Олий ва ўрта махсус таълим



Download 50,29 Kb.
bet4/9
Sana24.02.2022
Hajmi50,29 Kb.
#248846
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KURS ISHI tasvirij sanat zhanrlari

Тарихий жанр. Тасвирий санъатнинг мухим жанрларидан бири тарихий жанр хисобланади. Ижтимоий хаётда содир бўлган ва жамият ривожида бурилиш нуқталарини белгилаган воқеа ва ходисалар, тарихий шахслар рассомнинг дастгох ва махобатли асарларида, бўртма тасвирларда, ҳайкал ва ёдгорликларда, кичик хажмдаги миниатюралару дастгох графика асарларида ўз ифодасини топиши мумкин. Тарихий манзиллар, қадамжолар ҳам шу жанрнинг сюжети исобланади. Тарихий жанр батал жанри билан яқинлашиб кетади. Жанг воқеаларининг хал қилувчи дамларини акс эттирувчи композициялар шундай асарлар қаторига киради. Жумладан Александр Македонскийнинг Доро билан бўлган жангини акс эттирувчи мозайика, (мил. ав 4-3 асрлар)

    1. Анималистик, батал, маиший жанрларнинг ўзига хос жихатлари

Анималистик жанри. Тасвирий санъат жанрилари ичидаги «кекса» жанрлардан анима жанри бўлиб унда ҳайвонлар ҳаёти, уларнинг хусусиятлари, фел атвори ўз ифодасини топган. Анима сўзининг маъноси ҳам лотинча бўлиб ҳайвон маъносини анлатади. Ибтидоий давр рассоми ўз атрофида мавжуд бўлган зубр, мамонт, кийик ва бошқа ҳайвонларнинг кўринишини ҳаққоний тасвирлаб бугунги кун тамошабинини ҳамон лол қолдириб келмоқда. Деярли 10-15 минг йил аввал ишланган бу расмларда рассом хайвонларга хос эпчиллик, куч қудратлиликни махорат билан тасвирлайди, бўртма тасвирини ишлайди. Евроосиё худудида яшаб ижод қилган скифлар ҳам санъат тарихида хайвонларни тасвирлаш услублари билан шу жанр имкониятларини кенгайтирдилар. Расм. Қадимги Миср тарихи ҳам анима жанрига бой. Бу ерда ҳайвонларнинг улуғвор ва ҳаққоний ҳайкалларни ярадилар. Чунки мисрликлар хайвонларга нисбатан хурмат билан қараганлар ва уларни худо даражасида эъзозлаганлар. Расм. Қадимги Америка маданиятида, у ернинг махаллий ахолиси - хиндулар ҳам анимал жанрида бетакрор асарлар яратдилар. Хитой маданиятида бу жанрда ўта харакатли ажоиб хайвонларнинг хайкалларини яратдилар. Расм Олд Осиёда буқа боши тасвири кенг учрайди. Бундай деярли 5000 йил аввал ишланган арфа асбоби тепа томонига ишланга буқа боши ҳайкали ўзинингҳаётийлиги билан характерланса. Иккинчи томондие ишланиш махоратининг юқорилиги билан ҳам кишини ҳайратлантиради. Инкрустация услубида бажарилган бу ҳайкалда турли қимматбахо маданлар уйғунликда яратилган. Оссурия бўртма тасвирларидаги ов манзараларининг акс эттирувчи бўртма тасвирлар жаҳон ҳайкалтарошлигининг ажойиб намунаси хисобланади. Ов пайтидаги харакат. Яраланган шерлар даги сўниб бораётган куч хайкалтарош томонидан усталик билан кўрсатилган. Расм Яраланган шер бўртма тасвири. Уйғониш даврига келиб ҳайвонларнинг ўзига қараб расмини ишлаш одати кенгайиб борди. Шундай расмларни италиялик рассом Леонардо да Винчи, немис рассоми Альбрех Дюрер ижодида учратамиз. Анима жанрининг ривожланиши ва мустақил жанрга айланиши 15-17 асрларга бориб тақалади. Шу жанрни бошловчилари голландиялик А.Кейп
ва П. Поттер хисобланади. Улар уй ҳайвонларини табиат қўйнида, яйловларда мохирона тасвирлайдилар. 19 асрнинг йирик рассоми француз А.Бари ҳайвонларни эрксевар ва енгил холда акс эттиради. К.Труайон қишлоқ манзараси қўйнида осойишта ўтлаб юрган ҳайвонларни мехр билан тасвирлайди. Рус рассомлари В.Ватагин, хайкалтарош ва рассом И. Ефимов ўз асарларида ҳайвонларнинг ўзига хос фазилатларини мохирона тасвирлайдилар. Расм...Ўзбек санъатида бу жанр қадимий бўлиб ибтидоий даврнинг палеолит ва айниқса мезолиа ва неолит даврида ҳайвонларга бағишланган кўплаб асарлар яратилди. Зараутсой расмлари, Тақатош, Хўжакент тасвирлари шунга мисол бўлаолади. Тупроқ қальа, Варахша, Афросиёб деворий расмларида ҳам ҳайвонлар тавири кенг учрайди. Турли қушлар йиртқич ҳайвонлар. Енгил безакка бой от ва архарлар тасвири шу давр деворий расмларига алохида пайз киритган Расм.Ўзбек замонавий тасвирий санъатининг ривожланиши ҳам шу жанрда бошланди десак муболаға бўлмайди, Чунки 19 аср охрида ўзбек санътидаги янги жараён айни шу санъатда кўрина бошлади. Абдурахим тоштарошнинг Бухоро амири Олимхон сарой кира веришига ишлаган шерлар ҳайкали, княз Романов саройи атрофига ўрнатилган кийик, ит ва қурбақалар ҳайкали шу янги давр қарашининг натижаси эди.



Download 50,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish