбати даражасини аниқлашни ҳам назарда тутади. Бунда мақсадларни уларга эришиш учун зарур бўлган асосий ресурслар билан боғлашни таъминлашгина эмас, балки диққат-эътиборни мақсадларга эришишга халақит бераётган энг заиф бўғинга қаратиш ҳам керак бўлади.
Таълимни режали бошқариш тамойили ҳам дастурий-мақсадли бош­қариш билан боғлиқ бўлиб, ҳаракат дастурини тузиш ва уни амалга оширишни кўзда тутади. Режалилик иш шароитини нормаллаштириш ва уни ижрочилар ўртасида тақсимлашда ижрочилар хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва уларга йўл-йўриқ беришда, шунингдек ҳар бир ишнинг ва умуман дастурнинг бажарилишини ҳисобга олиш ва назорат қилишни ташкил этишда намоён бўлади. Ушбу тамойилнинг амалда бажарилиши бутун бошқарув тизими режа асосида ташкил этилишига олиб келади.
Билимдонлик тамойили менежернинг бошқарув объектини билишини, ҳеч бўлмаганда, қарорлар қабул қилишда мутахассисларнинг фойдали маслаҳатларини қабул қилишга қодирлигини англатади. Билимдонлик тамойили меҳнатнинг функсиялар бўйича горизонтал тақсимланиши билан боғлиқ.
Бошқарувнинг ҳар қандай тизимида ҳар қандай даражада мавжуд бўлиши керак бўлган интизом бошқарувнинг ажралмас тамойили ҳисобланади. Интизом раҳбар кўрсатмаларининг, лавозим вазифаларининг, йўриқномаларнинг, буйруқларнинг ва бошқа директив ҳужжатларнинг шубҳасиз бажарилишини кўзда тутади. Интизом даражаси кўп жиҳатдан бошқарув маданиятини белгилайди.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish