Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўҒрисида



Download 128,97 Kb.
bet4/25
Sana24.02.2022
Hajmi128,97 Kb.
#232486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ таьлим карори

3. Таърифлар
Мазкур стандартда қуйидаги атамалар қўлланилади:
олий таълим — узлуксиз таълимнинг юқори малакали мутахассислар тайёрловчи мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади.
Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура.
бакалавриат — ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизида олий таълим йўналишларидан бири бўйича фундаментал билимлар берадиган, ўқиш муддати тўрт йилдан кам бўлмаган таянч олий таълим;
магистратура — бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим;
бакалавр, магистр — олий таълимнинг тегишли босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даражалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий маълумот даражаси — шахс томонидан олий таълимнинг муайян ўқув режалари ва фанлар дастурини мазкур маълумот ҳақида тегишли давлат ҳужжати берилган ҳолда, ўзлаштириши натижаси;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) — аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг ўқув режалари ва фанлар дастурини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)
олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори — олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълимнинг давлат таълим стандарти — муайян таълим соҳасига (соҳа таркибига) қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси;
(3-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда)

Download 128,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish