3.2. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) макроиқтисодий маълумотларга ишлов бериш ва уларни макроиқтисодий таҳлил мақсадлари учун тизимлаштирилган кўринишда тақдим этиш имконини берувчи бухгалтерия ҳисоби сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини амалга оширишда зарур бўлган ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган базани ўзида намоён этади.
М иллий ҳисоблар тизими – муайян даврда реал ишлаб чиқариш ҳажмини ва барча асосий секторлар ва ишлаб чиқариш омилларининг мамлакатнинг умумий ишлаб чиқаришига қўшган ҳиссасини кўрсатувчи турли фаолият турларини ҳисобга олувчи статистика тизими.
Таъкидлаш лозимки, МҲТнинг макроиқтисодий таҳлил учун ўта муҳим аҳамиятга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади.
1. МҲТ макроиқтисодий таҳлил учун зарур база ҳисобланиб, ўзининг анча мослашувчанлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ривожланишнинг турли босқичларида турган мамлакатлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун манба бўлиб хизмат қилади, ҳамда таҳлил ва прогноз учун ахборот базаси ҳисобланади.
2. МҲТ нафақат муайян даврда, балки динамикада ҳам (муайян вақт қатори мобайнида) энг муҳим макроиқтисодий ўртача кўрсаткичлар (масалан, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаси) ҳаракатини кузатиш имконини берувчи тизимни ўзида намоён этади.
3. МҲТ – халқаро таққослашлар учун энг муҳим ахборот манбаи ҳисобланади, чунки халқаро ташкилотларга миллий ҳисобварақлар бўйича маълумотларни, халқаро стандартларга мос келувчи таърифлар ва таснифларни тақдим этишда фойдаланилади. Ушбу маълумотлар кўплаб ҳолатларда, масалан, имтиёзли ёрдам олиш ҳуқуқини белгилашда, ХВФга аъзо мамлакатлар квоталарини ҳисоблаб чиқишда, шунингдек, турли мамлакатлар миллий ҳисобларини таққослашни амалга ошириш имконини беради.
3.3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.
Ҳ озирги ахборот технологиялари ривожланган шароитда макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда компютер технологиялардан кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунда техника ривожланиши натижасида, кўплаб мураккаб ва кўплаб инсонлар меҳнатини қилувчи жараёнларни биргина дастур орқали амалга ошириш имкони мавжуд бўлмоқда. Одатда, иқисодий таҳлил ва прогнозлашда математик амалий пакетлардан фойдаланиб, булар қуйидагилар: MS Excel, Stata, EViews, Statistics ва бошқалар.
Амалиётда MS Excel, Stata ва Eviews дастурий пакетлардан кенг фойдаланилади. MS Excel оқали малумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва статистик баҳолашда фойдаланилади. Маълумотларни статистик баҳолаш, таҳлил қилиш ва кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини баҳолашда Stata дастурий пакетидан фойдаланилади. Бир қанча кузатув вақт маълумотлари асосида иқтисодий жараёнларни эконометрик баҳолаш ва прогноз қилишда Eviews дастурий пакетдан фойдаланиш қулай бўлиб ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга ошириш учун қуйидаги босқичларни бажариш лозим:
MS Excelда мавжуд маълумотларни янги MS Excelга кўчириб ушбу файлни “сохранит как” буйруғи ёрдамида MS Excel 5.0/95 шаклида сақлашимиз керак;
Компютерда ўрнатилган Eviews дастурини ишга тушириб қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “New” → “Workfile”, сўнгра сизда маълумотлар йиллик, ярим йиллик, чораклик, ойлик, ҳафталик ҳақидаги буйриқни танлашиз керак бўлади, кейин маълумотларнинг бошланиш муддати ва тугаш муддати ҳақидаги маълумотни киритасиз “enter” тугмасини босгандан сўнг, янги иш саҳифси очилади;
Мавжуд маълумотларни Eviews дастурига кўчириш учун қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “Import” → “Read Text-Lotus-Excel” ва Excel 5.0/95 шаклида сақланган файлни танлаб “открыть” буруғи берилади. Сўнгра ҳар бир кўрсатгич номи ёзилиб “ok” буйруғи берилади (эслатиб ўтамиз, Excelда сақланган маълумотларда вергул ўрнига нуқта ишлатилади, кўрсатгичларнинг номи лотин алифбосида ёзилади).
Кўрсатгичларни ўзгариш тенденциялари асосида ҳолат қайси функция қонуниятига тегишлиги аниқланиб, функциянинг параметрлари қуйидаги буйруқлар орқали топилади: “Quick” → “Equition Estimation”. Олинган натижалар асосида жараён прогнозлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |