Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,25 Mb.
bet5/24
Sana23.04.2022
Hajmi1,25 Mb.
#577912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 5445089864909328964

Биринчидан, ахлоқий фаоллик кўплаб командирлар, муҳандис, чегарачи, техник ва тарбиячи-офицерларнинг барқарор ҳислатига айланди. Уларнинг ташаббускорлиги, жонбозлиги, фидокорлиги “мавсумий” эмас.
Иккинчидан, офицернинг ахлоқий фаоллиги унинг ҳар томонлама такомиллашуви учун энг муҳим воситалардан биридир, чунки шахс нафақат тарбия натижасида, балки ўз-ўзини тарбиялаши орқали ҳам шаклланади.
Учинчидан, офицернинг ахлоқий фаоллиги ёт ғоялар, танқидбозлик, кўзбўямачилик, амалпарастлик шаклидаги ҳар қандай сохта фаолликка муросасизлигида акс этади.
Демак, шахснинг ахлоқий маданияти ҳаётнинг барча соҳалари – ўз Ватани, ижтимоий гуруҳи, оиласи, алоҳида кишилар билан бўлган ўзаро муносабатларида намоён бўлади. Бундан келиб чиқиб, шахснинг ахлоқий маданият даражасини тавсифловчи асосий ахлоқий фазилатларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Биринчидан, шахснинг ўз Ватани, ўз халқи, бошқа халқларга бўлган муносабатларини акс эттирувчи сифатлар (ватанпарварлик, ўз халқига муҳаббат, бошқа давлатларнинг халқларга чуқур ҳурмат, ўзга кишиларга ёрдам беришга тайёрлик, меҳр-шафқат, хайрихоҳлик ва ҳ.к.).
Иккинчидан, шахслараро муносабатларда намоён бўладиган сифатлар (жамоавийлик, ўзаро ҳурмат, инсонпарварлик, жанговар биродарлик ва ҳ.к.).
Учинчидан, шахс маънавий олами билан боғлиқ бўлган индивидуал сифатлар (ростгўйлик, камтарлик, халоллик, ўз қадрини билиш, жамоада ўзини тута билиш ва ҳ.к.).
Тўртинчидан, ахлоқий маданиятнинг ностандарт вазиятларида намоён бўладиган сифатлар (жасорат, мардлик, қаҳрамонлик, вазминлик, сабрлилик, интизомлилик, фидоийлик, шижоаткорлик ва ҳ.к.). Бу сифатлар ҳар бир шахс учун, хусусан ҳарбий хизматчилар учун беқиёс аҳамият касб этади.
Юқоридагилардан келиб чиқсак, шахс ахлоқий маданияти – кишининг ҳаётий позицияси фаоллигини ифодалайди. У ахлоқий тафаккур маданияти (инсоннинг яхши ва ёмонни фарқлаш қобилияти, ахлоқий меъёрларни турли вазиятларга татбиқ этиши ва б.), ҳис-туйғулар маданияти (ривожланганлик даражаси, ҳис-туйғуларнинг “инсонпарварлиги”, ҳамдардлик қобилияти); xулқ-атвор маданияти (бу хатти-ҳаракатнинг ахлоқий ва эстетик меъёрлари,
инсоннинг ахлоқий ва эстетик меъёрларда акс этган ташқи хулқ-атвори), этикет (жамиятда ўрнатилган хулқ-атворни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилиш даражаси) кабилардан ташкил топган.
Ахлоқий маданияти юқори даражада бўлган шахс ўз виждони билан, ташқи дунё билан уйғунликда яшайди, у ҳеч кимга ёмонлик ва зиён етказмасдан, “олтин қоида” - “Ўзига раво кўрган нарсани – бошқаларга ҳам раво кўрмаслик” тамойилига қатъий риоя қилади.



    1. Download 1,25 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish