«Нилуфар гули» схэмасини тузиш бўйича ўқув топшириғига йўриқнома Ўқув топшириқда кўрсатилган муаммони ҳал этиш воситаларини топиш учун:
Ўзида нилуфар гули қиёфасини мужассам этган схемани чизинг. Унинг асосини 9 та катта квадратлар ташкил этиб, уларнинг ҳар бири ўз навбатида тўққизта кичик квадратдан иборат;
асосий муаммони марказий квадратнинг марказига ёзинг. Уни ҳал этиш ғояларини марказий квадрат атрофида жойлашган қолган саккизта квадратларга ёзинг;
ҳар бир ушбу саккизта ғояни марказий квадрат атрофида жойлашган саккизта катта квадрат марказига ўтказинг, бошқача айтганда, нилуфар гулидан унинг гул баргига ўтказинг. Шундай қилиб, улар ҳар бири, ўз навбатида, яна бир муаммо сифатида қаралади.
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМГА ОИД ТОПШИРИҚЛАР
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМГА ОИД ТОПШИРИҚЛАР
И.А. Каримовнинг “2015 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш ўзини оқлаган ислоҳот стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифалар бўйича қиёсий таҳлилни амалга ошириш.
2015-2019 йиллар учун ишлаб чиқаришни структуравий ислоҳотлар билан таъминлаш, модернизация ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирлар дастури асосида реал сектор корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг маркетинг таҳлили.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган чет эл инвестиция лойиҳалари таҳлили
Халқаро молия институтларининг Ўзбекистонда амалга оширган инвестиция лойиҳалари ва уларни самарадорлиги таҳлили
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида чет эл инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этиш йўллари
Инвестицияларнинг турли мезонлари
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистондаги қўшма корхоналарнинг бизнес режалари таҳлили
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарининг инвестиция лойиҳаси
Умумий овқатланиш корхоналарининг инвестиция лойиҳаси
Транспорт корхонасининг инвестиция лойиҳаси
Интернет клуб хизматининг инвестиция лойиҳаси
Туристик фирмаларнинг инвестиция лойиҳалари
Ноанъанавий энергия ишлаб чиқариш корхоналарининг инвестиция лойиҳаси
Агрофирманинг инвестиция лойиҳаси
Фермер хўжалигининг бизнес режаси
Хусусий хизмат кўрсатиш корхоналарининг бизнес режаси