Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 203,25 Kb.
bet36/68
Sana06.06.2022
Hajmi203,25 Kb.
#642619
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
Экологик менежмент ва аудит

Экологик экспертизарежалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш.
Экологик экспертиза тўғрисидаги қонуннинг асосий мақсади ва вазифалари — мўлжалланаётган хўжалик, бошқа хил фаолиятни режалаштириш ҳамда амалга оширишдан аввал, ушбу фаолиятни экологик талаблар, хусусан, фуқаролар соғлиҚига қай даражада таъсир этиши мумкинлигини аниқлаш, шунингдек, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг экологик талабларга жавоб бера олиши етарлилиги ва илмий асосланганлигини аниқлашдан иборат (13-расм).
Қонунда белгиланган «бошқа хил фаолиятга»: давлат дастурлари, концепцияларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш кучлари, ижтимоий ва иқтисодий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш лойиҳаларини тузиш; барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини ажратиш, ҳужжатларни тайёрлаш ва ўтказиш; техника, технология, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар тайёрлаш; алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зона (тегра)лари мақомини бериш; шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни амалий қўллаш механизми ҳам экспертиза объекти бўлади ва улар, албатта, мутахассислар хулосасига муҳтождир.
Экологик экспертиза давлат, жамоат ва ихтисослаштирилган фирмалар томонидан ўтказилиши мумкин (Қонуннинг 4, 12, 23, 24-моддалари). Лекин давлат экологик экспертизасидан ўтиш инсон фаолиятининг юқорида санаб ўтилган ҳамма жабҳалари учун мажбурийдир. Шунинг учун ҳам махсус ваколатланган — Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг турли мақомдаги эксперт бўлинмалари томонидан ўтказилиши Қонуннинг 21-моддасида акс эттирилган. Агарда хўжалик ёхуд бошқа фаолият юргизувчи субъект (буюртмачи) давлат экологик эксперт комиссияси хулосасидан қониқмайдиган бўлса, у ўз эътирозини умумий ёки хўжалик судларида кўриб чиқиш учун даъво билдириш ҳуқуқига эга.
Давлат экспертизасини ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги ва айрим, ўта мураккаб шароитларда, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси — бош давлат эксперти рухсати билан 2 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Ушбу экспертиза фаолиятини молиялаш буюртмачилар ҳисобидан бўлади.
Қонун фуқаролар, фуқаролар йиғини, ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоат экспертизасини ўтказишга ҳам имкон беради. Чунки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг конституциявий ҳуқуқи (Конституциянинг 24, 29-моддалари) қулай ва хавфсиз атроф табиий муҳитда яшаш ва бу ҳақда қонун билан чегараланмаган тарзда ахборот олиши мумкин. Экологик экспертиза нуқтаи назаридан, улар ўз маблаҚлари ҳисобига, давлат экспертизасидан ташқари мустақил ҳолда экологик экспертизани ўтказишлари мумкин. Фақатгина жамоат экологик экспертиза хулосаси тавсия кучига эга бўлади ва давлат экспертиза хулосасини текшириб кўриш ҳамда судга даъво эътирози билан чиқиш имконини беради.
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш учун фуқаролар, фуқаролар йиғини ёки жамоат ташкилотлари мустақил эксперт ко­миссия­сига «Экологик оқибат аризасини» беришлари мумкин. Бу аризада улар икки масалани ёритишлари керак: 1) экологик таваккалликни ҳисобга олган тарзда атроф табиий муҳит ҳолатининг бузилиш оқибатлари; 2) экологик зарар оқибатларини тугатиш, атроф-муҳит ҳолатини тиклаш ва мўътадиллаштириш учун зарурий чора-тадбирларни кўрсатиш. Экспертларнинг вазифаси эса ушбу вазият ёки ҳолатни тўғри ёки нотўғрилигини исботлашдан иборат бўлади, холос. Агарда жамоат экспертизаси давлат экспертизаси хулосаси билан тўғри келмаса, унда ушбу низоли ҳолат ҳақида давлат экологик экспертизасини та­йинловчи давлат органи, прокуратура ёхуд суд органларига мурожаат этиш орқали масалага ойдинлик киритиш мумкин.



Download 203,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish