15-мавзу. Ўзбекистонда оилаларни ижтимоий ҳимоялашда инновацион тенденциялар
Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ислоҳотлари.
Оилалар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими динамикаси.
Оилаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини такомиллаштиришда инновацион тенденциялар.
Оила-никоҳ муносабатлари барқарорлигини таъминлашда социал инновациялар.
Модернлашган постиндустриал жамиятларда оила ва оилавий муносабатлар маълум трансформацияларни бошидан кечирар экан аввало бундай ҳолат хотин-қизлар тенг ҳуқуқлиги ғоялари уларга нисбатан дискриминациянинг ҳар қандай шаклларига барҳам берилиши ғояларидан келиб чиқиб улар ижтимоий фаоллигини қўллаб қувватлаш шарт-шароитларини яратилишига туртки бўлди. Хусусан, замонавий оилаларда шахсий салоҳиятнинг роли ва аҳамиятини ўсиб бораркан, оила аъзоларининг ҳар бири, жумладан, хотин-қизларнинг ижодий салоҳиятини янада очилиши, уларнинг ижтимоий социал мослашувчанлик имкониятларини ўсиши кузатилмоқда. Натижада оиланинг анаънавий функциялари қаторидан янги – персоналитар (лотинчадан, persona – шахс) функция ўрин олди. Ушбу функцияга биноан, шахснинг индивидуаллиги, ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатида тан олинди. Оиланинг ҳар бир аъзоси, жумладан, аёлларнинг касбий-ижодий ривожланиши ва ўзлигини намоён этишда шарт-шароит яратилди.
ХХI асрдаги илғор аёлларнинг ўзига хос социал қиёфасини шакллантирган бўлса, иккинчи томондан модернизациялашув жараёни аксарият давлатларда оилавий турмуш тарзи ижтимоий-психологик асосларини қайта қурилишига олиб келди. Анъанавий оилавий қадриятлар тизими трансформацияси оқибатида аёлларнинг ҳаётий қадриятлари ҳам ўзгарди.
Бизга маълумки, меҳнатга лаёқатлилик ва репродуктив ёши хотин-қизларда айнан бир пайтда кечиши боис, уларда маълум мутахассисликни эгаллаб касбий маҳоратга эришиш ҳамда оила қуриб фарзандларни дунёга келтириб улар тарбияси билан шуғулланиш ўртасидаги зиддиятли вазиятларни шакллантиради. Социологик нуқтаи назардан бу давр асосан индивид ёшининг ижтимоий конструкциясидан келиб чиқиб «ёшлик» ва «ўрта ёшлилар» босқичига тўғри келади. Бу борада ўз тадқиқотларини олиб борган Э.Эриксон инсоннинг саккиз босқичли ҳаётий циклни ишлаб чиқар экан, унингча, бешинчи (ёшлик) ва олтинчи (етуклик) босқичида инсон касб танлаш, мос иш қидириш, ҳаётдаги йўлдошни танлаш, оила қуриш, фарзандларни дунёга келтириб, вояга етказиш билан шуғулланади. Бу даврда эркаклар оилавий ҳаёти касбий фаолиятига тўсиқ бўлмасдан давом этса, аёлларда аксинча, “оила ёки иш” танлови, ёки “қўш масъулият” муаммолари кўндаланг туриб қолади.
А.ван Геннепнинг замонавий жамиятларда инсон ҳаёти циклик ривожланиши моделига кўра ижтимоий етуклик, эр-хотинлик ва ота-оналик, ижтимоий мақомнинг ошиши, касбий ихтисослашиш каби иерархик босқичларни қамраб олувчи пиллапоялардан кўтирилиб боришда аёллар эркаклар қаторида ижтимоий-сиёсий фаоллигини намоён этмоқдалар.
Шу боис, модернизациялаш шароитида инсон учун яратилган моддий-маънавий неъматлар тақсимотида ўзнинг муносиб улушига эга бўлиб истаги гендер номутаносиблик ғояларини четлаб ўтиб иқтисодий-молиявий мезонлар асосида аёл ва эркак зиммасидаги масъулиятни тенг тақсимлайди. Шу аснода оилавий ҳаёт циклининг тўрт асосий босқичи давомида аёлнинг эркак билан тенг шартлар ва имкониятлар асосида зарурий даромадни биргаликда ишлаб топиш долзарблаштиради. Ушбу зарурият эса ўз ўрнида замонавий ижтимоий-сиёсий фаол аёллар ижтимоий мобиллигини ўсишига туртки беради. Агарда оила авваллари эрнинг маоши ҳисобига кун кечирган ва айнан эркак учун хордиқ имкониятлари яратилган бўлса эндиликда, эр ва хотин иккиси ҳам кареьра қиладилар ва кун кечириш учун зарурий маблағни ишлаб топадилар. Иш билан банд аёллар уйига кеч кириб келади, уларни магазинда, қўни-қўшнилар билан бирга юрганини деярли учратиш мушкул. Истиқболда кундуз куни дўконда кексалар ёки гўдак болалари билан юрган аёлларнигина учратиш эҳтимоли баланд.
Анъанавий никоҳ қайди ўзгармоқда, никоҳ учун жуфтликни ёпиқ тизимидан очиқ шаклига ўтиш содир бўлмоқда; иккинчидан, ҳукмрон жинсий маънавият ва аҳлоқ тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Натижада аксарият ғарб давлатларида оила-никоҳ муносабатлари таназзулга учрамоқда. Аёлларнинг анъанавий мақоми ва роли тўғрисидаги турғун тушунчалар долзарблигини йўқотиб, унинг ўрнини персоналитар функцияси яққол бўлган эгалитар муносабатларга таянадиган нуклеар оила ёки никоҳнинг легаллашмаган эркин турлари оммалашмоқда.
Таькидлаш жоизки, бутунжаҳон иқтисодиёт форуми экспертлари охирги беш йилда юқорида таъкидланган ҳолатлар бўйича рейтингни тузиб келадилар. Бунда улар қуйидаги мезонларни ҳисобга оладилар:1 1) меҳнатга ҳақ тўлашдаги фарқ; 2) эркаклар ва аёллар даромадларининг нисбати; 3) бошқарув тузилмасига кирувчи ҳамда меҳнат билан машғул бўлган юқори малакали аёллар сони; 4) аёлларнинг маълумотлилик даражаси; 5) туғилиш, оиладаги ҳаёт шароитлари ва узоқ ҳаёт кечириш бўйича фарқлар; 6) парламент аъзолари бўлган аёллар ва вазир аёллар сони ва бошқалар.
Ваҳоланки, жамиятни модернизациялаш шароитида эркак ва аёллар ўртасидаги касбий-профессионал ва оилавий-никоҳ муносабатларидаги тенглик ғояларини зўр бериб тарғиб қилинсада расмий маълумотларга кўра кўп жабҳаларда гендер тафовут ҳамон сақланмоқда. Биргина бўш вақт тақсимотига кўра аёл уй ишларига 33,6 фоиз, эркаклар 11,3 фоиз вақт сарфлайди. Аёллар суткада уй ишига 3 соат, эркаклар эса 0,65 соат сарфлайдилар. Бундан ташқари, аёл ҳам 8 соат меҳнат қилиб, оилада эркак каби ҳордиқ чиқариш, маданий дам олиш орзуси билан яшайди”1.
Хуллас, модернизациялашаётган жамиятда аёлнинг ўрни ва роли ҳақида гап кетар экан, бу ижтимоий воқелик сифатида назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш зарур. Ҳозирда ушбу масалага оид баҳс-мунозараларда бир-бирига зид икки хил қараш шаклланиб улгурди:
Биринчи ёндашувга биноан аёллар ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида фаол иштирок этишлари зарурлиги таъкидланади. Бундай позицияда турувчилар аксарият ҳолларда аёллар ва эркакларнинг хуқуқий тенглигини уларнинг амалий тенглиги маъносида талқин этадилар.
Иккинчи ёндашув вакиллари эса моҳият-эътибори билан аёллар фаолиятини асосан оилавий турмуш доираси билан чеклаб қўйиш ғоясини илгари сурадилар. Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион фаолиятга ундаш давр талаби бўлиб, бу борада нозик мувозанатни ушлаб туриш мураккаблигича қолмоқда. Дунё мамлакатлари аҳолисининг турмуш тарзи, миллий-этник хусусиятлари, глобаллашиш, модернизация жараёнлари билан тўқнаш келган бир даврда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллиги жамият ва шахс ҳаёти барқарорлигини таъминлаш омили сифатида юқори интеллектуал ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланиши эса давр талаби бўлиб қолмоқда.
Республикамизда доимий аҳоли сонининг жинси бўйича тақсимланиши бўйича аёллар 49,8% (15736,4 нафар), эркаклар 50,2% (15838,9 нафар)ни ташкил қилмоқда2. Жиноятчиликнинг жинсий кесимдаги таҳлилига кўра 90-95% жиноятчилик асосан эркаклар зиммасида бўлса, 5-10% хотин-қиз жиноятчилигини ташкил этади. Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг салмоқли қисми асосан мулкка қарши содир этилган жиноятлардан иборат. Аммо, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидаги хотин-қизлар орасида шахсиятга нисбатан содир этилган жиноятлар кўпчиликни ташкил этиши. Хотин-қизлар орасидаги жиноятчилик 2014 йилга нисбатан 2017 йилда 4.6% га камайган бўлса-да вилоятлар кесимида Фарғонада 8,9%, Сурхондарёда 2,7% Бухорода 0,3% га ўсган. Жиноятлар тури бўйича аёллар орасида безорлик 16,7%, фирибгарлик 13,1%, қасддан тан жароҳати етказиш 10,7%, товламачилик 8,8% га ошган3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, шунингдек, ўтган йили махсус рўйхатдан чиқарилган 2 587 нафар диний оқим аъзоси бўлган аёлларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди1.
Охирги йилларда ажрашишлар сони ҳар йили 10-11 фоизга ошиб боргани ташвишланарлидир. 2017 йилда 31 мингдан зиёд ажралиш ҳолати қайд этилган. Бунинг оқибатида, асосан, аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Аёллар ўртасида жиноятга қўл уриш ҳоллари кўп учрамоқда. Президентимизнинг юқорида қайд этилган фармонида шу каби масалаларни ҳал этиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида республлика миқёсида хотин-қизлар қўмиталари тузилмасини тубдан такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этувчи масалага айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |