Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Бутун жаҳон савдо ташкилоти –1995 йилнинг 1 янва
-
рида Тарифлар ва савдо бўйича бош битим вориси сифати
-
да Халқаро миқёсидаги ягона орган сифатида ташкил топ-
ган. У Халқаро савдо соҳасидаги муносабатларни назорат 
этиш вазифасини амалга оширади. Бутунжаҳон савдо таш
-
килоти ихтисослашган муассаса ҳисобланмасада, БМТ би
-
лан аҳдлашув ва амалий ҳамкорлик ўрнатиш ҳуқуқига эга. 
Бутунжаҳон савдо ташкилоти аъзо мамлакатлар савдо сиёса
-
тининг Халқаро ҳуқуқий асосини ташкил этган 28 битимга 
таянган ҳолда фаолият юритади. Ушбу битимлар 3 асосий 
мақсадни назарда тутади: 1) Жаҳон миқёсида савдонинг им
-
кон доирасида эркин амалга оширилишига кўмаклашиш; 
2) Музокаралар йўли билан савдо фаолиятини босқичма-
босқич янада либераллаштиришга эришиш; 3) Зиддиятлар
-


63
ни ҳал қилишнинг оқилона усулларини яратиш ва амалиётга 
жорий этиш. Халқаро савдо муносабатларига доир битимлар 
савдо музокараларининг Уругвай якуний актида ўз ифода
-
сини топган. Ушбу битимлар асосида қуйидаги тамойиллар 
ётади: камситишга йўл қўймаслик (кўпроқ қулайлик яра
-
тиш тамойили), савдонинг янада эркинлашуви, рақобатни 
рағбатлантириш, шунингдек, кам тараққий этган мамлакат
-
лар учун алоҳида шартларнинг белгиланиши. Бутунжаҳон 
савдо ташкилотининг мақсадларидан бири йўл қўйилаётган 
қонунбузарликларга чек қўйиш. Бутунжаҳон савдо ташкило
-
тининг раҳбар органи икки йилда бир марта чақириладиган 
Конференциядир. Кундалик ишлар билан эса кенгаш 
шуғулланади.
Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти –1948 йил
-
да ташкил топган бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида БМТ
-
нинг етакчи институти ҳисобланади. Унинг мақсади имкон 
даражасида барча халқлар саломатлик даражасини юксал
-
тиришга қаратилган. Бутунжаҳон соғликни сақлаш таш
-
килотининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1) жаҳоннинг барча мамлакатларида соғликни сақлаш ма
-
салаларида раҳбарликни таъминлаш; 2) ҳукуматларнинг 
миллий соғликни сақлаш дастурларини амалга ошириш ва 
баҳолаш ҳамда бу борада режалаштириш ишларини тако
-
миллаштиришда ёрдам бериш; 3) тақдим этилган тиббий 
технологиялар ва соғлиқни сақлаш андозаларини кенг ёйиш, 
ахборотларни тарқатиш. Ушбу ташкилотнинг раҳбар орга
-
ни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси бўлиб, унинг 
таркибига барча аъзо давлатлар киради. Ассамблея ҳар йили 
чақирилади. 1977 йилда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш таш
-
килоти биринчи бўлиб “Саломатлик ҳамма учун” шиорини 
ўртага ташлаган эди. Ташкилотнинг Браззавил (Конго), Ва
-
шингтон (АҚШ), Қоҳира (Миср), Копенгаген (Дания), Нъю-
Деҳли (Ҳиндистон) ва Манила (Филиппин) каби шаҳарларда 
ҳудудий бўлимлари фаолият юритмоқда.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish