Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


-мавзу. Ривожланган давлатларда оила-никоҳ институти таназзули



Download 1,39 Mb.
bet28/54
Sana24.02.2022
Hajmi1,39 Mb.
#183920
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
2 5240046502700649371

8-мавзу. Ривожланган давлатларда оила-никоҳ институти таназзули
Режа

  1. Никоҳ ва оила бузилишининг ижтимоий-психологик омиллари.

  2. Оиланинг персоналитар функцияси.

  3. Ғарб мамлакатларида оила ва никоҳ муносабатларининг парчаланиши.

  4. Никоҳнинг бузилиши ва ажрашувлар: глобал тенденциялар.

  5. Норасмий никоҳ муносабатлар ва фарзандлар тарбияси.

  6. Оила ва никоҳ муносабатларида гендер тенглик амалиёти.

Замонавий оила моделларини кўриб чиқишдан олдин «модернизация» тушунчаси мазмунини англаш зарур. Ушбу тушунчанинг асл мазмуни макросоциал жараёнларни англатиб, анъанавий жамиятдан замонавий (модерн) жамиятга ўтишни билдиради. Модернизация ғояларининг шаклланиши сиёсий, иқтисдий ва интеллектуал трансформациялар натижасида содир бўлиб, уларнинг ўзаро уйғун мавжудлигини талаб этади.


Этимологик тушунча сифатида «модернизация» ўрта асрлардаги лотин тилига тегишли бўлиб modo – айни дамда, ҳозир, эндиликда, шу дамда маъноларини билдиради ва modus – тадбир, тартиб олмошидан келиб чиқади. Аста-секинлик билан лотин тилида mode, modern, modernizer сўзлари шаклланди. Мода тушунчаси остида – айни пайтда маълум ижтимоий муҳитда намунавий саналувчи одатлар ва дид йиғиндиси англанади. Modern (moderne – фр.) равиши – янги, замонавий маъноларини билдиради. Ундан ҳосил бўлган modernize (moderniser – фр.) феъли замонавий талабларга мос тарзда такомиллаштириш, янгилаш, ўзгартириш маъноларини билдиради. ХХ асрнинг ўрталарида modernity ("цивилизациялашган жамият" - итал. moderniti) тушунчаси шаклланиб, ижтимоий тизимни замонавий ҳолатга ўтишини англатган.
Модернизациялаш назарияси ХIХ аср ва ХХ асрнинг бошларидаги таниқли тадқиқотчилар назарий меросига таянади. Улардан М.Вебер (ҳулқ-атворни рационаллаштириш асосида Европа цивилизациясини анъанавий жамиятдан замонавий жамият сари ривожлантириш ғоясини илгари сурган), Ф.Тённис ва Э.Дюркейм (меҳнат тақсимоти асосида «механик бирдамлик» жамиятини «органик бирдамлик» жамияти сари босқичма-босқич илдамлаши концепциясини таклиф этган. Модернизациялаш назариётчилари таянган назарий база сифатида тузилмали-функционал таҳлилнинг бош ғоялари ва тузилмали-функционал мактаб вакилларининг ижтимоий тараққиёт тўғрисидаги ёндашувлари хизмат қилди.
Тарихий нуқтаи назардан «модернизация» тушунчаси саноат капитализми шароитида Ғарбий Европа ва Шимолий Америка мамлакатлари ички тараққиётига туртки бўлган саноат инқилоби билан қиёсланади125.
Нейл Смелзер модернизацияни олти соҳани қамраб олувчи мажмуали, кўп ўлчамли жараён сифатида қуйидагича тавсифлайди. 1) Иқтисодда янги технологияларнинг пайдо бўлиши; 2) қишлоқ хўжалигида кун кўриш воситасиан тижорат қишлоқ хўжалиги сари ҳаракатланиш; 3) инсон ва ҳайвонларнинг жисмоний кучини «жонсиз» қувват ва механизмлар билан алмаштириш; 4) шаҳар типидаги яшаш жойларини тарқалиши ва ишчи кучининг маконга қараб марказлашуви. Сиёсий соҳада модернизация қабила-уруғчилик муносабатларидаги етакчиликдан сайлов ҳуқуқи, вакиллик, сиёсий партиялар ва демократик бошқарув тизимига ўтишни англатади. Таълим соҳасида модернизация саводсизликни тугатиш, билим ва ихтисослашган меҳнат қадрининг ўсиши билдиради. Диний соҳада эса у черков таъсиридан чиқишни англатса, оилавий-никоҳ муносабатларда – ички оилавий алоқаларни сусайиши, оиланинг янада функционал ихтисослашувини билдиради; стартификация соҳасида – мобиллик моҳиятини кучайиши, индивидуал муваффақият ва эгалланган мақомдан келиб чиқиб ўрнашиб қолган ақидаларни заифлашуви билан кечади126.
Модернизация назарияси ҳар бир давлат ривожланишининг ички омилларини қамраб олади. Бунда «анъанавий» давлатлар тараққиётга худди ривожланган давлатлар каби жалб этилиши мумкинлиги ғоясига таянилади. Модернизация назарияси ижтимоий тараққиёт ва жамият ривожига ундовчи социал ўзгарувчанликни таърифлайди. Шу билан бирга социал эволюция жараёнини тавсифлайди. «Модернизация» атамаси мазмунан тадқиқотчилар таъбирича энг сўнгги, замонавий талаблар ва меъёрларга мутаносиб ўзгаришлар жараёнини таърифлайди.
ХХ асрнинг 80 йиллари иккинчи ярмидан ғарб муаллифлари таърифи (А.Абдул Малик, А.Турен, С.Хантингтон, Ш.Эйзенштатд ва бошқалар) га таянмаган социо-маданий анъаналарни сақлашга йўналтирилган модернизация концепцияси ривожланди. Ушбу концепция доирасида ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг универсаллиги рад этилмайди. Шу билан бирга универсаллик тамойили партикулярлик билан ҳамоҳанг бўлиб, уларнинг органик синтези модернизациялаш жараёнининг муваффақият калити сифатида хизмат қилади. Модернизация ўз-ўзидан ривожланувчи жараён сифатида таърифланар экан, у нафақат сиёсий элита фаолиятига боғлиқ бўлиб қолмай, даставвал, жамиятнинг оддий аъзолари объектив вазияти ва ҳулқ атвори таъсири остида содир бўлади.
Ушбу концепция доирасида «контрмодернизация» ва «антимодернизация» атамалари шаклланди ва ривожланди (А.Турен)127. Контрмодернизация модернизациянинг муқобил варианти сифатида ноғарбий модель саналади, антимодренризация эса ушбу жараёнга фаол қаршиликни англатади. А.Туреннинг фикрича, бу икки вариант ХХ асрдаги ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг бош тенденцияларини ташкил этади. Бунда эътиқод ва универсаллик тамойиллари йўқотилиши асос сифатида хизмат қилади.
Ушбу концепцияларни кўриб чиқиш давомида, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўзсиз ютуқларга (кўп омилли ёндашув, евромарказлашувни рад этиш, модернизациянинг турфа йўллари усуллари имкониятларини тан олиниши ва бошқалар) қарамасдан улар камчиликлардан ҳоли эмас. Асосий заифлик, бизнингча, шундаки, модернизация механизмлари ва усуллари ўртасидаги фарқ мавжудлиги таҳлили шунингдек, уларни қўллашнинг тарихий жиҳатларига етарлича эътибор қаратилмайди. Ушбу хусусият модернизациялаш жараёнининг ХХ асрнинг иккинчи ярмида яққол пайдо бўлган умумий қонуниятлари ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг янги ўзига хос тенденциялари эканлигини далиллайди.
Қатор рус олимлари модернизация назарияси ривожига (М.В.Ильин, Ю.С.Пивоваров, В.И. Пантин, В.В.Лапкин ва бошқалар) ўз ҳиссасини қўшган128. Ҳозирда республикамиз Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан эълон қилинган ислоҳотларни янада ривожлантириш ва мамлакатни модернизациялаш курси муносабати билан илмий ва аналитик доирада модернизациялаш назариясига қизиқиш ўсмоқда129.
Диссертантнинг фикрига кўра, модернизацияни турлича мазмунда талқин этиш мумкин. Биринчидан, ушбу тушунча тараққийпарвар социал ўзгаришларни назарда тутиб, жамият ўзгаришларнинг у ёки бу шкаласи кўрсаткичлари бўйича такомиллашиб боради.
Иккинчидан, модернизация (modernization) тушунчаси «замонавийликка» қараб ҳаракатланишнинг синоними сифатида қўлланилади. Ушбу ҳолатда модернизация ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа трансформациялар мажмуасидир. Бу маънода мазкур тушунча жамиятни сифат жиҳатдан янги ҳолатга ўтишини англатиб, унинг натижасида анъанавий жамият замонавийлашади, «модернизациялашган» бўлади.
Шу тариқа, модернизация деган, биз анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга ўтишдаги макрожараёнини англаймиз. Бунда модернизация тушунчаси саноатлашиш, шаҳарлашиш, рационаллашиш, индивидуализмни тарқалиши ва бошқа жараёнларни қамраб олади.
Модернизациялашув жараёнида шаклланган фуқаролик жамияти ва давлат бир-бирини ўзаро қўллаб турувчи институционал тузилмаларни ҳосил қилади. Модернизациялашган ўзгаришлар жамиятнинг барча соҳаларида содир бўлади ва бунда оила-никоҳ муносабатлари мустасно эмас. Макроижтимоий ўзгаришлар даврида оила ва никоҳ муносабатларининг анъанавий жамиятларга хос шакллари билан солиштирмасдан ўрганиш мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, биз, оиланинг институционал шаклларидан қайси бирини танлаганмиз ва модернизацион трансформациялар жараёни бизга қандай таъсир кўрсатишини англашимиз муҳим.
Таниқли америкали социолог ва футуролог Э.Тоффлер замонавий жамиятни «иккинчи тўлқин» жамияти сифатида тавсифлайди. Унга кўра, ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалиги устуворлиги саноат инқилобига ўз ўрнини бўшатиб бериши содир бўлади. Э.Тоффлер бўйича модернлашган жамиятни ташкил этувчи турфа хил жараёнлардан, бизга оилани ўзгариши жараёни, замонавий оилани шаклланиши муҳимдир130.
Замонавий оила жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида нуклеар бўлиб, у икки авлод, яъни, ота-она ва фарзандлардан иборатдир. У ўзида модернизациялашув жараёни ва унинг оқибатларини акс эттиради. Ғарб давлатлари тажрибаси кўрсатишича модернизациялашув жараёнида оилавий муносабатлар шакли диверсификациялашиб боради. Европа ва Шимолий Американинг айрим давлатларида бир жинсли никоҳлар қонунлаштирилган. Ноанъанавий оилалар анъанавий оилалар қатори юридик ҳуқуқларга эга. Шу жумладан, уларга болани асраб олиш ҳуқуқи берилган. Ушбу жараёнлар ғарб цивилизацияси узоқ тарихий даврлар давомида ҳукм сурган қадриятларга нисбатан шубҳали муносабатларни шакллантирмоқда.
П.Сорокин «Замонавий оила инқирози» асарида оила институтининг «чуқурлашиб бораётган инқирози» деб номлаган вазиятнинг эмпирик исботини келтиради. П.Сорокин ажралиш, расмийлаштирилган никоҳ миқдорининг камайши, жинсий майлни никоҳдан ташқарида қондириш, никоҳсиз туғилган болалар сонини ошиб бориши, абортлар, фоҳишабозлик, никоҳда болалар сонини камайиши, аёллар эмансипацияси, никоҳнинг дунёвий институтга айланаши, тарбия, таълим, ҳомийлик функцияларини давлатга юкланиши каби муаммоларни ўрганган. У ўзининг сўнгги ишларида оила ва никоҳ доирасида содир бўлаётган ушбу жараёнларни таърифлар экан, уларни таназзул ва деградация сифатида эмас флуктуация, интеграция – дезинтеграция, деб номлайди131.
Никоҳ ва оиланинг замонавий талқинларида юқорида келтирилган жараёнлар давом этаётганлигига гувоҳлик берувчи далиллар мавжуд. Ушбу тенденциялар дунёнинг деярли барча давлатларида содир бўлмоқда. Аммо, улар маълум маданиятга чуқур сингиб бориши миллий ўзига хослик ва менталитет билан фарқланади. Шу билан бирга айрим олимлар уларга никоҳ ва оила институтининг таназзулининг исботи деб қарасалар, бошқалари содир бўлаётганлар ушбу институтларнинг трансформациясидан гувоҳлик беради, деб ҳисоблайдилар.
Оила таназзули ва хатар остидалиги назариясининг қўллаб-қувватловчилар оила ва моногамликни парчаланишига олиб келувчи социал қадриятлар ва афзалликларни таҳлил қилганлар. Оқибатда, аҳолининг камайиб бориши (депопуляция) ва янги авлодларнинг ёпиқ ижтимоийлашуви жамиятнинг таназзулига сабаб бўлади132.
«Прогрессив» парадигма тарафдорлари фикрига кўра, анъанавий оиладан замонавий оила турига ўтиш, никоҳ шакллари ва оила тузилмасидаги плюрализм меъёрдан оғиш тарзида талқин этилмаслиги шарт. Улар оила институтининг эволюциясидан дарак беради. Россиялик олимлардан С.И.Голод, А.Г.Вишневскийлар назарича, оиладаги ўзгаришлар қонуниятлари умумижтимоий ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлиб, жамиятнинг модернизациялашуви унинг айрим институтлари трансформациясига туртки беради.
Содир бўлаётган социомаданий трансформацияларнинг чуқур ва кенг қамровлилиги, уларнинг инсон ва жамиятни ўзгартираётганлиги, оилавий муносабатлар ва оилани мазмуний тўкислигига қарамасдан, у «чуқур ва аҳамиятли инсоний муносабатлар, узоқ муддатли умидлар ҳамда нисбатан компромиссиз зиддиятлар макони бўлиб қолмоқда»133.
Модернизациялашув жараёни ривожи билан шахс ҳулқ-атвори аста-секинлик билан ташқи назорат тизими томонидан белгиланиб боради. Ўзини ўзи назорат, ўз ҳулқ атворини рационаллаштириш, қонуний чегаралар – фуқаролик жамияти мавжудлиги ва аҳолини янгиланишининг зарурий шартларидир. Ўзини ўзи назорат қилиш кўникмасига эга бўлган шахс модернлашган жамиятга хосдир. Оила модернизацияси бутунжаҳон миқёсида бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам шахс ҳаётининг эркак ва аёл, катталар ва болалар ўртасидаги муносабатлар ва бошқалар каби кўп қирраларини қамраб олади. Мазмунан оила соҳасида анъанавий тартиблар, роллар ва стереотипларнинг секинлик билан заифлашуви содир бўлмоқда. Ушбу ўзгаришлар асосида янгича қадриятлар: эркак ва аёллар танлови учун эркинликни кенгайиши, эр-хотин тенглиги, ўзини рўёбга чиқариш ва авлодлараро муносабатлардаги ўзгаришлар шулар жумласидандир. Статистик маълумотларга кўра оила модернизацияси ажралишлар миқдорини ошиб бориши, норасмий эр-хотин сифатида биргаликда яшаш, никоҳсиз туғилишларнинг кенг ёйилиши каби ҳолатларда намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, никоҳ ва оила институтининг кўп асрлик барқарорлигидан келиб чиқиб, ҳеч ким оила ва унинг асосида ётувчи моногам никоҳнинг бутунлай барбод бўлиши мумкинлигини таҳмин этмайди.
Ўзбекистон жамиятида ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида содир бўлаётган сезиларли трансформациялар оила каби бирламчи социал институтлардаги ўзгаришларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Улар оилавий ҳаётнинг барча жабҳаларида намоён бўлмоқда. Оиланинг иқтисодий мавжудлиги, фаолият юритиши ва ўзлигини намоён этиши, оила аъзолари ўртасидаги ички муносабатлар, қадриятли йўналишлар ва ҳаётий мақсадлар, тартиб ва ҳулқ атвор асослари ўзгармоқда.
Жамиятнинг асосий институтларидан бири, ижтимоийлашув жараёнининг илк поғонаси сифатида оила атроф-муҳит билан биргаликда ривожланмоқда ва ўз шаклини ўзгартирмоқда. Бунда вақт талабларига ўзига хос тарзда муносабатда бўлмоқда. Инсоний қадриятлар сақловчиси, маданият ва авлодлараро тарихий ворисийлик, барқарорлик ва тараққиёт омили сифатида оила ижтимоий эҳтиёжларни яратади ва шакллантиради. Оила туфайли давлат мустаҳкамланади ва ривожланади, унинг аҳолиси фаровонлиги ошиб боради.
ХХ асрнинг ўрталарида Ўзбекистонда қуйидаги бегилар хос бўлган оилалар устуворлик қилар эди: ёшлар эрта оила қуришган, оила фақат қонуний никоҳга асосланган, биринчи фарзандлар эрта туғилган, шаҳар оилалари ўртача 3-4 боладан иборат бўлган, никоҳсиз болалар туғилиши паст бўлган, ноқонуний никоҳлар камдан-кам учраган ва ижтимоий қўллаб-қувватланмаган.
1980-йилларнинг охири 1990-йилларнинг бошида собиқ совет мамлакатларида туғилиш ва никоҳ миқдори камайиб бошлади. Агарда ўтган асрнинг 70 – 80 йилларда Ўзбекистонда фертиль ёшдаги ҳар бир мингта аёлга 150-160 болалар туғилиши тўғри келган бўлса, ушбу кўрсаткич йилдан йилга камайиб 1996 йилда 112 промилни ва 1997 йилга келиб эса 103 промилни ташкил этган. Ушбу динамика натижасида туғилишнинг ялпи коэффициенти, яъни, репродуктив ёшдаги ҳар бир аёлнинг ўртача туғган болалари сони 1980-1981 йилларда 4,81дан, 1990-1991 йилларда 4,09 тага, 1997-1998 йилларда эса 3,02 тага тўғри келиб қолди134. Ҳозирда Ўзбекистонда икки фарзандли оилалар (25,0%) ёки уч фарзандли оилалар (23,6%) кенг тарқалган оила турларидан саналади135.
Шаҳар ва қишлоқ оилаларида фарзандлар сонидаги меъёрлар бўйича биринчидан, битта ёки икки фарзандли шаҳар оилалари қишлоқ оилаларига нисбатан кўпчиликни ташкил қилади (мос тарзда битта фарзанд – 13% ва 6,8%, икки болали – 30,7% ва 21,2%). Иккинчидан, қишлоқ оилалари ичида беш фарзандлилари шаҳар оилаларига нисбатан кўпчиликни ташкил қилади (мос тарзда 11,7% ва 4,9%). Учинчидан, 6-10 фарзандли шаҳар ва қишлоқ оилаларида фоиз кўрсаткичлари бир-бирига яқин (1-илова қаранг 1.1. – расм).
Республикамиз минтақалари бўйича олинган кўрсаткчиларга кўра, турли минтақаларда оилада фарзанд сони турличадир. Тошкент шаҳри (24,3%), Қорақапоғистон Республикаси (14,8%), Тошкент (20,7%) ва Қашқадарё вилоятлари (15,1%) аҳолисига оилада битта фарзанд билан чекланиш хосдир.
ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида Ўзбекистон оилаларидаги ўзгаришлар никоҳ миқдорини пасайиши билан хусусиятланади. Масалан, 1991 йилда тузилган никоҳлар сони 270,1 минг бўлса, 1995 йилда 173,6 минг, 2005 йилда 155,8 мингтани ташкил этган. Никоҳ тузилишининг умумий кўрсаткичларини 1990 йил билан солиштирганда йиллар бўйича 18 ва 35% гача тушиб кетди. Бироқ 2005 йилдан никоҳга кириш кўрсаткичлари секинлик билан ошиб борди ва 2010 йилда 283.3 мингни ташкил этди (2-иловага қаранг 1.1.-жадвал)136.
Бундан ташқари, расмийлаштирилмаган никоҳнинг кенг тарқалиши кузатилмоқда. Бир мамлакатларда бу ўзгаришлар бир неча йиллар олдин бошланиб, тез ва тубдан ўзгаришларга олиб келган бўлса, бошқаларида – кейинроқ, секинлик билан тор доирада содир бўлди. Ўзбекистон бу ўзгаришлар сезиларсиз ўтаётган мамлакатлар қаторидадир. Аммо, аслини олганда барча давлатларда оиланинг муҳокамага сабаб бўлаётган ўзгаришининг белгилари йиғиндиси оила трансформацияси деб номланаётган жараённи бошидан кечираётган бўлиб, замонавий оила шаклига ўтиш содир бўлмоқда.
Ёш оилалар муаммолари борган сари олимлар диққатини тортиб келмоқда. Бу қатор вазиятлар билан изоҳланади. Никоҳнинг дастлабки йилларида бўлажак оилавий муносабатлар модели шаклланади – ҳокимият ва мажбуриятлар тақсимланади, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги маънавий алоқлар ўрнатилади – эр ва хотининг бир-бирига мослашиш жараёни кечади, асосий зиддиятлар хусусиятлари аниқланади ва уларнинг эҳтимолий ечим йўллари белгилаб олинади. Оилада болалар сони ва улар ўртасидаги интервал борасидаги қарорлар ҳам оилавий ҳаётнинг дастлабки даврида қабул қилинади. Демак, ёш оилаларни ўрганиш туғилиш муаммоларини ўрганиш билан бевосита боғлиқ. Ёш оилавий жуфтликнинг никоҳ қурмаган кўплаб дўстлари ва таниш-билишлари борлиги ёш эр-хотин ўртасидаги муносабат ва турмуш тарзини белгилаб берувчи омиллардан бири саналади.
Оилага хос бўлган ўзгаришлар қатор омиллар билан тавсифланади. Ушбу омилларнинг биринчи гуруҳи, хатти-ҳаракатларнинг қисқа муддатлилиги билан тавсифланади. Улар аввало демографик тенденциялардаги силкинишларга аниқлик киритади. Ёки оиладаги нисбатан узоқ муддатли ва туб ўзгаришлар учун туртки саналади. Бу омиллар ижтимоий бурилишларнинг дастлабки давридаги иқтисодий йўқотишлар билан боғлиқ. Шунингдек, ўтган ўтиш даври ўн йиллигидаги оила турмуш даражасини кескин тушиб кетишига олиб келган омиллар, иқтисодий таназзуллар никоҳ ва туғилиш миқдорини пасайишига олиб келади. Бироқ 1996-1999 йилларда оила мақомининг тушиб кетиши бироз секинлашди ва барқарорлик белгилари пайдо бўлди. Ушбу йилларда Ўзбекистонда расмийлаштирилган никоҳлар йилига 177,8-175,9 мингни ташкил этди137. Бу иқтисоддаги жонланиш ва ижтимоий ҳаётнинг барқарорлашуви бошланганлигидан гувоҳлик эди.
Омилларнинг иккинчи гуруҳи, оила барқарорлигини таъминланиши ўзгача бўлган марказлашган бошқарув тизимидан бозор муносабатларига ўтаётган давлатларга хосдир. Бу ерда демографик ҳулқ-авторнинг эски ва янги шартлар таъсири ва янада аниқроқ қилиб айтганда – матримониал ва прокреацион ҳулқ атвор бир-бири билан уйғунлашиб кетади. Узоқ муддатли таъсир омиллари ҳам сезиларли ўринга эга. Улар ўтган ўн йилликлардан мерос сифатида қолган бўлиб миллий менталитет, меъёрлар, патернализмни сақлаб қолишга йўналтирилган Ўзбекистон оилалари эҳтиёжларида ўз аксини топади.
Учинчи гуруҳ – бу янги омиллар бўлиб, уларнинг таъсири атига сўнгги вақтларда намоён бўлиб бошлади. Улар бозор иқтисодиётининг мустаҳкам шарт-шароитлари билан изоҳланиб, ижтимоий ҳаётнинг янги шартлари ва демократлашуви билан изоҳланади.
Шу билан бирга, халқаро меҳнат бозори учун очилган имкониятлар қисқа муддатли норасмий меҳнат миграциясининг улкан оқимини шакллантирди. Ушбу миграцион оқим иштирокчиларининг катта қисми ёшлардан иборат бўлди. Хорижда яшаш имкониятини қидираётган ёшлар оила қуриш ва фарзанд дунёга келтириш билан кам шуғулланади. Бундан ташқари, ғарб давлатларида кенг тарқалган турмуш тарзи, қадриятли йўналишлар, оилавий ҳаётнинг турфа хиллари борасида қўшимча ахборот манбаига айланадилар. Бу ғарбча қадриятларни ўзлаштириш ва/ёки никоҳ ҳулқ атворини нусхалаш учун қўшимча туртки бўлди.
Албатта миллий тикланиш ва давлатчиликни мустаҳкамланиши этномаданий ўзига хослик ва анъаналарни сақланишига хизмат қилади. Аммо, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш учун очилган имкониятлар ривожланган мамлакатлардан уларнинг технологиялари, турмуш тарзи, меъёр ва тартиблар, қадриятларни ўзлаштириш учун қудратли туртки берди. Бироқ, уларнинг айрим деструктив таъсири эътибордан четда қолди.
Шу тариқа бозор муносабатларининг илдиз отиши, жамиятни демократлашуви, қадриятли мўлжалларнинг ўзгариши кабиларда Ўзбекистон оилаларини модернизациялаш омиллари намоён бўлади.

  1. Ўзбекистонда ижтимоий, иқтисодий, маданий, ахборот муҳитидаги салмоқли ўзгаришлар оила трансформациясига олиб келди. Анъанавий оиланинг ижобий жиҳатлари сақлаб қолинганлиги билан бир қаторда маълум вақтлардан бери ғарб давлатларига хос бўлган замонавий оила белгилари янада яққол намоён бўлмоқда.

  2. Оила трансформациясига ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар сабаб бўлса-да аммо содир бўлаётган бурилишларнинг бош омили – модернизациялашган жамият сари ҳаракат бўлмоқда.

  3. модернизация тушунчаси «замонавийликка» қараб ҳаракатланишнинг синоними сифатида қўлланилар экан ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа трансформациялар мажмуаси сифатида намоён бўлади.

  4. оилавий-никоҳ муносабатларни модернлашуви – ички оилавий алоқаларни сусайиши, оиланинг янада функционал ихтисослашувини билдиради.

  5. оиладаги ўзгаришлар қонуниятлари умумижтимоий ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлиб, жамиятнинг модернизациялашуви унинг айрим институтлари трансформациясига туртки беради.




Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish