Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Аграр муносабатлар – ерга эгалик қилиш, тасарруф 
этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини 
ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар.
Аграр сиёсат – давлатнинг аграр муносабатлар (қишлоқ 
хўжалиги) соҳасидаги фаолияти бўлиб, у аграр масалаларни, 
қишлоқ хўжалигини, ерга бўлган мулкчилик муносабатлари
-
ни ва ҳоказоларни ривожлантириш йўллари ҳақидаги маса
-
лаларни ҳал қилишга қаратилган сиёсатнинг бир тури.
Агробизнес – тадбиркорлик фаолиятининг қишлоқ хў
-
жалиги ва у билан боғлиқ соҳалардаги намоён бўлиш шакли.
Агросаноат интеграцияси – қишлоқ хўжалиги би
-
лан унга хизмат қилувчи ва маҳсулотни истеъмолчига ет
-
казиб берувчи туташ тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш 
алоқаларининг ривожланиши ҳамда уларнинг узвий бири
-
киш жараёнидир.
Агросаноат инфратузилмаси – бевосита қишлоқ хўжа
-
лик ишлаб чиқаришига хизмат кўрсатувчи соҳалар.
Агросаноат мажмуаси – қишлоқ хўжалик маҳсу-
лотларини етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ва 
истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ хўжа
-
лик тармоқларининг бирлиги. 
Агросаноат мажмуаси
-
ни
истеъмолчиларнинг талабини қондириш имконияти
-
га эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида 
иқтисодиётнинг айрим ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, 
қайта ишлаш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи соҳаларнинг 
иқтисодий уйғунлашуви ташкил этади.
Адаптация – инсоннинг ёки корхонанинг мавжуд ёки ўз
-
гарувчи шароитларга мослашиш жараёни.


8
Айирбошлаш. Айирбошлаш жараёни яратилган неъмат
-
лар ва бойликларнинг ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол
-
чиларини боғловчи бўғин ҳисобланади. Бунда ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида иқтисодий алоқа, 
яъни – айирбошлаш жараёни пул воситасида амалга ошири
-
лади. Айирбошлаш тарихан икки шаклда мавжуд бўлган: би
-
ринчиси – бартер, иккинчиси, товар айирбошлаш. 1. 
Бартер

бунда бир маҳсулот бошқасига тўғридан-тўғри ва маълум 
миқдорий нисбатда айирбошланади. Бу ерда пул иштирок 
этмайди. Бартер айирбошлашнинг архаик, яъни ўта кўҳна 
шакли, маҳсулот турлари кўпайиб, айирбошлаш кенгай
-
ган шароитда у иш бермай қўяди, чунки маҳсулотлар ғоят 
кўп бўлганидан бир маҳсулотни бошқа керакли маҳсулотни 
топиб, унга айирибошлаш қийин бўлади. Бу операция узоқ 
вақт талаб қилганидан эҳтиёжни қондириш кечикади ва бу 
қимматга тушади. 2. 
Товар айирбошлаш усули
. Бу усул юз 
берганда бир товар бошқасига пул воситасида айирбошлана
-
ди, яъни товар пулга сотилади ва шу пулга бошқа товар ха
-
рид этилади. Бу усул эҳтиёжни ўз вақтида кам зарар қилган 
ҳолда қондириш имконини яратади, чунки пулга хоҳлаган 
нарсани хоҳлаган вақтда сотиб олиш мумкин бўлади. Бу усул 
бартердан фарқли ўлароқ айирбошлашнинг тез бўлишини, 
бинобарин товар топиш учун зарур вақтнинг тежалишини 
таъминлайди. Айирбошлаш жараёнида у қандай бўлмасин 
пировард натижада эҳтиёж учун зарур маҳсулот ва хизмат
-
ларга эга бўлинади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish