Олий ва ўрта махсус таълим


-жадвал Узбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий кўрсаткичлари



Download 457,32 Kb.
bet10/101
Sana16.06.2022
Hajmi457,32 Kb.
#678077
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101
Bog'liq
Sanoat iqtisodiyoti. Abdurahim Ortiqov. Darslik 2009. (1)

2-жадвал Узбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий кўрсаткичлари


(ҳакиқий баҳода, млрд. сўм)*






2000

2001

2005

2006

2007

Ялпи ички маҳсулот

3255,6

4868,4

15923,4

21124,9

28186,2

шу жумладан, саноатнинг ялпи қўшган киймати

462,4

690,0

3370,9

4587,2

6757,3

Саноатнинг салмоги, фоизда

14,2

14,2

21,1

21,8

24,0

Иқтисодиётдаги фойда

283,3

449,8

1837,2

1837,4

3202,4

шу жумладан, саноатда

84,4

117,3

1246,7

1063,3

2178,6

Саноатнинг салмоги

29,8

26,1

67,9

57,9

68,0

иқтисодда банд бўлган аҳолининг сони, млн. киши

9,0

9,1

10,2

10,2

10,8

шу жумладан, саноатда

1,1

1,2

1,3

1,3

1,5

саноатнинг улуши, фоизда

12,7

12,7

13,2

13,2

13,5

Асосий ишлаб чиқариш фондлари (халк
хужалиги буйича)

-

9895,8

-

-

-

шу жумладан, саноатда

2776,6

3085,1

-

-

-

Саноатнинг улуши, фоизда

-

31,2

-

-

-

Асосий капиталга инвестициялар

-

1320,9

3165,2

4041,0

5903,5

шу жумладан, саноатда

-

514,0

1032,4

1384,6

2223,2

Саноатнинг салмоги

-

38,9

32,6

34,3

37,7

*Манба: Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари


  1. жадвалда келтирилган ракамлардан маълумки саноат ишлаб чикаришнинг миллий иктисодиётдаги роли йилдан-йилга ошиб бормокда. Агар XX-асрнинг охирги йилларида мамлакат ялпи ички махсулотида унинг улуши 14 фоизни ташкил этган булса, 2007 йил у 24 фоизга тенг булди. Саноат ишлаб чикариши мамлакат буйича юзага келаётган фойданинг 68 фоизини бермокда.

Куйидаги жадвалда 1995-2007 йилларда саноат ишлаб чиқариши тармокларида юз берган ўзгаришлар курсатилган.
    1. жадвал


Саноат ишлаб чиқариши тармоқларидаги ўзгаришлар (ўсиш индекси, 1995 йилга нисбатан фоизда)




1995 й.

2000 й.

2001 й.

2005 й.

2006 й.

2007 й.

Саноат ялпи ишлаб чикариши

100,1

106,4

133,2

179,5

198,9

2,2 марта

Жумладан:

1. Кон саноати

101

101

110,5

120,2

121,6

126,0

2. Кайта ишлаш саноати

100

107

138,0

196,0

2,2 марта

2,6 марта

Саноат тармоклари

1. Электр энергетика

100,4

99,1

87,3

85,0

90,4

92,0

2. Ёнилги саноати

99,6

100,2

112,8

122,0

128,2

141,0

3. Кора металлургия

88,9

118,7

141,3

2,2 марта

2,5 марта

2,8 марта

4. Рангли металлургия

100,3

102,8

118,2

126,3

125,3

127,1

5. Кимё ва нефть-кимё саноати

111,3

109,9

190,5

2,5 марта

2,9 марта

3,4 марта

6. Машинасозлик ва металлни кайта
ишлаш

118,9

81,8

122,4

3,3 марта

3,7 марта

4,8 марта

7. Урмончилик, ёгочни кайта ишлаш ва целлюлоза-когоз

103,6

109,6

2,3 марта

4,4 марта

5,4 марта

7,2 марта

8. Курилиш материаллари

87,3

106,7

109,5

138,0

158,6

172,7

9. Енгил саноат

97,8

116,1

147,8

2,0 марта

2,2 марта

2,4 марта

10. Озик-овкат саноати

98,4

105,4

105,8

2,6 марта

3,4 марта

4,4 марта

*Манба: Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси маълумотлари, 1996,2000-2008 йй.


2005-2007 йиллар мобайнида саноат ишлаб чикаришининг жадал ривожланиши бу сохада янги корхоналарни куплаб бунёд этиш таркибий узгаришларни амалга ошириш, саноат тармоклари ва корхоналарида ишлаб чикаришни модернизациялаш, техник ва технологик жихатдан кайта жихозлаш айникса машинасозлик ва металлни кайта ишлаш урмончилик, ёгочни кайта ишлаш ва целлюлоза-когоз, озик-овкат саноатидаги юкори усиш суръатлари хисобига юзага келди.
Ишлаб чикаришни диверсификациялаш ва кушимча киймат яратувчи саноат тармоқларини ривожлантиришга каратилган иктисодий стратегия республикага яхши натижалар келтирмокда.
Узбекистон ўзининг олтини, пахта толаси ва ипаги, нефти ва гази, самолёт ва автомобиллари, пахта териш машинаси ва пахтани қайта ишлаш машиналари
билан, экскаватор ва компрессорлари, вино ва консервалари ҳамда бир қатор бошқа саноат махсулотлари билан дунёга машхур.
Узбекистон Республикасининг индустриал қиёфасини энергетика, кон- руда, олтин казиб олувчи, самолётсозлик ва автомобилсозлик саноатлари, элекртотехника ва электроника, кўп тармоқли машинасозлик ва қурилиш материаллари саноатлари белгилаб бермокда.
Мустакалликнинг 17 йил мобайнида республикада саноат маҳсулотининг ҳажми 5 марта кўпайди. Бу даврда факат миқдорий ўзгаришларгина эмас, балки жуда катта сифат ўзгаришлари ҳам содир бўлди.
    1. Саноат тармоқлари ва уларнинг ривожланиши


Саноат ишлаб чикаришининг тарихий ривожланиши ва унинг асосий якунлари тўғрисида сўз юритилганда шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги Узбекистон худудида «Уй саноати»нинг ривожи бундан 12-15 минг йил муқаддам — мезолит даврида бошланган. Бу даврда жуда оддий мехнат куроллари ва буюмлари тайёрланган.
Янги тош асри (неолит, милоддан аввалги 5-минг йилликнинг боши) даврида кемачилик, тўқимачилик вужудга келган. Неолит даврининг охирида металлдан қурол ясаш бошланган.
Археологик топилмалардан маълум бўлишича, миллоддан аввалги 3-минг йилликнинг охиридаёқ ҳозирги Узбекистон ҳудудида яшаган аҳоли мисдан қурол ясашни билган.
Қулдорлик тузуми (милоддан аввалги 1-минг йиллик ўрталари, V аср) даврида меҳнат қуролларини ясаш жараёнининг тараққий этиши, металга ишлов беришнинг такомиллашуви ҳунармандчилик юксалишига, айирбошлаш ва савдо-сотиқ кучайишига олиб келди.
Феодализм тузумининг бошларида (VI-VIII асрларда) Фарғона билан Сўхда олтин, мис, темир, Илокда қўргошин, кумуш, олтин, Шаҳрисабзда тоштуз қазиб чиқарилган.
IX асрда Самарканд сифатли қогози ва лампа шишаси билан машҳур бўлган, Шош вилояти кўпчилик маҳсулотлари билан донг таратган. Уша даврда Ўрта Осиёдан Шарқий Европа, Хитой ва бошқа юртларга Буюк Ипак йўли орқали чарм, мато, ипак, жун, кийим-кечак чиқарилган.
Х-ХIII асрларда юз берган феодал тарқоқлик, қабила ва элатлар ўртасидаги низоларнинг авжига чиқиши туфайли хунармандчиликда йирик ўзгаршлар рўй бермаган.

  1. асрнинг 2-ярмида Амир Темур Самарқандда ҳокимиятни қўлга киритиб, марказлашган давлатга асос солди ва натижада давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий равнақига катта йўл очиб берди.

  2. асрнинг охирига келиб Моварауннаҳрда юзага келган зиддиятлар туфайли Темурийлар давлатининг иқтисодий негизига путур етади ва ривожланиш тўхтаб қолди.

XVI-XVIII асрларда Бухоро, Хива, Қўқон хонликларининг вужудга келиши иқтисодиётнинг, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди XIX асрга келиб Туркистонда ҳунармандчиликда ёғоч ва металл ўймакорлиги, идишларга накш солиш, матоларга гул босиш, куролларни бадиий безаш ривожланди. Бу асрнинг иккинчи ярмида Узбекистон худудида тараққиёт тезлашиб саноат, айниқса, ип-газлама саноати ривож топди. XX аср бошларида кўплаб пахта тозалаш, ёғ-мой заводлари курилиб ишга туширилди. 1925-1926 йилларда электростанциялар курила бошланди. Биринчи бўлиб Тошкент якинида курилган Бўзсув гидроэлектростанцияси 1926 йил 1
майда ишга туширилди.
Самарканд, Бухоро, Қўқон, Термиз ва Асака шаҳарларида иссиклик электростанциялари курилиши бошланди. Бундай электростанциялар сони 1930 йилда 30 га етди. Ўсиб бораётган энергетика базаси бир қанча янги саноат корхоналари қуришга имконият яратди.
Иккинчи жаҳон урушигача Бу ерда 500 дан ортиқ саноат корхоналари, жумладан, «Ташсельмаш», Тошкент тўқимачилик комбинати, Чирчиқ электрокимё комбинати, Каттақўрғон ёғ заводи, Бекобод ва Кувасой цемент корхоналари курилди. Нефть ва рангли нодир металлар қазиб чиқариш, қурилиш саноати маҳсулотларини тайёрлаш ривож топди.
Уруш бошланиши билан Республика халк хўжалиги, жумладан, саноат ишлаб чиқариши ҳарбий максадларга қаратилди. Бу ерга немис фашистлари эгаллаб олган ҳудудлардан 100 га яқин саноат корхоналари кўчириб келтирилди ва улар қисқа вакт ичида тўла кувват билан ишлай бошлади. 1941-1945 йиллар давомида Республиканинг индустриал тараққиёти ГЭСлар куриш билан энергетика базасини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги, аҳоли ва фронт эҳтиёжларини қондирадиган завод ва фабрикаларни куриш йўлидан борди. Бу даврда 280 та йирик, ўрта ва кичик корхоналар қурилиб, ишга туширилди. Натижада Узбекистон армиянинг саноат аслаҳахоналаридан бирига айланди.
Урушдан кейинги йилларда ҳам саноат таракқиётига эътибор қаратилгани сабабли унинг бир қанча янги тармоқлари ва корхоналар вужудга келди. Тракторсозлик, лифтсозлик, электротехника саноати, газ ишлаб чиқариш, уй- рўзгор буюмлари тайёрлаш, йиғма темир-бетон ва керамика саноати вужудга келди. Енгил саноатнинг трикотаж, чинни ишлаб чиқариш соҳалари шаклланди. Озик-овқат саноатининг таркибий қисмларида анчагина ўзгаришлар рўй берди. Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб, бу тармокдаги йирик ва ўрта корхоналари 300 дан ортди.
Саноат тараққиётида ёқилғи — энергетика мажмуасининг ўрни алоҳида.
Унинг таркибига энергетика, нефть ва нефтни кайта ишлаш, газ ва газ конденсати, кўмир қазиб олиш ва бошқа бир қатор кичик соҳалар киради. Бу мажмуанинг ҳиссаси саноат ишлаб чиқаришда 23,8%ни ташкил этади.
Узбекистон Республикаси жаҳонда газ ишлаб чиқарувчи 10 та мамлакатдан биридир. Бу ерда қудратли иссиклик электростанциялари ва гидроэлектростанциялар мавжуд.
Энергетика тармоги республика халқ хўжалигининг негизи, иқтисодиёт ва фан-техника тарақкиётининг мустаҳкам пойдевори хисобланади. Узбекистон энергетика тизими умумий куввати 12,5 млн. МВт бўлган 37 иссиқлик ва гидравлик электростанцияларни ўз ичига олган. Улар йилига 50 млрд. кВт/соат дан ортиқ электр энергияси ишлаб чикариш имкониятига эга. Узбекистон энергетика тизимининг барча кучланишлардаги электр тармоклари умумий узунлиги карийб 300 минг км.ни ташкил этади. Тармоқ трансформаторларининг умумий куввати 42,6 МВт га тенг. Ҳозир республика энергетика тизимида 45 минга якин ходим ишлайди.
«Ўзбекэнерго» давлат компанияси таркибидаги, курилиш-монтаж, созлаш, таъмирлаш ва бошка бир қатор ташкилотларнинг тўла мажмуи Узбекистон энергетика тизими ишончли ишлашини, изчил ривожланишини таъминламокда.

    1. Download 457,32 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish