Олий таълимда техник йўналишлар учун компьютер технологияларини қЎллаш



Download 24,63 Kb.
Sana30.04.2022
Hajmi24,63 Kb.
#596344
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ТЕХНИК ВА МАШИНАСОЗЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ТЕ


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ТЕХНИК ЙЎНАЛИШЛАР УЧУН КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
Катта ўқитувчи Н.Ғозиев (Наманган муҳандислик-қурилиш институти). ўқитувчи Х.Х.Акбаралиев, (Наманган муҳандислик-қурилиш институти).
магистр Б.А.Абдулмухаммедов, (Наманган муҳандислик-қурилиш институти).
(Таълим муассасаларида ўқув машғулотларини ташкил этишда янги инновацион таълим технологиялари. тел:+99893 778 37 17)
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг, ўзининг танлаб олган йўлида ривожланиб бормоқда. Бу йўл демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамияти қуришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлидир. Ахборот инқилоби ва ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши ижтимоий-иқтисодий ривожланишда билимларнинг ролини тубдан ўзгартириб юборди. Замонавий шароитларда асосий иқтисодий фаолият тури бўлиб, ахборотларни ишлаб чиқиш ва иқтисодиётни самарали амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Бунда асосий ишлаб чиқариш омили бўлиб билимлар ҳисобланади ва бу билимлар таълим тизими орқали етказиб берилади. Замонавий ўқув-тарбиявий жараёни асосида таълим олувчи шахсини баркамол ривожлантириш концепцияси ётади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралда “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармони қабул қилинди. Фармонда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг амалдаги тизими IT-технологиялар ривожланишининг тезкор суръатларини ҳисобга олмаяпти, шунингдек, таълим беришнинг илғор услубларини жорий этиш учун хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари билан самарали мулоқотни ташкил қилиш имконини бермаётганлиги муаммо сифатида таъкидланган. Мазкур муаммоларни ҳал қилишда етакчи хорижий компаниялар ва таълим муассасаларининг энг яхши амалиёти асосида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида стратегик ва лойиҳа бошқаруви, менежмент, маркетинг бўйича илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни ташкил қилиш устувор йўналиши белгиланган [1].
Ҳозирги техника соҳасини компьютер технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Компьютер технологиялари ушбу сохаларга энг самарадорли қулайликларни таклиф қилади. Техникада деталларни ва машина конструцияларини лойиҳалашда компьютер дастурларининг бир неча турлари ишлаб чиқилган, амалиётга тадбиқ этибгина қолмай янги турларини дастурчилар томонидан жорий этилмоқда. Мисол учун, Autodesk AutoCAD – 3d моделларини яратади, бино планлари чизилади, KOMPAS-3D ҳар қандай мураккабликдаги расмларни бажариш шунингдек уч ўлчовли моделлаштириш график амалларни, Chief.Architect – интеръер учун, Realtime Architect – ландшафт архитектураси учун, Google Sketchup – биноларнинг 3D моделларини яратишда кенг қўлланилмоқда [2].
Хозирги кун талабалари техникавий лойиҳалаш ва машинасозлик чизмачилиги соҳасида ўз имкониятларини кенгайтиришлари учун «Муҳандислик ва компьютер графикаси» фанини билиши зарур. Талабалар бу фанни ўзлаштириш билан биргаликда, график фильтрлар ва дастурлар тарихи, график технологиялар билан ишлаш воситалари, график ресурслари, график мухаррирларнинг иктисодий самарадорлиги, график мухаррирлардан фойдаланиш, векторли график мухаррирлар билан ишлаш каби билимларни эгаллайдилар. Шу билан бирга талабалар замонавий графика технологиялари, уларни техник ва дастурий таъминоти, улар таркибига кирувчи кушимча қурилмаларини чуқур ўрганадилар.
Улар, замонавий векторли графика дастурлар масалан, график муҳаррирлар Photoshop, СorelDRAW, POWER POINT, AutoCAD, 3Dmax каби дастурларда ишлай олишлари керак[3].
“Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанининг техника ва машинасозлик сохасидаги асосий мақсади талабалар компьютер графикасини қўллаш натижасида лойиҳалаш ишлари, текис ва фазовий шаклларини ҳар-хил формаларда ҳосил қилиш, деталларнинг хар хил шаклларда тасвирлаш, буюмларнинг турли кўринишларини ясаш, мураккаб деталларни горизонтал кўринишдаги планларини қирқими билан тасвирлаш, деталнинг профил кўринишини қирқими билан тасвирлай олишлари керак. Талабалар кўникма ва малака ҳосил қилиб етук лойиҳаловчи мутахассис бўлиб етишишлари лозим. Техник йўналишларнинг компьютер графикасининг асосий мақсади хам шундан иборат.
Компьютерда дизайн масалалари кўрилади векторли анимация графикалари билан ишловчи амалий дастурлар ўрганилади. Бу дастурларини талаба мукаммал ўзлаштириши натижасида амалга ошираётган лойиҳаларини юқори ва сифатли даражада бажара олади. Турли икки ва уч ўлчамли лойиҳаларни дизайнини янги тизимли таҳлил қилиши натижасида юқори ва муайян бир бирига боғлиқ ҳолдаги ютуқларга эришади. Компьютер графикасининг ривожланиши бу уч ўлчамли графика дастурларига ишлаш имкониятини янада кенгайтириб берди. График дастурлардан Autodesk 3ds MAX дастурига алохида тўхталиб ўтамиз. Autodesk 3ds MAX дастури уч ўлчовли анимацион дастур бўлиб, у турли хил график, бадиий ижодий ишлар ва анимацион роликлар ишлаш имконини берувчи дастур ҳисобланади. Дастур 2014 йилда ўзининг 17 турини яъни (Autodesk 3ds MAX 2015) ни ишлаб чиқарди. Дастур Windows ва Windows NT операцион тизимларда (32 bit – 64 bit разряд) ишлайди.
Дастур тарихи 3D Studio DOS ном билан 1990 йилда иш фаолиятини бошлаган. Дастур тизими билан Yost Group гуруҳи, дастурчи Гари Йостом шуғулланиб келган. (1990-1994) йиллар давомида дастур 3D Studio DOS номи билан юритилган бўлса, у (1996-1999) йилларда Windows NT учун қайта ишланиб, 3D Studio MAX деб юритилди. (2000-2004) йиллар давомида дастур Discreet 3dsmax номи билан фаолиятни юргизиб келди. 2005 йилдан бошлаб эса дастур Autodesk 3ds MAX номи билан Autodesk 3ds MAX 2016 версиясига қадар ишлаб келмоқда.
Ер юзида дастурдан жуда кенг фойдаланиб келинмоқда. Дастур ўзининг янги версияларида имкони бўлмаган мураккаб амалларни ҳам бажариш йўлларини осон ҳамда енгил йўллар билан ишлайдиган турли плагенлар ва модуллар ишлаб чиқармода. Autodesk ишлаб чиқурувчиси ўзининг янги датурлар тўпламини версияларда ишлаб чиқармоқда.
Уч ўлчамли графика компютер графикасининг асосий бўғини сифатида намоён бўлади. Турли хил анимацион тасвирлар, реклама роликлари, кино олами, архитектура ва дизайн соҳаларини компьютер графикасисиз тасаввур қилиш бўлмайди. Ушбу соҳаларнинг барчасида уч ўлчовли графикадан фойдаланилади. Жуда мураккаб кўринишдаги анимацион тасвирларни яратишда айниқса 3ds MAX дастурий таъминотидан фойдаланиш қўл келади. Уч ўлчамли объектларни деярли барчасини ушбу дастурдан фойдаланиб яратиш мумкин.
Адабиётлар рўйхати:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармони. https://www.lex.uz/docs/3564970
2.Романичева Э.T. AutoCAD верс.12,13,14. M.: – 1997.
3. Kuchkarova D.F., Pulatova X.A., Xaitov B.U. “Kompyuter grafikasi”. Metodik ko’rsatma. T.: 2009.
Download 24,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish