Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»


Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – 
иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чек
-
сиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни 
(ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш 
ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган 
иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжалик
-
ни самарали юритиш қонун – қоидаларини ўрганишдан 
иборатдир. 
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети
– иқтисодий ривожланишнинг шароитларини, омиллари
-
ни ва аҳамиятини аниқлаш мақсадида иқтисодий ресурс
-
лар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини 
қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматлар
-
ни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни 
истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий 
муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали 
юритиш қонун–қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг ўзига хос тадқиқот 
усуллари: а) 
илмий абстракция усули –
воқеа, ҳодисаларнинг 
таҳлил пайтида халал бериши мумкин бўлган иккинчи да
-
ражали белгилари эътибордан четлаштирилиб, ўрганилаёт
-
ган жараённинг асл моҳиятига тегишли белгиларга эъти
-
борни қаратишдир. б) 
таҳлил ва синтез усули
. Таҳлил – бу 
ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш ва 
уларни изчиллик билан таҳлил қилиш. Синтез – бу ҳодиса 
ва жараёнларни қисмларга бўлиш асосида умумий хулоса 
чиқаришдир; в) 
мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги 
усули.
Тарихийлик далили иқтисодий фанларда ҳам тари
-
хий ривожланиш нуқтаи назаридан тадқиқот олиб бориш
-
ни зарур қилиб қўяди. Чунки иқтисодий жараёнлар жами
-
ятнинг тарихий ривожланиш босқичларида рўй беради. 


174
Мантиқийлик усулида жараёнлар фақатгина тарихий нуқтаи 
назардан эмас, шу билан бирга ички зарурий ва қонуний 
боғланишлар бўйича ҳам таҳлил қилинади; г)
экспери
-
мент усули
. Иқтисодий ўсишнинг кескин ўзгариши, хусу
-
сан иқтисодиётнинг инқироз ва беқарорлик босқичларида 
экспериментдан кенг фойдаланилади; д) 
индукция ва дедук
-
ция усули.
Индукция амалиётдан назария томон боришни, 
реал ҳаётдаги рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлардан на
-
зариялар яратишни билдирса, дедукция назариядан амали
-
ёт томон боришни, яратилган назарияларни кишиларнинг 
амалий ҳаётида синаб кўришни англатади; е) 
позитив ва 
норматив усуллар
. Позитив усул иқтисодий ҳодисаларнинг 
реал ҳаётдаги ҳолатини қандай бўлса шу ҳолича акс эт
-
тиради; ж) 
макроиқтисодий ва микроиқтисодий таҳлил.
 
Микроиқтисодий таҳлилда иқтисодиётнинг бошланғич 
бўғини бўлмиш корхона ва бошқа иқтисодий субъектлар
-
нинг юқори пировард натижага эришишга қаратилган хатти-
ҳаракати, хулқи тадқиқ қилинади. Макроиқтисодий таҳлилда 
миллий иқтисодиётнинг ҳолати, фаолият қилиши ва натижа
-
лари тадқиқот қилинади. Иқтисодий ресурсларни тўлиқ банд 
қилиш, инфляцияни жиловлаш ва иқтисодий мувозанатлик
-
ни таъминлаш орқали иқтисодий ўсишга эришиш муаммола
-
ри бу таҳлил объектидир. Макроиқтисодий таҳлилда миллий 
хўжалик, унинг алоҳида секторлари (давлат, хусусий, ара
-
лаш) ва жаҳон хўжалиги ўрганилади; з) 
иқтисодий жараён
-
ларни миқдорий таҳлил қилишда
математик, статистик усул
-
лар ва графиклардан кенг фойдаланилади. Математик усул 
иқтисодий ҳодиса ва жараённинг миқдорий ўлчамларини 
аниқлаш имконини берса, график усул ўзгарувчи миқдорлар 
ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди; и)
 
иқтисодий моделлар
– бу реал воқелик, иқтисодиёт ва унда
-
ги рўй берадиган ҳодиса ҳамда жараёнларнинг соддалашти
-
рилган манзарасидир. Бунда иқтисодий моделларнинг икки
-
та тури ўз ўрнига эга бўлади: мувозанатлашган ва оптимал
-
лашган моделлар:– мувозанатлашган моделлар иқтисодий 


175
ҳодиса ва жараёнлар ёки уларнинг натижалари миқдорий 
ўлчамлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни акс эттиради. Ма
-
салан, ялпи талаб ва ялпи таклиф модели, товарлар миқдори 
ва пул массаси модели, даромадлар ва харажатлар моде
-
ли ва ҳ.к.; – оптималлашган моделлар – алоҳида олинган 
иқтисодий ҳодиса ёки унинг натижасидаги миқдорий ўзга-
ришларни ва ҳар бир даврдаги оптимал меъёрларини харак
-
терлайди. Масалан, нарх модели, харажатлар модели, даро
-
мадлар модели ва ҳ. к.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish