13-мавзу.Лойиҳаларда ноаниқлик ва қалтислик таҳлили
Таваккал хавфи концепцияси. Таваккал хавфи классификацияси. Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида таваккал хавфини камайтириш стратегияси. Таваккалчилик хавфига баҳо бериш.Тавакалчилик хавфини баҳолаш усуллари: таъсирчанлик таҳлили; критик миқдорлар таҳлили; «Ечимлар дарахти» услуби. Монте Карло имитацияси. Таваккалчилик хавфини босқичма-босқич баҳолаш усули. Умумий таваккалчилик хавфи даражаси.
Амалий машғулотларнинг тахминий мавзулари
Амалий машғулотларда талабалар лойиҳалар таҳлилининг турли кўрсаткичларини ҳисоблаш асосларини ўрганадилар.
Лойиҳаларни тайёрлаш;
Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари;
Инвестиция лойиҳаларини молиявий – иқтисодий баҳолашнинг асосий усуллари;
Рақобатлашувчи инвестиция лойиҳаларни баҳолаш;
Техник таҳлил;
Экологик таҳлил;
Ижтимоий таҳлил;
Институтционал таҳлил;
Молиявий таҳлил;
Иқтисодий таҳлил;
Инвестиция лойиҳаларида таваккалчилик хавфи таҳлили.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича таҳлил қилиш ва бошқалар тавсия этилади.
Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
Курс ишини ёзиш кўзда тутилмаган
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишининг асосий мақсади - ўқитувчининг раҳбарлиги ва назоратида муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш учун билим вакўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш. Талаба мустақил ишини ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
- айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
- берилган мавзулар бўйича ахборот (реферат, тақдимот) тайёрлаш;
-назарий билимларни амалиётда қўллаш;
махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
талабаларнинг ўқув-илмий тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларини чуқур ўрганиш;
кейс-стадилар ва ўқув лойиҳаларини мустақил бажара олиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотларини ўзлаштириш;
- илмий мақола, тезислар, турли илмий анжуманларга маъруза тайёрлаш ва ҳ.к.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар, масалалар тўплами ишлаб чиқилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топшириқ, кейслар ечиш услуби ва мустақил ечиш учун вазифалар келтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |