Жаҳон бозори. Халқаро валюта ва кредит муносабатлари
Халқаро савдо тўғрисидаги турли хил назариялар. Мутлақ устунлик ва қиёсий устунлик назариялари. Хекшер-Олин-Самуэльсон модели. Ишлаб чиқариш омиллари нисбати назарияси. Ишчи кучи малакаси модели. Муқобил харажатлар модели. Товарнинг ҳаётий цикли назарияси.
Халқаро савдонинг мазмуни. Экспорт ва импорт, улар ўртасидаги нисбатнинг ўзгариши. Таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти. Экспорт квотаси. Экспорт ва импорт мультипликатори. Экспорт ва импорт ҳажми ўзгаришининг ялпи миллий ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири. Халқаро савдонинг хусусиятлари. Протекционизм ва эркин савдо сиёсатлари. Экспортни рағбатлантириш усуллари.
Тўлов баланси ва унинг таркиби. Ташқи савдо баланси. Абсорбция. Капитал ҳаракати баланси. Расмий заҳираларнинг асосий кўринишлари. Расмий заҳиралар бўйича операциялар.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг вужудга келишида ташқи қарз ва ташқи савдо балансидаги номутаносибликлар кучайишининг таъсири. Халқаро валюта-кредит муносабатлари. Миллий ва халқаро валюта тизими. Жаҳон валюта тизимининг ривожланиш босқичлари: олтин стандарт, олтин-девизли ва сузиб юрувчи валюта тизими. Валюта курси ва унга таъсир
кўрсатувчи омиллар. Харид қилиш лаёқати паритети назарияси.
Валюта-молия соҳасидаги давлатлараро ташкилотлар фаолиятининг ривожланиши. Халқаро валюта фонди. Европа валюта тизими. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки. Халқаро молиявий корпорация. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти. Европа тикланиш ва тараққиёти банки. Осиё тараққёт банки.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва
тавсиялар Амалий машғулотлар семинар кўринишида ташкил этилиб, унда талабалар маъруза машғулотларида олинган билимларни қўшимча адабиёт ва амалий маълумотлар асосида кенгайтирадилар ва мустаҳкамлайдилар.
Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:
«Иқтисодиёт назарияси» фанининг предмети ва билиш усуллари.
Ишлаб чиқариш жараёни ва унинг натижалари.
Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари.
Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилишининг асосидир.
Бозор иқтисодиётининг мазмуни ва амал қилиши.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даври ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.
Талаб ва таклиф назарияси. Бозор мувозанати.
Рақобат ва монополия.
Нархнинг моҳияти ва шаклланиш хусусияти.
Тадбиркорлик фаолияти. Тадбиркорлик капитали ва унинг айланиши.
Корхона (фирма) харажатлари ва фойдаси.
Иш ҳақи ва меҳнат муносабатлари.
Аграр муносабатлар ва агробизнес.
Миллий иқтисодиёт ва унинг макроиқтисодий ўлчамлари. ялпи миллий маҳсулот ва унинг ҳаракат шакллари.
Ялпи талаб ва ялпи таклиф.
Истеъмол, жамғарма ва инвестициялар.
Иқтисодий ўсиш ва миллий бойлик.
Миллий иқтисодиётнинг нисбатлари ва мувозанати.
Иқтисодиётнинг цикллилиги ва макроиқтисодий беқарорлик.
Ялпи ишчи кучи, унинг бандлиги ва ишсизлик.
Молия тизими ва молиявий сиёсат.
Пул-кредит тизими. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги роли.
Иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли.
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати.
Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси.
Халқаро иқтисодий интеграция ва Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши.
Жаҳон бозори. Халқаро валюта-кредит муносабатлари.