Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар


III. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ БЎЙИЧА



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana20.07.2022
Hajmi1,4 Mb.
#826659
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ТАЪЛИМ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 01

III. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИ БЎЙИЧА 
ТАШКИЛ ЭТИШ 
6. Ўқув режасида ўқиш шакли кредит-модуль тизимида белгиланган 
барча таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълим 
шаклидан қатъий назар кредит-модуль тизими татбиқ этилади.
7. Таълимнинг кредит-модуль тизимида муайян таълим йўналиши ва 
мутахассислик бўйича талабалар томонидан ўқув режаси ва таълим дастури 
элементларини ўзлаштириш орқали кредит бирликлари тўплаб борилади. 
Бунда ўқув семестри давомида ўзлаштиришнинг фақат ижобий 
кўрсаткичларига эришган талабаларга таълим элементлари бўйича кўзда 
тутилган кредитлар тақдим этилади. 
Талабанинг ўқув семестридаги ўзлаштириш кўрсаткичлари ва таълим 
элементи учун режалаштирилган кредит миқдорлари асосида ўзлаштириш 
баллари ўртача қиймати – GPA кўрсаткичи ҳисобланади.
Университет Кенгаши томонидан GPA кўрсаткичининг ўтиш 
(минимал) қиймати белгиланади ҳамда у талабаларнинг ўқув йили 
(семестри)ни мувафаққиятли якунлаганлиги ва курсдан-курсга ўтказилиши 
учун асос ҳисобланади. 
8. Ҳар ўқув йили бошланишида (одатда дастлабки икки ҳафтасида): 
талабаларга ўқув режасининг ўқув йилига режалаштирилган таълим 
элементлари рўйхати, мазмуни, улар бўйича тақдим этиладиган кредит 
миқдорлари, GPAнинг ўтиш қиймати, ўзлаштириш қоидалари, баҳолаш 
мезонлари, фандан четлаштириш тартиблари, ўзлаштирилмаган кредитларни 
қайта ўзлаштириш тартиби, қоидалари ва тўлов қийматлари бўйича 



ахборотлар берилади; 
фанлар бўйича ўқув дастурлари (силлабуслар) талабаларга етказилиш 
мақсадида университет веб-сайтига жойлаштирилади. Унда фан мазмуни, 
ўзлаштириш тартиблари, назорат турлари, сони, шакллари ва баҳолаш 
мезонлари, фойдаланиладиган адабиѐтлар рўйхати акс эттирилади; 
ўқув режасига мувофиқ факультет декани назорати остида тюторлар 
раҳбарлигида ҳар бир талабанинг шахсий таълим траекторияси 
шакллантирилади. Талабалар шахсий таълим траекториясида ўқув режасида 
муқобиллик асосида белгиланган танлов фанлари доирасида фанларни 
мустақил танлашларига имконият яратилади; 
танлов фанлари белгиланган тартибга ўрнатилган академик гуруҳлар 
бўйича талабаларнинг энг кам сони томонидан танланган тақдирда ўқув 
жараѐнига татбиқ этилади; 
талабалар танлаган фанларини ҳар ўқув семестрининг дастлабки 
биринчи ҳафтаси ичида ўзгартиришлари мумкин. Бунда талабалар якка ѐки 
гуруҳ бўлиб факультет деканига мурожаат қиладилар. Мурожаат 
қаноатлантирилган ҳолларда, факультет декани тегишли фанларни 
ўқитадиган кафедра ўқув юкламаси ва штат бирликларига ўзгартириш 
киритиш бўйича университет ректорига таклиф киритади;
талабаларга фан доирасида профессор-ўқитувчиларни танлаш 
имконияти берилиши мумкин. унинг тартиби университет Кенгаши 
томонидан белгиланади. 
9. Ўқув режасига мувофиқ, талабага бир ўқув семестрида 30 кредит, 
бир ўқув йилида 60 кредит тўплаш имконияти берилади. 1 кредит 30 
академик соатлик ўқув юкламасига тенгдир. 
Кундузги таълим шаклида фанлар бўйича ўқув юкламасининг 
бакалавриатда 40-50 фоизи, магистратурада 30-40 фоизи аудитория 
соатларига ажратилади.
Сиртқи таълим шаклида фанларнинг ўқув юкламасида аудитория соати 
улуши кундузги таълим шаклининг камида 30 фоизи миқдорида, кечки 
таълим шаклида ҳафтасида 20 соат ҳажмида белгиланади.
10. Таълим даврининг бутун муддати учун жами кредитлар:
бакалавриат таълим босқичида – ўқиш муддати 3 йил бўлганда 180 
кредит (5400 академик соат), 4 йил бўлганда 240 кредит (7200 академик 
соат), 6 йил бўлганда 360 кредит (10800 академик соат) миқорида; 
магистратура босқичида – ўқиш муддати 1 йил бўлганда 60 кредит 
(1800 академик соат), 2 йил бўлганда 120 кредит (3600 академик соат) 
миқорида белгиланади.
11. Давлат қабул комиссиясининг қўшимча қабул ѐки тўловларни 
амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича қарорлари сабабли 
узайтирилган муддатларда ўқишга қабул қилинган талабаларнинг таълим 



элементларини ўзлаштириши, давомати ва кредитлар тўплаш муддати – улар 
талабаликка тавсия этилган санадан бошланади. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish